UZ

Сўнгги янгиликлар

02:25Англия лига кубоги. Ҳусанов тўлиқ ҳаракат қилган ўйинда "Манчестер Сити" "Брентфорд"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди  13 01:20УЕФА мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Бавария"ни жазолади  1 01:05Испания кубоги. "Атлетико Мадрид" меҳмонда "Атлетико Балеарес" устидан ғалаба қозонди  0 00:48ПСЖ "Фламенго"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратиб, ФИФА Қитъалалара кубогини қўлга киритди!  14 00:22МЮ Марокаш устидан ФИФАга шикоят қилди  1 00:21Испания кубоги. "Талавера" - "Реал Мадрид". Бошланғич таркиблар аниқ  0 23:52"Барселона" "Айнтрахт"дан мухлислар етказган зарарни қоплашни талаб қилмоқда  1 23:23Ўзбекистон U-17 терма жамоаси даврозабони "Андижон"га ўтмоқда  2 22:58Туркия кубоги. "Ризеспор" "Газиантеп"ни йирик ҳисобда таслим этди. Алиқулов 72 дақиқа ўйнади  0 22:25Кейн Бундеслигада Левандовскининг рекордини янгилаш ҳақида гапирди  0 21:58"Максфилд Таун"нинг 21 ёшли футболчиси ЙТҲда ҳалок бўлди  0 21:2938 ёшли Суарес "Интер Майами" билан шартномасини бир йилга узайтирди  0 20:46Флик "Барселона" ҳақидаги маълумотларни матбуотга сиздираётган футболчини қўлга туширди  8 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун рекорд миқдорда соврин пуллари беради  7 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари ўртасида рекорд даражадаги пулни тақсимлайди. Ўзбекистон терма жамоаси қанча олади?  10

Кеча дублга эришган Санжар Шоаҳмедов билан суҳбат Янгиликлар

Кеча дублга эришган Санжар Шоаҳмедов билан суҳбат

Кеча Малайзия чемпионати коронавирус пандемияси туфайли юзага келган катта танаффусдан кейин рестарт олди.

Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Санжар Шоаҳмедов тўп тепаётган "Терренгану" клуби "Сабах"ни 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Қувонарлиси ҳамюртимиз иккита гол уриб дублга эришди. Биз Шоаҳмедов билан алоқага чиқиб таассуротлари билан қизиқдик.

"Кеча рестартдан кейинги биринчи ўйинимизни ўтказдик. Малайзиянинг яхши савиядаги бўлмиш "Сабах" жамоасига қарши учрашувда иштирок этиб муҳим ғалабани қўлга киритдик. Учрашув уй стадионимизда бўлиб ўтди. Йирик 4:0 ҳисобидаги ғалаба қозонган ўйинда иккита гол урдим. Мен учун муҳими жамоам ғалабаси, голларни жамоамга фойдам тегиши учун урдим. Таассуротлар яхши, турнир жадвалида иккинчи ўринда кетмоқдамиз. Чемпионат ҳали тугмади. Олдинда ҳали яна олтита ўйин бор. Барчаси мавсум якунлангач ҳал бўлади. Шу боис хулоса қилишга эрта деб ўйлайман.

Ҳа, 15 мартдан сўнг чемпионат баҳслари маълум муддатга тўхтатилган эди. Кўряпсиз ҳамма жойда коронавирус сабаб карантин эълон қилинди. Малайзияда ҳам тўрт ойдан ошиқ футбол тўхтаб қолди. Гарчи кечадан расмий ўйинларга руҳсат берилган бўлса бунга қадар биз 7-8та ўртоқлик учрашувларида иштирок этдик. Икки ой давомида машғулотлар олиб борилди, тайёргарлик ишлари давом эттирилди. Жамоадаги футболчилар секин-аста спорт формасига қайтмоқда. Жисмоний ҳолати, техникаси, тезлиги тикланмоқда.

Малайзияда айни пайтда вазият анча яхши. Жамоалар икки ойдан бери машғулотларни олиб борди, бу жараён давом этмоқда. Тартиб қоидалар ҳамма қатори, санитария-гигиена талабларига эътибор берган ҳолда ўйинлар ўтказилмоқда.

Албатта, Ўзбекистон чемпионатини ҳар бир учрашувларини кузатиб бораман, натижалар билан танишиб чиқаман. Қўлдан келганча ижтимоий тармоқлар орқали ўйинларни кўриб боришга ҳаракат қиламан. Суперлигага бефарқ эмасман. Собиқ жамоам "Локомотив"ни ҳам натижаларидан хабардорман. Охирги бир нечта турларда кетма-кет мағлубиятларга учрашаётгани нима билан боғлиқлигини билмайман. Ҳаммаси ўтиб кетади деган умиддаман. Биринчи давра тугади, оралиқдаги танаффус фойдага ишлаши мумкин. Машғулотларда яхши ишлаб, керакли трансферларни амалга ошириб жамоани кучайтиришади. Энди буларни клуб раҳбарлари, мураббийлар ҳал қилади.

Ўзбекистонлик мухлисларга соғлик ва саломатлик тилаб қоламан",- дейди Санжар Шоаҳмедов.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди. 

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика