UZ

Сўнгги янгиликлар

12:12"Ямаль Мессидан яхшироқ". "Барселона" собиқ футболчиси ҳайратланарли баёнот билан чиқди  2 11:46МЮ "Вулверхэмптон" голеадори учун 62,5 млн фунт тўлашга тайёр  0 11:19Франция хорижда ўйнаётган энг яхши футболчисини аниқлайди. Номзодлар ичида Мбаппедан ташқари яна кимлар бор?  9 10:50ПСЖ етакчиси «Арсенал»га қарши жавоб учрашувида майдонга тушмаслиги мумкин  15 10:23Кевин Де Брюйнега асосий даъвогар жамоа маълум  2 09:48«Барселона» «Байер» етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  0 09:40Рубен Аморим кечаги йирик ғалабадан сўнг нималар деди?  4 09:14Ҳусановнинг агенти «Барселона»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  26 08:50«Ал Ҳилол» мураббийи истеъфога чиқарилди  2 08:24Эрон чемпионати. Яхшибоев ва Юсупов жамоалари дуранг ўйнади  0 07:50Суперлига. Бугун 8-турга старт берилади  8 06:40Конференциялар лигаси. "Челси" сафарда "Юргорден" дарвозасига 4 та гол урди, "Бетис" эса "Фиорентина"ни мағлуб этди  3 06:30Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" сафарда "Атлетик" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Тоттенхем" эса "Буде-Глимт"ни мағлуб этди  35 02:10Конференциялар лигаси. "Челси" финал масаласини деярли ҳал қилди, "Бетис" "Фиорентина"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  3 02:03Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда йирик ғалабага эришди, "Тоттенхэм" ҳам учта гол билан зафар қучди  4

Кеча 0:5 ҳисобида ютқазган Сурия таркибида кимлар ўйнади? Янгиликлар

Кеча 0:5 ҳисобида ютқазган Сурия таркибида кимлар ўйнади?

Сурия терма жамоаси Тошкентга келишдан олдин Эронга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиб йирик ҳисобда мағлуб бўлди.

Кеча Теҳрондаги "Озоди" стадионида кечган баҳсда Эрон йирик 5:0 ҳисобида зафар қучди. Бу ўйинда Меҳди Тареми учта гол уриб хет-трик муаллифи бўлди. 

Бу ўйин Марк Вильмотс учун Эрон терма жамоаси устозлигидаги дастлабки учрашув бўлди. Албатта, йирик ҳисобдаги ғалабадан кейин бельгиялик мутахассиснинг хурсанд бўлгани шубҳасиз. 

Сурия терма жамоаси навбатдаги беллашувни Ўзбекистонга қарши 11 июнь куни ўтказади. Ўтган йил Эктор Купернинг ҳам терма жамоамиз бош мураббийи сифатидаги илк ўйини Сурияга қарши кечиб 1:1 ҳисоби қайд этилганди. 

Кечаги ўйинда Сурия термасининг қандай таркибда тўп тепгани кўпчиликни қизиқтириши шубҳасиз. Терма жамоа бош мураббийи Фажр Иброҳим ушбу баҳсда 17 нафар футболчини синаб кўрди. Улар орасида 11 нафари легионер. Сурияликлар таркибида биргина Омар Ал Сомани ҳисобга олмаганда бошқа юлдуз ўйинчи кўринмаяпти. Бу йилги ОЧЛда ҳам Суриядан фақат Ал Сома ўйнади. Айнан унинг голи "Ал Аҳли" учун гуруҳдан чиқишига катта туртки берди.

 


Эронга қарши ўйнаган Суриянинг таркиби: 

Дарвозабон:

№23. Аҳмад Маданиа, 29 ёш ("Ал Жайиш", Сурия)


Ҳимоячилар:

№15. Алаа Ал Шбли, 29 ёш ("Ал Нажаф", Ироқ)

№3. Моайад Ал Ажан, 26 ёш ("Ал Қува Ал Жавия", Ироқ)

№5. Омар Ал Мидани, 25 ёш ("Пирамидс", Миср). 

№4. Шуаиб Алали, 29 ёш ("Ал Ваҳда", Сурия). 


Ярим ҳимоячилар:

№14. Тамер Ҳаж Муҳаммад, 31 ёш ("Оҳод", Саудия Арабистони). 

№8. Маҳмуд Ал Мавас, 26 ёш ("Умм Салал", Қатар)

№20. Халед Мобайед, 26 ёш ("Ал Ваҳда", Сурия)

№21. Моҳаммад Ал Мармур, 23 ёш ("Сафа", Ливан)


Ҳужумчилар: 

№12. Муҳаммад Алвакид, 33 ёш ("Ал Жайиш", Сурия)  

№9. Омар Ал Сома, 29 ёш ("Ал Аҳли", Саудия Арабистони)


Захирадан тушганлар: 

№11. Абд Ал Малек Анезан, 30 ёш ("Ал Жайиш", Сурия)

№17. Аҳмад Дииб, 32 ёш ("Ал Нежма", Ливан)   

№16. Ҳамид Мидо, 26 ёш ("Қувайт СК", Қувайт) 

№10. Фирас Ал Хатиб, 35 ёш ("Ал Салмия", Қувайт)

№19. Аҳмад Ашкар, 23 ёш ("Ал Жайиш", Сурия)

№6. Амро Женят, 26 ёш ("Дофар", Уммон) 

Кўриб турганингиздек, жамоада ёши катта футболчилар етарли. Афтидан Сурия терма жамоасида авлодлар алмашинуви қийин кечаётганга ўхшайди. Кечаги ўйинда ҳаракат қилган легионерлар Ироқ, Миср, Саудия Арабистони, Қатар, Ливан, Қувайт ва Уммон клубларида фаолият олиб боришяпти. Ном жиҳатдан олиб қараганда биз улардан кучлимиз ҳамда 11 июнь куни бу рақибни мағлуб этишимиз лозим бўлади. 

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика