UZ

Сўнгги янгиликлар

20:08"Астон Вилла" ҳимоячиси билан янги шартнома имзолади  0 20:02Футзал. ЖЧдан олдин Тошкентда Мираброр Усмонов хотира турнири ўтказилади  0 19:50"Олимпик" - "Андижон" (онлайн ҳисоб)  6 19:45"Штутгарт" спорт директори: Вальдемар Антон Евро-2024дан кейин жамоадан кетади  0 19:42"Металлург" - "Сурхон" (онлайн ҳисоб)  3 19:26"Аякс" Нуну Тавареш билан шартнома имзоламоқчи  0 19:01Саутгейт Швейцарияга қарши ўйинда Англиянинг тактикасини ўзгартириши мумкин  0 18:39"Милан" "Тоттенхэм" ҳимоячси билан келишиб қўйди  0 18:16Расман: Зелинский "Интер"га ўтди  1 17:50"Насаф" – "Навбаҳор" тўқнашувида қўпол хатолар бўлди. 13-тур ва 5-турнинг қолдирилган ўйинларида реферилар қабул қилган баҳсли қарорлар таҳлили  10 17:32"Хетафе" "Реал" тарбияланувчиси билан шартнома имзолаши мумкин  0 16:54Мендеш Килиан Мбаппега қарши ўйин ҳақидаги саволга жавоб берди  0 16:31"Брентфорд" "Ред Булл Зальцбург" ҳимоячсини сотиб олмоқчи  0 16:06Алекс Фергюсон: "Роналду ЖЧ-2026да ўйнашини тасаввур қила олмайман"  37 15:34Расман: "Манчестер Юнайтед" Эрик тен Хаг билан янги шартнома имзолади   12

Кахи Махарадзе: “Пахтакор” футболчиларига ҳайкал қўйиш керак” Янгиликлар

Кахи Махарадзе: “Пахтакор” футболчиларига ҳайкал қўйиш керак”

Молиявий қийинчиликларга қарамай, Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси бу йил ҳам мамлакат чемпионлигини қўлга киритди.

Шунинг баробарида “шерлар” ўз чемпионлик унвонларини ҳам муносиб тарзда ҳимоя қилдилар. Нуъмон Ҳасанов жамоаси олтин медал тақдирини деярли ҳал қилган ўйинда Қаршининг “Насаф” клуби майдонида ўта муҳим ғалабага эришди. Мавсум аввалида кўпчилик “Локомотив” клубининг чемпион бўлишини тахмин қилганди. Бунга етарлича асослар ҳам бор эди. “Темирйўлчилар”нинг молиявий ҳолати ҳамда таркибда тажрибали футболчиларнинг жам бўлганлиги шундай фикрлашга ундаганди. Аммо амалда бундай бўлмади. “Пахтакор” футболчилари кучли ирода намойиш этиб, якунда ўз олдиларига қўйилган вазифани бажаришди. Айни пайтда футболчилар таътилда. Тез орада янги мавсумга тайёргарлик бошланади. Шонли тарихга эга жамоани олдинда янада қийин кечиши кутилаётган янги футбол мавсуми кутиб турибди. Турли гап-сўзларга қараганда, жамоани айрим етакчи футболчилар тарк этади. Чемпионат тўпурари бўлган Игорь Сергеев мавсумни Япония “J-лигаси”да бошлашга яқин турибди. Унга жиддий қизиқиш билдирган “Санфречче Хиросима” жамоаси клублар ўртасида ўтказилаётган жаҳон чемпионатида ярим финалга йўлланма олди. “Пахтакор” ўз ҳужумчисини ижара асосида “Санфречче”га трансфер қилади. Терма жамоага номзод марказий ҳимоячи Егор Кримецнинг ҳам ўзига яхши таниш бўлган Хитой чемпионатига йўл олиши кутиляпти. Жамоа сардори Кахи Махарадзе ҳам катта эҳтимол билан “Пахтакор”дан кетади. Клубнинг қолган етакчи футболчиларига ҳам қизиқиш етарлича бўлмоқда. Биз айни пайтда ватани Грузияда ҳордиқ чиқараётган Махарадзе билан боғланиб, ундан айни мавзуда интервью олдик.


- Кахи, аввало, сизни чемпионлик билан табриклайман. Суҳбатимиз аввалида мавсум якунлари ҳақидаги мулоҳаза ва таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз.  
- Табрик учун катта раҳмат. Биз учун ўта мураккаб ва қийин мавсум бўлди, деб ҳеч иккиланишсиз айта оламан. Барча йўналишда қийинчиликка дуч келдик. Шунга қарамай, катта матонат намойиш этиб, якунда чемпионлик унвонини ўзимизда сақлаб қолдик. Таъбир жоиз бўлса, бу йилги чемпионликни мўъжиза эвазига келди, дейиш мумкин.

- Энг қийин ва чемпионлик пойгасида ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган ўйинни айта оласизми?
- Бу йил ҳам “Навбаҳор” ва “Машъал” жамоаларига қарши кечган сафар ўйинларида қийинчиликка дуч келдик. Ўтган йили ҳам шундай бўлганди. Менимча, шу Наманган ва Муборакдаги ғалабаларимиз эвазига бу йил ҳам чемпионлик шохсупасига кўтарилдик.

- Қаршиди “Насаф” билан бўлиб ўтган 29-тур учрашувичи? Бу ўйинни эсдан чиқармадингизми?
- Йўқ албатта. Айнан Қаршидаги ғалабадан сўнг чемпион бўлишимиз деярли ойдинлашди. Ўз ўйинимизни тўлиқ намойиш эта олсак, Қаршидан албатта ғалаба билан қайтишимизни билардик. Чунки, “Пахтакор”нинг потенциали жуда юқори. Футболчилар ўз имкониятларини майдонда тўлиқ намоён эта олсалар, бизнинг жамоамизни унча-бунча клуб енга олмайди. “Пахтакор” бугунги кунда Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаси. Бу исбот талаб қилинмайдиган ҳақиқат. Кези келганда шуни айтишим керак, айрим одамлар томонидан атилаётган “Пахтакор” ўйинларни сотиб олади деган гап-сўзлар сафсата, бўҳтондан бошқа нарса эмас. Бу нарсани мен сизга ишонч билан айта оламан. Сотиб олишга пул бўлганида, биринчи навбатда биз футболчиларга бериларди. Кейин баъзида эшитиб қоламиз, “Пахтакор” чемпионга хос ўйин намойиш этмади, у бунга муносиб эмас, деган гапларга ҳам умуман қўшилмайман. Ўйин ҳамиша унутилган, натижа эса тарихда қолади. Қолаверса, “Пахтакор”га қарши олий лиганинг 15та жамоаси тиш-тирноғи, 200 фоиз куч билан майдонга тушали ва ўйнайди. Бу гапим ҳам ҳақиқат. Инкор этадиганлар бўлса, олий лигадаги ўйинларимиз ёзилган дискларни кўриб чиқишларини тавсия қиламан.


- Тошкентда “Металлург” билан бўлиб ўтган ўйин ҳақида нима дея оласиз?
- Очиғини айтаман, биз футболчилар сўнгги дақиқаларга қадар ғалаба учун ўйнадик ва буни якунда уддаладик. Ҳа, кўпчилик ўйин якунида белгиланган иккита пенальтига эътироз билдирди. Лекин ўша норози бўлаётганлар ҳар иккала вазиятда жарима майдони ичида қўполлик ишлатилганмади, деб айта оладиларми? Табиийки, жавоби йўқ. Европа футболига эътибор берсангиз, аксарият ўйинларнинг тақдири сўнгги дақиқаларда ҳал бўлади. Бу футбол, уни шундай кутилмаган натижалари, олдиндан айтиб бўлмайлиган ҳолатлари учун ҳам яхши кўришади. Яна бир бор қайтараман, “Пахтакор” ҳеч қачон келишилган ўйинларда иштирок этмаган ва уларни сотиб оламайди ҳам. Биз ҳақли равишда чемпион бўлдик. Бундай бўлмағур гап-сўзларни “Пахтакор” чемпиони бўлишини истамаганлар чиқаришяпти ва кенг футбол жамоатчилиги орасида тарқатишяпти. Кечирасизу, икки йилдан бери Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаси эканлигимизни амалда исботлаяпмиз. Кутилмаган натижа ҳар сафар бўлавермайди. “Тоза футбол” ўйнамаганимда, бундай натижаларга эришмасдик. Энг муҳими, биз узоқ муддат маош олмай туриб ҳам кўзланган мақсадга эришиш мумкинлигини, ҳамма нарсани пул ҳал қилавермаслигини исботладик. Охирги марта қачон маош олганимизни эслай олмайман. Бу чемпион йигитларга ҳайкал қўйиш керак.

- Ўзбекистон Кубогининг ярим финалида “Бунёдкор”га имкониятни бой бериб қўйдинглар. Кўпчилик “Пахтакор”нинг ҳар иккала учрашувда ҳам ютқазишини кутмаганди. Бу мағлубиятларни қандай изоҳлайсиз?
- Менимча, ўйин тақдири биринчи ўйинда ҳал бўлганди. Кўрган бўлсангиз, ўша ўз майдонимизда ўтказилган илк учрашувда йирик ҳисобда ғалаба қозонишимиз керак эди. Юзага келтирилган кўплаб вазиятлардан фойдалана олмай, кўкка совурдик. “Бунёдкор” футболчилари ҳам ҳеч нарса қила олишмади. Адашмасам, ўша ўйинда рақиб дарвозаси томон 24-26 марта аниқ зарба бердик. Лекин шу куни омад биз томонда эмас экан. Вазияларнинг ярмидан ҳам унумли фойдаланганимизда, жавоб учрашуви олдидан финал масаласини ҳал қилиб қўярдик. Афсус, омад меҳмонлар томонида эди. Улар 4та ҳавфли ҳужумнинг учтасини голга айлантиришди. Билмадим, балки Ўзбекистон Кубогидан чиқиб кетганимиз бизни яна ҳам кучайтиргандир.

- Бу йилги олий лиганинг савияси ҳақида нима дея оласиз?
- Чемпионат савияси ошаётгани кўзга ташланмоқда. Чемпион ва кумуш медал соҳибларининг номи сўнгги турда ҳал бўлди. Олий лигани тарк этадиган жамоа номига ҳам айнан сўнгги 30-турда ойдинлик киритилди. Охирги тургача олий лигада қолиши даргумон бўлган “Бухоро” жамоаси омад туфайли кучлилар сафидаги ўрнини сақлаб қолди. “Динамо” жамоаси сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб юбормаганида, “Бухоро” олий лигани тарк этган бўларди. Шунинг ўзиёқ чемпионат савияси ошиб бораётганининг исботидир. Мен ҳали олий лигадаги курашни айтмаяпман.


- Энди қандай режалар?
- Ҳозирча ҳеч қандай. Грузияда оилам даврасида ҳордиқ чиқаряпман.

- “Пахтакор” билан шартномангиз якунига етди. Келишувни узайтирасизми?
- Йил сўнггида бу масалага ойдинлик киритамиз. Айни пайтда бу ҳақида ўйлаётганим йўқ.

- Тўғри, “Пахтакор”нинг футболчилардан маош ва мукофот пулларидан қарзи бор. Лекин жамоа раҳбарияти йил сўнггида ҳамма билан тўлалигича ҳисоб-китоб қилиш маълум. Бу йил ҳам шундай бўлар?
- Шундай бўлишига умид қиламан.

- Таклифлар етарлича бўлаётгандир?
- Албатта. Таклифлар жуда кўп. Қайси бирини танлашни ҳам билмаяпман.

- Қайси жамоалардан таклиф бўляпти?
- Бу саволингизга жавоб бера олмайман, деб қўрқаман.

- Ҳеч бўлмаса қайси давлат клубларидан таклиф бўлаётгани айтарсиз?
- Келинг бироз кутайлик. Тез орада барча масалага ойдинлик киритилади. Уч-тўртта хориж клубларидан таклиф борлигини тасдиқлайман.

- Ўзбекистон жамоалари ҳам ўз сафига чорлаётган бўлса керак?
- Ҳа, олий лига клубларидан ҳам таклифлар бор. Мен ҳозирча “Пахтакор” футболчисиман. Жамоа билан шартномам расман 31 декабрь куни якунига етади.


- ОЧЛ қуръаси ҳақида нима дея оласиз? “Пахтакор” бу гуруҳдан чиқа оладими?
- Тўғрисини айтсам, қуръа жараёнини кузатмадим. Қайси жамоалар билан тушганини ҳам билмайман. Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам “Пахтакор” ўз олдига ҳамиша юқори вазифаларни қўяди. Таркибида терма жамоага номзод футболчилар кўпчиликни ташкил қилади. Лекин янги мавсумда жамоанинг қандай таркибда бўлишини билмайман. Шунга қараб, кейин фикр билдириш тўғри бўлар. Футболчилар мухлислар ишончини оқлашга астойдил ҳаракат қилишади. “Пахтакор” Осиёда ўз ўрнига эга жамоа. Қолаверса, ОЧЛ мусобақасида энг кўп иштирок этган клуб ҳам ҳисобланади. Фурсатдан фойдаланиб, январь ойида Ўзбекистон олимпия терма жамоасига Осиё чемпионатида омад ва ғалаба ёр бўлишини тилаб қоламан. Бу жамоада ҳам “Пахтакор” мураббийлар штаби ва шахсан Самвел Бабаянинг ўзи ишлаяпти. Терма жамоа таркибида кўплаб жамоадошларим ва дўстларим тўп тепишяпти. Энг муҳими, кутилмаган жароҳатлар бўлмасин. Мен Олимпиада йўлланмаси қўлга киритилишига ишонаман.

- Евро-2016 қуръасини кўрдингизми?
- Афсуски, бу жараённи ҳам кўра олмадим. Лекин интернет орқали гуруҳларни кўриб чиқдим. Айтишим мумкинки, барча гуруҳларга деярли тенг кучли жамоалар тушишган. Алоҳида битта гуруҳни ажратиб кўрсата олмайман.

- Кахи, бу йилги мавсум якунларига кўра уч нафар энг яхши футболчини айта оласизми?
- Бошқа футболчилар ҳафа бўлишмасин-у, бу йил Игорь Сергеев энг яхши футболчи бўлди. Ҳам клубда, ҳам терма жамоада бир хил савияда ўйин намойиш этди. Ҳақиқий ҳужумчиларга хос ҳаракат қилди. Бежизга чемпионат тўпурари бўлмади. Шу сабабли, айнан Сергеевни мавсумнинг энг яхши футболчиси деб биламан. Журналистлар ўртасида ўтказиладиган сўровда ҳам Игорнинг ғолиб чиқишига ишонаман.

- Мураббийларнинг кучли учлигида кимларни кўришни истардингиз?
- Шубҳасиз, Самвел Бабаян. Уччала ўринга ҳам Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоалари бош мураббийини қўяман. Қолган мураббийларга чуқур ҳурматни сақлаган ҳолда ўз танловимни айтдим. Ўйлайманки, олий лига клубларининг қолган мураббийлари мендан ҳафа бўлишмайди.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Рейтинг: -11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика