

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, уругвайликнинг июнда эркин агент мақомида МЮдан кетиши кутилмоқда. Форварднинг мақсади - ўзини Ла Лигада синаб кўриш.
Кавани якуний қарорни яқин ойларда қабул қилади. Эдинсон ҳатто "Ривер Плейт"га ўтиш вариантини ҳам кўриб чиқмаяпти.
34 ёшли форвард жорий мавсум АПЛ доирасидаги 11та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди.



