UZ

Сўнгги янгиликлар

08:07ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   1 07:55Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  15 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  0 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0 06:40U23 Осиё кубоги. Ироқ - Индонезия 2:1  1 02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  20 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  3 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  3 00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  2 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  4 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  31

"Боруссия Д" дербида жавобсиз 4та гол урди Янгиликлар

"Боруссия Д" дербида жавобсиз 4та гол урди

Европада катта футбол қайтмоқда.

Германияда Бундеслигага рестарт берилмоқда. Ушбу саҳифада даҳшатли Рур дербисидан матнли трансляцияни камина Толибжон Қосимов билан бирга кузатиб боришингиз мумкин.

ЯНГИЛАШ

Боруссия Д

Эрлинг Холанд - 29', Рафаэл Геррейру - 45', Торган Азар - 48', Рафаэл Геррейру - 63'

Бундеслига . 26-тур

16/05/2020, 18:30

0
:
4
Тугади

Шальке-04

Стадион: Signal Iduna Park, 0 томошабин

Бош ҳакам: Дениз Айтекин

45'
90'
29'  Эрлинг Холанд
29'  Торган Азар
45'  Рафаэл Геррейру
45'  Юлиан Брандт
48'  Торган Азар
48'  Юлиан Брандт
53'  Томас Дилейни
63'  Рафаэл Геррейру
63'  Эрлинг Холанд
68'  Томас Дилейни (Леонардо Балерди)
73'  Лукаш Пищек
79'  Торган Азар (Джейдон Санчо)
87'  Махмуд Дауд (Марио Гетце)
87'  Рафаэл Геррейру (Марсель Шмельцер)
46'  Жан-Клер Тодибо (Гвидо Бургшталлер)
46'  Бенито Раман (Рабби Матондо)
48'  Салиф Сане
73'  Суат Сердар (Алессандро Шепф)
76'  Даниэль Калиджури (Хуан Миранда)
86'  Рабби Матондо
87'  Джонджо Кенни (Тимо Беккер)

Бундеслига
26-тур
, 16.05.2020
"Сигнал Идуна Парк", Дордмунд
"Боруссия Д" - "Шальке-04" 4:0
Бош ҳакам:
Дениз Айтекин.
Голлар: Э.Холанд 29 (пас Т.Азар), Р.Геррейру 45 (Ю.Брандт), 63 (Э.Холанд), Т.Азар 48 (Ю.ББрандт)

"Боруссия Д": 1.Роман Бюрки, 15.Матс Хуммельс, 26.Лукаш Пишек, 13.Рафаэль Геррейру (29.Марсель Шмельцер, 87), 16.Мануэль Аканжи, 5.Ашраф Хакими, 6.Томас Делайни (18.Леонардо Балерди, 68), 8.Махмуд Дауд (10.Марио Гётце, 87), 19.Юлиан Брандт, 23.Торган Азар (7.Жейдон Санчо, 79), 17.Эрлинг Холанд.
Захира: 35.Марвин Хитц, 22.Матеу Морей, 37.Тобиас Рашль, 33.Крис Фюрих.
Бош мураббий: Люсьен Фавр

"Шальке-04": 23.Маркус Шуберт, 26.Салиф Сане, 5.Маттиа Настасич, 20.Жонжо Кенни (31.Тим Беккер, 87), 18.Даниэль Калижури (3.Хуан Миранда, 76), 24.Бастиан Очипка, 8.Суат Сердар (28.Алессандро Шепф, 74), 2.Уэстон Маккени, 25.Амин Харит, 21.Жан-Клер Тодибо (19.Гвидо Бургшталлер, 46), 9.Бенито Раман (14.Рабби Матондо, 46).
Захира: 35.Александр Нюбель, 11.Михаэль Грегорич, 37.Мюнир-Левент Мержан, 15.Ахмед Кутужу.
Бош мураббий: Дэвид Вагнер

Огоҳлантиришлар: Т.Дэлайни 53, Л.Пишек 73 - С.Сане 49, Р.Матондо 86


Учрашув якунланди! "Боруссия Д" рестартни ажойиб бошлади.

83 - Ҳакими ўнг қанотда рақибдан қочиб кетди ва жарима майдончасига пас берди, Эрлинг тўпга бироз ета олмади.

Ўйиндан олдинги чигилёзди машқларида мушакларини шикастлаб олган Жованни Рейнанинг ўрнига асосий таркибда тушган ва гол-пас қайд этган Торган Азар.


79 - Бугун ўз ҳисобига битта гол ва битта голли пас ёзиб қўйган Торган Азар ўрнига майдонга Жейдон Санчо тушди.

75 - "Шальке" футболчилари ҳеч бўлмаса битта гол уриш учун олдинга ўтишмоқда.

67-дақиқага келиб аниқ зарбалар бўйича статистика - 4:3, голлар бўйича 4:0. Меҳмонлар кипери Шуберт ҳеч бўлмаса битта бўлса ҳам сейв ижро эта олармикин?

63 - Гооооолллл, Яна Геррейруууу!!! Холанддан пас, Рафаэлдан гол. Чап қанот ҳимоячисидан дубль, у бугун чап лотерал вазифасини бажармоқда.


Стадионда болбойлар ҳам йўқ.


Масофа сақлаган ҳолда гол нишонлаш.


56 - Бургшталлернинг зарбасини Бюрки ушлаб олди.

"Боруссия Д" рестартга тайёр ҳолда етиб келибди, "Шальке-04" эса ҳали "уйғонмаган". Мезбонлар сафида ҳали Санчо ва Ройс ўйнамаяпти ҳозирча.

48 - Гооооолллл, Торган Азарррр!!! Брандт - Азар - Холанд учлиги бугун "Шальке"ни "еб қўйди". Холанд марказда тўпни Юлианга ташлаб юборди, Брандт эса Торганни топди ва ўйиндаги иккинчи голли пасини ижро этди. Бельгиялик эса аниқ зарбаси билан ҳисобни йириклаштириб қўйди.

Иккинчи бўлим бошланди. Давид Вагнер 1-бўлимда ўйин чиқмаганидан кейин танаффусда бирйўла иккита ўзгаришга қўл урди.


Бундеслиганинг Ўзбекистондаги барча мухлислари бугун "Сигнал Идуна Парк"да :)))


Танаффус!

45 - Гоооооллллл, Геррейруууу!!! Меҳмонлар кипери Маркус Шуберт Холанднинг босими остида қўпол хатога йўл қўйди ва тўпни майдон марказида турган Даудга ташлаб қўйди. Маҳмуд Брандтга, Юлиан эса Геррейруга пас. Чап қанотда лотерал ролини бажараётган португал эса иккинчи голни урди.


Холанд ҳисобни очгандан сўнг.


41 - Зарбааа, Маҳмуд Дауднинг кучли зарбасини Саненинг боши қайтарди.

Яна бир эътиборга молик жиҳат: "Манчестер Юнайтед" клуби шу кунларда мезбонлар вингери Жейдон Санчо ва унинг трансфери ўхшамаган тақдирда "Шальке" ярим ҳимоячиси Рабби Матондони кўзлаётгани ҳақида хабарлар урчимоқда. Бугун "қизил иблислар" скаутлар ҳар икки ўйинчини диққат билан кузатишлари айтилганди. Аммо, ҳар икки футболчи захира ўриндиғида ўтирибди.



29 - Гоооооллллл, Эрлингггг Холааааанд!!! Мезбонлардан ажойиб комбинация. Брандтдан нозик дид билан берилган пас, кейин эса Азардан ақлли ва аниқ голли пас, "сариқ бола"дан эса гол.

26 - Зарбааа, Даниэль Калижуриии. Унинг зарбасини Роман Бюрки оёқлари билан қайтарди. Де Хеа режими ёқилди. Бу учрашувдаги энг яхши вазият бўлди, ҳозирча.

Олдинга ўтиб бир нарсани айтишим мумкин, танаффус бўлганда сизни шу саҳифада ўзгача бир расм кутиб турибди)

24 - Зарба, Эрлинг Холанд ўзининг асосий ҳисобланган чап оёғида кучли зарба берди, аммо ноаниқ.

22 - Сердар Торган Азарга нисбатан ўйин қоидасини бузди ва хавфли нуқтадан жарима зарбаси. Ҳакимининг зарбасини жонли девор қайтарди.


"Сокин Идуна Парк" бугун)


- Мухлисларсиз футбол бироз ғалати кўринмоқда. Барибир футбол мухлислар билан гўзал.


"Боруссия Д" захира ўриндиғи.


"Боруссия Д" расмий сайтида клубнинг кўзи ожиз ва яхши кўрмайдиган мухлислари жамоанинг барча ўйинларини онлайн шарҳини тинглаб боришлари мумкин. Клуб уларга мана шундай қулайлик яратиб берди. Тасанно!


12 - Ҳакимининг пасидан Торган фойдалана олмади.

11 - Айтекин VARга мурожаат қилди ва пенальти (мезбонлар фойдасига) йўқ эканлигини кўрсатди.

Тўғрилаш: Ҳозир майдонда Торган Азар юрибди, "Боруссия Д" матбуот хизмати берган хабарга кўра, Жованни Рейна ўйин олди чигилёзди машқларида мушакларини шикастлаб олган ва ўзининг Бундеслигадаги дебютини кечиктирадиган бўлди. Америкаликнинг ўрнини Торган эгаллаган.

6 - Калижурининг зарбасини жонли девор қайтарди.

"Шальке-04" таркибида эса немис футболининг бўлажак асосий дарвозабони бўлиши кутилаётган Александр Нюбель захирада. Сабаби нима дерсиз, гап шунда-ки, Нюбель "Бавария" билан шартнома имзолаганидан кейин бош мураббий Давид Вагнер жуда иқтидорли киперни захирага "михлади".

"Боруссия" матбуот хизмати Бундеслига қайтишига мана шундай креатив муносабат билдирди.


Бугун "Боруссия Д" бош мураббийи Люсьен Фавр рақибга кичик сюрприз тайёрлабди. Жамоанинг асосий вингерлари Жейдон Санчо ва Торган Азар захирада қолган. Қанот ҳужумчилари ролини эса 17 ёшли Жованни Рейна ва Юлиан Брандт бажаришади. Бундан ташқари, мезбонлар таркибида бугун Аксел Витсель, Эмре Жан ва жамоа сардори Марко Ройслар иштирок эта олишмайди. Йўқотишлар етарлича.

- Дениз Айтекин хуштагини чалди ва дербини бошлаб берди. Кеттик.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика