"Боруссия Д" "Вольфсбург" ярим ҳимоячисини сафига қўшиб олди

Sherzod Nurmatov
4 июл 2023, 12:23
Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Вольфсбург" хавбеки Феликс Нмеча билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

Футболчи билан шартнома 2028 йилнинг ёзига қадар тузилган. Трансфер суммаси 30 миллион еврони ташкил этди.

Нмеча 2022/2023 йилги мавсумда "Вольфсбург" сафида барча мусобақаларда 32 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: bvb.de

Сўнгги янгиликлар

Барча ›