VAR ҳаттоки Германияда ҳам ёрдам бермаяпти

Alisher
14 сен 2019, 13:46
Германия чемпионати доирасидаги "Фортуна" ва "Вольфсбург" клублари ўртасидаги ўйинда тўп аутга чиқиб кетгандан сўнг ҳам гол ҳисобланди.

Кеча бўлиб ўтган ўйиннинг 16-дақиқасида дюссельдорфликлар ярим ҳимоячиси Маттиас Зиммерман тўпни чизиқдан ўтказиб юборди, аммо ҳакам ўйинни тўхтатмади.

Натижада, ҳужум давом эттирилди ва Нико Гиссельманн "бўрилар" дарвозасини ишғол қилди.

"Вольфсбург" ўйинчиларининг эътирозидан сўнг ҳакам VARга мурожаат қилди, аммо шундан сўнг ҳам гол ҳисобланди.

"Фортуна" ва "Вольфсбург" клублари ўртасидаги ўйин 1:1 ҳисоби билан якунланди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/44gattdernesto