Касильяс Вальдеснинг рекордини янгилади
27 фев 2014 11:34
Янгиликлар


Касильяс Вальдеснинг рекордини янгилади
“Реал” дарвозабони Икер Касильяс “қуруқ” ўтказилган дақиқалар бўйича “Барселона” клуби дарвозабони Виктор Вальдеснинг рекордини янгилади.
“Реал”нинг Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасида “Шальке”га қарши ўтказган ўйиннинг 34-дақиқасида Касильяс 897 дақиқа дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолишга эришди. Вальдеснинг кўрсатган натижаси эса 896 дақиқани ташкил этади.

Фикрлар