Карвахаль «Реал»га нима бўлаётгани ҳақида гапирди

Tolibjon Qosimov
26 сен 2017, 19:08
«Реал»нинг ўнг қанот ҳимоячиси Даниэль Карвахаль ЕЧЛ доирасидаги "Боруссия" Дортмундга қарши ўйиндан олдин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биз охирги ўйинларда кераклигича яхши ўйнай олмадик, чемпионатда муваффақиятсизликларга учрадик, учрашувларда етарлича хавфли вазият ярата олмадик. "Реал" ўзининг оптимал формасига қайтиши учун вақт керак. Агарда мен нега бу қадар кўп гол ўтказиб юбораётганимизни сабабини билганимда, унда аввало бу ҳақда мураббийга айтардим. "Реал"да барча ўз устида ишлашда давом этиши лозим.
Криштиану Роналду? Унинг нималарга қодир эканлигига ҳеч ким шубҳа қилмаяпти. Мен йил давомида Роналдунинг машғулотларидан ҳам катта завқ, роҳат олдим. Роналдунинг машғулотлардаги меҳнати ва тинмай гол уриши уни ўзгача футболчи эканлигини англатиб туради. Дортмундда Роналду ўз имкониятини олади ва бундан албатта унумли фойдаланади", - дейди Карвахаль.


Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: uefa.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›