
Скудеттонинг тақдири ҳақида гапиришга ҳали эрта. Чемпионлик йўли ҳали анча узоқ. Чемпионлар лигасидаги учрашувлар ҳам кўп кучни сарфлаб юбормоқда. Шунингдек, биз ва "Рома"дан ташқари "Интер", "Милан" ва "Наполи" каби жамоаларни ҳам ёддан чиқармаслик керак. Мавсум эндигина бошланди. Италияга келишимдан аввал "Рома"ни бу қадар кучли жамоа деб ўйламагандим. Руди Гарсия жамоаси бу мавсумда ҳар қандай жамоа билан ўйинда ўзини тўлиқ эркин ҳис этмоқда. Ўйлашимча, "Рома" кучайди. Аммо "Ювентус" фаворит.