Карло Анчелотти: "Реал"да ким асосий таркиб дарвозабони бўлишини ҳали ҳал қилганим йўқ"
19 авг 2013 11:51
Янгиликлар


Карло Анчелотти: "Реал"да ким асосий таркиб дарвозабони бўлишини ҳали ҳал қилганим йўқ"
"Бетис"га қарши ўйиндаги ғалабадан сўнг, "Реал Мадрид" бош мураббийи Карло Анчелотти ҳали асосий дарвозабон масаласини ўзи учун ҳал этгани йўқ эканини айтиб ўтди.
"Бу учрашувда мен Диего Лопаесни амайдонга туширишга қарор қилдим. Ҳозирча ким асосий дарвозабон бўлиши ҳақида бир қарорга келганим йўқ. Кейинги ўйинда ким майдонга тушишини ҳозир айта олмайман".
"Бугун биз жуда кўп яхши вазиятларни ярата олдик. Лекин ҳимояда муаммолар етарли бўлди. Бизда ажойиб таркиб бор. Заҳирадан майдонга тушган Альваро Мората, Анхель Ди Мария ва Карлос Касемиро ўйинни анча кучайтиришди".
"Иско бугунги ўйинда бор кучини бериб ҳаракат қилди ва ажойиб голга муаллифлик қилди", дея Анчелотти сўзларидан мадридликлар расмий сайти иқтибос келтирмоқда.

Фикрлар