

"Реал Мадрид" бош мураббийи Карло Анчелотти "Хетафе"га қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида Эрлинг Холанднинг шартномасида "Реал Мадрид"га ўтиш ҳақидаги банд борлиги ҳақидаги саволга жавоб беришни истамади.
"Кечирасизлар, аммо мен Холанд ҳақида гапирмайман", -дейди Карло Анчелотти.
Аввалроқ, "Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола Холанднинг шартномасида "Реал Мадрид" ҳақидаги банд борлигини рад қилганди.

