Карло Анчелотти "Барселона" устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг фикр билдирди

Aziz Tukhtamuradov
6 апр 2023, 09:45
"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти "Барселона" билан ўйиндаги йирик ғалабадан сўнг (4:0) ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биз ажойиб ўйин ўтказдик - акс ҳолда бу стадионда 4:0 ҳисобида ғалаба қозона олмасдик. 

Биринчи бўлим бошида бизда муаммолар бўлди, аммо биринчи гол ўйин динамикасини ўзгартириб юборди. 

Бундай ўйинларда характер ва тажриба муҳим. Таркибдаги Родриго, Вальверде ва Камавинганинг шиддатига Винисиус, Модрич ва Крооснинг тажрибасини аралаштиришга эришиш лозим. Улар ўйинни ажойиб ўтказишди. 

Камавинга ҳали ёш, у яхши формада ва ҳар қандай позицияда ўзини кўрсата олади: таянч ярим ҳимоячиси, қанот ҳимоячиси сифатида ҳам. У янги вазифаларга кўникмоқда. У дуэлни яхши ўтказди. 

Кийиниш хонасида байрам қилдик, чунки финал йўлида муҳим "девор"дан ошиб ўтдик", - деди Анчелотти. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›