Карлес Пуйол: «Ҳозирча келажагим борасида қарор қабул қилмадим»

Aziz Tukhtamuradov
14 апр 2014, 21:55
«Барселона» футболчиси Карлес Пуйол ушбу ёзда фаолиятини якунлаши борасидаги хабарларга ўз изоҳини бериб ўтди.

«Ҳозирча келажагим борасида хеч қандай қарорга келганим йўқ. Бу масалада бошқа хеч нима дея олмайман.

Барчаси мавсумнинг сўнгги қисми қандай якунланишига боғлиқ. Шундан сўнг мен бирон-бир қарор қабул қиламан», – деб айтиб ўтди Пуйол.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳимоячи мавсум якунланганидан сўнг "Барса"дан кетишини  маълум қилган эди. Футболчига "Милан", АҚШ ва Қатарнинг бир қанча жамоалари томонидан қизиқишлар билдирилмоқда.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru