UZ

Сўнгги янгиликлар

23:30Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  1 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:17Ла Лига. "Реал Сосьедад" – "Реал Мадрид". Икки жамоанинг таркиби аниқ!  13 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  31 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:57U-23 Осиё кубоги. Ироқ – Вьетнам. Таркиблар аниқ!  11 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  44 21:14U-23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  445 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни тақиқлади  1 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  5 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  19 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  13

Карантинда кўриш учун тавсия этиладиган "Болонья"нинг энг сара 10 ўйини Янгиликлар

Карантинда кўриш учун тавсия этиладиган "Болонья"нинг энг сара 10 ўйини

Мана неча кундирки коронавирус бизни катта футболдан айирди.

Бундай вазиятларда "архивга" мурожаат қилмасдан бошқа йўл йўқ. Эътиборингизга, молиявий имкониятлари билан мақтана олмаса-да, ажойиб футбол намойиш этадиган жамоанинг энг сара ўйинлари рўйхатини тақдим этамиз.

1. "Милан" - "Болонья" 1-2
Мавсум-2008/09
Нега кўриш керак: Валианининг голи

"Милан" ўзининг янги юлдузи — Роналдиньони кенг оммага кўз-кўз қилган илк учрашув. Бразилияликнинг А Сериядаги биринчи учрашуви айнан "Болонья" билан беллашувга тўғри келди. "Россонери" таркибида юлдузлар жуда кўп эди: Мальдини, Пирло, Амброзини, Зеедорф, Индзаги, захирадан ўйинга Пато ва Шевченко ўйинга қўшилган. "Челси"дан анча тушкун ҳолда қайтган украиналик супер-форвард, яна бир вазиятда қандай қилиб гол ура олмаганини тушуна олмай, Истанбул финали (ЕЧЛ) овертаймидаги ноаниқ зарбасини хотирларди. Лекин "Болонья" мухлисларини бошқа нарсалар ташвишга соларди, Марко Ди Вайо жамоа таркибидаги биринчи голини уришга муваффақ бўлган бўлса, Франческо Валиани ноёб зарба билан ғалаба тўпини киритганди. Ярим ҳимоячи олдида сакраётган тўпни Аббьятти қўриқлаётган дарвозанинг тўққизлигига чамаси 30 метрлардан жойлаб қўйди.

2. "Болонья" - "Рома" 1-1
Мавсум-2008/09
Нега кўриш керак: Михайловичнинг биринчи ўйини

"Болонья" ўша ўйиндан аввал жамоани А Серияга олиб чиққан Даниэле Арригонини истеъфога чиқарди. Бошқарувни Синиша Михайлович ўз қўлига олди. Янги жойга мослашишдан ташқари, мураббий йўқотишлар билан ҳам курашиши талаб этиларди. Жамоага етакчилар Кастеллини, Вольпи ва Аморозо ёрдам бера олишмасди. "Болонья" ташаббусга эга эди, лекин Тоттининг голи вазиятни қийинлаштириб юбориши ҳеч гап эмасди. Бироқ Ди Вайонинг зарбасидан кейин тўп Сисиньога тегиб йўналишини ўзгартиради. Бу мезбонларга нафақат ҳисобни тенглаштиришга, балки руҳан ҳам ёрдам берди.

3. "Ювентус" - "Болонья" 1-1
Мавсум-2009/10
Нега кўриш керак: Адаилтон голи

Маълум сабабларга кўра, интернетсиз қолган футбол мухлиси ўйин натижаларини қаердан билиши мумкин? Албатта "Евроньюс" телеканалидаги хабарлардан. Ўйинни кўра олмаган, натижасини ҳам билмаган ишқибоз "Ювентус" ўз майдонида "Болонья"ни енга олмаганини кўрса, бир сонияга бўлса-да, ҳайрон бўлиши турган гап. "Болонья" ўша учрашувда ноодатий равишда яшил рангли формада ҳаракат қиларди ва ўйиннинг сўнгги дақиқаларида "кекса синьора"ни қамал қилишга муваффақ бўлади. Муҳим голни эса ҳаводаги курашда ҳимоячидан устун келган ҳамда тўпни Буффон ета олмайдиган нуқтага йўллаган Адаилтон ўз ҳисобига ёздириб қўяди.


4. "Женоа" - "Болонья" 3-4
Мавсум-2009/10
Нега кўриш керак: Адаилтон хет-трики
 

Футбол учрашуви эмас, ҳақиқий триллер. Ёмғир армонсиз қуйган кечада "Марасси" стадионида ўтган беллашувда мезбон "Женоа"нинг асосий умиди "Болонья"нинг ҳозирги етакчиларидан бири Родриго Паласиога боғланганди. Умуман олганда, 1997 йилги ёшлар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатида Бразилия термаси сафида порлаган, ҳужумчи Адаилтон шу кеча майдонда борини бериб ҳаракат қилди. Бразилиялик форвард бир эмас, икки эмас учта гол уришни уддлади ва "Болонья" Генуядан жон сақлашда ўта муҳим бўлган уч очкони олиб кетади.


5. "Ювентус" - "Болонья" 0-2
Мавсум-2010/11
Нега кўриш керак: Ди Вайо!

Ўша йиллари Италия чемпионатига бўлган эътибор сезиларли даражада пасайганди ва А Серия учрашувлари трансляциясини топиш анчагина мушкул вазифа эди. Устига устак, "Болонья"нинг ўйинини. Мен ўшандаёқ меҳмонларнинг ашаддий мухлиси эдим ва ўйинларни доимо бирга томоша қиладиган бувамларга жамоа таркибида Марко Ди Вайо дегани бор, у ажойиб футболчилигини айтдим. Биринчи бўлимни бир амаллаб томоша қилдим, кейин ухлаб қолибман. Эрталаб уйғонишим билан бувамларнинг олдиларига югурдим ва ўйин қандай якунланганига қизиқдим. "Ди Вайо 2та гол урди, сеникилар ютди 2:0", - дедилар. Одатда футболчиларни мақтамайдиган бувам ҳам ўша ўйиндан кейин Марко Ди Вайо номига илиқ сўзлар айтдилар.

6. "Наполи" - "Болонья" 2-3
Мавсум-2012/13
Нега кўриш керак: даҳо Панайотис Коне

Неаполга келган ҳар қандай жамоа қийналади ва "Болонья" бундан мустасно. Бу ўйинда нафақат ғалаба, балки у қандай қўлга киритилгани билан қадрли. Энг аввало меҳмонларнинг ҳужумдаги вазиятлардан максимал даражада фойдалана олишини қайд этиш лозим. Грециялик Коне чалқанча усулда ғалаба тўпини киритишга муваффақ бўлди. Мавсум якунида шу голи эвазига Коне Пушкаш совринига лойиқ кўрилган.

7. "Болонья" - "Милан" 3-3
Мавсум-2013/14
Нега кўриш керак: Лаксальтнинг дубли

Диаманти ва Лаксальт ижросидаги ёрқин учрашув. Ўша вақтлар футболчи ёш иқтидор соҳиби деб ҳисобланарди ва трансфер ҳуқуқи "Интер"га тегишли эди. 3:3 ҳисобида якунланган ўйин мезбонларнинг ғалабаси билан тугаши ҳам мумкин эди. Бироқ тўп Диамантининг зарбасидан сўнг дарвоза тўсинига тегиб қайтади ва унинг жаранги "Болонья" мухлислари қулоқларида анча вақтгача сақланиб қолади.


8. "Болонья" - "Наполи" 3-2
Мавсум-2015/16
Нега кўриш керак: Дестронинг дубли

Мезбонлар рақибдан ҳар жабҳада устун эдилар ва 80-дақиқагача зўр ўйнашди, лекин бирдан Игуаин ўзига келади ва "Далл’Ара"га тўпланган ва телевизор орқали томоша қилаётган мухлисларга ҳаяжонли сўнгги дақиқаларни совға қилди. Мезбонлар сафида Маттиа Дестро иккита гол уришга муваффақ бўлди ва "қизил-кўклар" сафидаги энг омадли учрашувини ўтказди. Шунингдек, 18 ёшли гвинеялик Амаду Диавара ўзини яхши томондан кўрсата олди – ёзда эса катта жанжаллар билан айнан неаполликлар сафига кўчиб ўтади.


9. "Лацио" - "Болонья" 3-3
Мавсум-2018/19
Нега кўриш керак: ақлбовар қилмас сейвлар

"Болонья" учун сўнгги 10 йилликдаги энг яхши ойлар бошқача якунланиши мумкин эмасди. Синиша Михайлович келганидан сўнг жамоа йўлидан чиққан рақибни янчиб ташлади. Элитада ўрнини сақлаб қолиш учун "Болонья" Римда очко олиши зарур эди ва жамоа илк дақиқалардан олдинга ташланди. Натижада, томошабинлар чинакам шоу ва Скорупсконинг бири-биридан ажойиб сейвларинининг гувоҳи бўлдилар. Голлар ёмғири ва беллашув 3:3 ҳисобида якунланди.


10. "Брешиа" - "Болонья" 3-4
Мавсум-2019/20
Нега кўриш керак: драматик беллашув




Михайлович касал бўлиб қолгани сабабли жамоа амалда бош мураббийсиз қолиб кетганди, "Болонья" жиддий муаммоларга дуч келган ва танаффусга 1:3 ҳисобида ортда қолаётган ҳолда чиқиб кетди. Кийиниш хонасидан худди бошқа жамоа чиқиб келди. Ўйин якунлангандан кейингина ўйинчилар Синиша танаффусда видеоалоқа ёрдамида шогирдларини "уйғотгани" ва улар охирги 10 йилликдаги энг яхши ғалабасини қўлга кириштагини айтиб беришди. Беллашув якунланиши ҳамоноқ футболчилар Михайлович ётган шифохона томон йўл олишди ва унинг шарафига қўшиқ куйлаб, миннатдорчилик сўзларини айтишди.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика