UZ

Сўнгги янгиликлар

12:19Отаменди: "Францияликлар ғалабани бизнинг оиламиз вакиллари олдида нишонлашди. Нишонлагинг келса, олдимга кел, ҳал қиламиз"  0 12:01 "Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонларимиз - Алиев Диёрбек ва Маматов Муҳаммадамин  0 11:40"Қизилқум" - "Бунёдкор" ўйинидан кейинги қизиқарли фактлар  1 10:56Ди Мария таҳдидлар туфайли ватанига қайтмайди  0 10:27ПСЖ «Ман Сити»га расмий таклиф юборди  0 10:01«Ньюкасл» 60 миллион фунтга ҳимоячи сотиб олади  1 09:32Дамир Темиров: «Андижон» варианти пайдо бўлганида хурсандчилик билан таклифни қабул қилдим»  3 09:00Про лига. Бугун иккинчи давра баҳсларига старт берилади  0 08:31«Барселона» футболчисини «Жирона»га ижарага берди  0 08:02Суперлига. Бугун 14-турнинг марказий учрашуви Андижонда бўлиб ўтади  8 07:00Бугун Париж Олимпиадасида қайси спортчиларимиз иштирок этишади? (рўйхат)  6 05:20Футзал. Футбол бўйича Европа чемпионлари иштирок этган илк жаҳон чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз  1 02:11Олимпиада ярим финалида Африка Европага қарши  16 02:03Олимпиада. Франция ярим финалда!  4 00:59Олимпиада. Миср - Парагвай учрашувида ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди  11

Камерун - Бразилия 1:4. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ Янгиликлар

Камерун - Бразилия 1:4. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Жаҳон чемпионати 3-тури доирасидаги Камерун - Бразилия ўйини матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.

ЖЧ-2014. "А" гуруҳи, 3-тур.

Камерун - Бразилия 1:4
24 июнь. 01:00
Бош ҳакам
:
Юнас Эрикссон (Швеция)
Ёрдамчи ҳакамлар:
Матиас Класениус (Швеция), Даниэль Варнмарк (Швеция)
Захира ҳаками:
Свейн Оддвар Мун (Норвегия)

Гол: Неймар, 17 - 0:1. Матип, 26 - 1:1. Неймар, 33 - 1:2.Фред, 49 - 1:3.Фернандиньо, 84 - 1:4.
Камерун:
16.Итанже, 3.Нколоу, 7.Нгуемо, 8.Муканжо (Салли, 58), 10.Абубакар (Вебо, 72), 12.Бедимо, 13.Чупо-Мотинг (Макун, 80), 17.Мбиа, 18.Эно, 21.Матип, 22.Нйом.

Бразилия: 12.Жулио Сезар, 2.Дани Алвеш, 3.Тиаго Силва, 4.Давид Луиз, 6.Марсело, 7.Халк (Рамирес, 62), 8.Паулиньо (Фернандиньо 46), 9.Фред, 10.Неймар (Виллиан, 71), 11.Оскар, 17.Луиз Густаво.

Огоҳлантришлар: Эно 12, Салли 75, Мбиа 80



                               МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                          ЯНГИЛАШ


Баҳсни биз билан бирга кузатиб борганларга раҳмат. Айнан Сизга ҳа сизга алоҳида ташаккур!

90+4. ЎЙИН ТУГАДИ! Бразилия йирик ғалабага эришди ва кейинги босқичга йўлланма олди. Уларга қўшилиб Мексика ҳам 1/8 финалга чиқди.

90+2.
Виллиан! Унинг зарбасидан сўнг соқоли узууун бўлган посбон тўпни қайтарди.

90. Ўйинга 4 дақиқа қўшиб берилди.

88.
Баҳс тугаб бормоқда. Камерун мухлислари бор бўлса мағлубиятдан хафа бўлишмасин. Бу оддий бир ўйин. Уни ҳаётга кўчириш шарт эмас. Бугун мағлуб бўлсангиз эртага албатта ютасиз! Бунга ишониш керак холос.

88.
Негадир айрим футболчилар индамай стандартларни алмашишмоқда. 

87.
Нариги учрашувда Хорватия битта жавоб тўпини киритди - 1:3.

84. Оскардан тўпни қабул қилиб олган Фернандиньо дарвозани ишғол қилди - 1:4.

84. ГООООООООООООООООООООООООООЛ. Бразилия ҳам нимчорак финалда! Фернандиньо!

82.Хавфли вазият!
Бразилия жарима тўпини амалга оширди, қайтган тўпни Давид Луиз дарвозага йўллади, Вебонинг кал бошига тўп кучли зарб билан тегди ва футболчини нокаутга учратди

81.Мексика нимчорак финалда! 0:3. Ўйин тугаб бормоқда.

80. Ўзгариш. Камерун.
Чупо Мотинг ўрнига Макун тушди

80. Огоҳлантириш. Камерун. Стефан Мбиа
Луис Густавони йиқитгани учун

79.
Фреднинг зарбаси ноаниқ кетди. Оқ ва қорани ажратиб олган ҳужумчи бу Фред деганлари. Бугун гол урди

76.
Виллиан чап қанотдан тўпни шерикларига оширди, ҳимоячилар бу ерда акбар чой ичиб ўтиришгани йўқ, улар ҳам футбол ўйнашмоқда. Тўп қайтарилди

75. Огоҳлантириш. Камерун.
Салли

73. Нариги учрашувда Мексика иккинчи голни урди. Гуардадо гол муаллифи!

72. Ўзгариш. Камерун.
Абубакар ўрнига Вебо майдонга тушди

71. Ўзгариш. Бразилия.
Неймар ўрнига Виллиан тушди

71. Нариги ўйинда Мексика гол урибди. Рафаэль Маркес боши билан дарвозани ишғол қилди. Ҳозирча Мексика олдинда.

70.
Неймар майдонни тарк этмоқда...

66.
Бразилиянинг тезкор ҳужуми! Неймар олдинга бораётганида ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган экан

63. Ўзгариш. Бразилия.
Халк ўрнига Рамирес тушди

62.
Камерун гол уришга яқин келмоқда, Бразилия ҳимоясида бўшлиқлар пайдо бўлмоқда.

59. Нариги ўйинда ҳозирча 0:0. Қуйида ўша ўйининг энг қизиқарли расмини тақдим этамиз.



58. Ўзгариш. Камерун.
Муканжо ўрнига Салли тушди

56.
Бразилия бироз тинчланди. Энди тўпни ўзида кўпроқ сақлаб туриб ҳужумга ўтмоқда

54.
Камерунлик мухлисларни кўрсатишди, хафа бўлиб ўтиришибди. Худди тарвузи қўлтиғидан тушган одамга ўхшаб Ким билан тарвуз ҳозир қанча?

50. Бразилиянинг узоқ ташкил этган ҳужуми гол билан тугади. Давид Луиз!!! Жарима майдони ичида тўпни Фредга ошириб берди, ҳужумчи уч метрдан хатога йўл қўймади - 1:3.

50. ГООООООООООООООООООООООООЛ, ФРЕД!!!!

49. НЕЙМААААААААААААААР!
Жарима тўпини тўғри дарвозага йўллади, бу сафар ҳам соқоли кўп дарвозабон ўзини кўрсатди.

48. ЗАРБАААААААААААА! ФРЕЕЕЕЕЕЕЕЕД!
Ҳужумчининг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини Итанж тўпни қайтарди! Ажойиб зарба, ажойиб сейв, ажойиб ҳаво!

47.
Халк жарима майдони ичига ёриб кирди ва тўп узатишда хатога йўл қўйди.

46.
Иккинчи бўлим бошланди. Бундай вазиятда кўп ўйлаш керак эмас юриш ва ютиш керак!

ШУУУУУУУУУУНЧА КОММЕНТЛАР ҚАНИ?



- Ўзгариш. Бразилия.
Паулиньо ўрнига Фернандиньо тушди

- Бизни хонада одамлар кўп бўлмасин. Ўзи ҳаво иссиқ одам кўп бўлса ҳаво кам бўлади)

45+1.Биринчи бўлим тугади. Ухлаб қолманг, Тўлқин ака ватсаппдан ёзиб юборди. Бразилия яна гол урармиш. Кўрамиз кутамиз!

45+1. БРАЗИЛИЯ ўз услубида!.
Оскар-Неймар-Паулиньо-Неймар иштирокида бўлган ҳужумни Халк ноаниқ зарба билан тугатди.

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

44.
Давид Луиз энди рақибни йиқитди, ҳакам Луизни кечирди.

42.
Эй, эй, эй Давид Луиз сен ҳимоячисан. Кутилмаганда у олдинга бориб шериги билан "девор" ўйнамоқчи бўлди, тўп узатиш ноаниқ чиқди.

41.
Ҳозирча ҳеч бир жамоа ҳужумни охирига етаказа олмади.

38. Таъкидлаш лозим, Неймар бугун Бразилия терма жамоаси сафидаги 34 ва 35-голини урди. Бу борада у Роналдиньо (33та гол) ва Ривалдони (34та гол) ортда қолдирди.

37.
Нариги ўйинда ҳамон таблодагиларга иш топилаётгани йўқ.

34.
Қўшним Тўлқин акани сўраганларга раҳмат!

33. Марсело чап қанотда тўпни боши билан Неймарга оширди, ҳужумчи жарима майдони ёнига яқинлашиб келди ва кучли зарба билан дублини расмийлаштирди - 1:2.

33. ГООООООООООООООООООЛ ГООООООООЛ. ГОЛ! Неймарррррррррррррр! Шаҳбоз айтганидек Маладес!

30.
Камерун ҳозир яна битта гол уриб қўйиши мумкин эди! Кетма-кет икки бор амалга оширилган бурчак тўпидан сўнг африкаликлар гол ура олишмади 

27.
Учрашув ажойиб тарзда давом этмоқда, Камерун ҳам, Бразилия ҳам ҳужумларни кетма-кет ташкил этишмоқда

26. Чап қанотда Эно фаол ўйнаб тўпни жарима майдонига оширди, Матип тўпни дарвозага тўғрилаб қўйди ва Камерунинг мундиалдаги илк голини урди - 1:1.

26. ГОООООООООООООООООООООООООООООООЛ. МАТИП!

25. Бабабабабах! Бурчак тўпидан сўнг Матип боши билан дарвозага йўллади, тўп тўсинга тегиб қайтди!!!

24. Халк рақиб жарима майдони ёнида йиқилди, ҳакам "турееее ўрнингдан" деди

22. Камеруннинг ҳужуми.
Абубакар рақиб ҳимоячиларидан ўтиб ктеа олмади

21. Хавфли вазияяяят!
Паулиньо чапдан тўпни жарима майдонига оширди, Фред йиқилиб тушган бўлса ҳам тўпни дарвозага йўллашга уринди. Бош ҳакам ҳужумчи бу вазиятда дарвозабонга нисбатан қўпол ўйнади деб топди.

20. Бразилиянинг жаҳли чиққан кўринади. Ўнг қанотдан ташлаб берилган тўпни Неймар чап оёғи билан дарвозага йўллади! Кучли ва аниқ зарба йўлига Итанж тўғаноқ бўлди!

19.
Неймарнинг голи ЖЧ-2014даги юбилей 100-гол бўлиб тарихдан ўрин олди.

17. Чап қанотдан Луис Густаво тўпни жарима майдонига оширди, Неймар бир ҳаракат билан дарвозани ишғол қилди - 0:1.

17. ГООООООООООООООООООООООООЛ! НЕЙМАР!!!!

15. Нйом! Тўп майдонни тарк этгач Неймарни бир уриб ерга йиқитди! Бечора Неймар фотографлар оёқлари остига йиқилди. Ҳакам Нйомни оғизаки тарзда огоҳлантирди.

14.
Муканжо жарима тўпини амалга оширди, тўп тўппа тўғри Жулио Сезарнинг қўлига бориб тушди

13.
Яна бир хавфли вазият! Чупо Мотин томонидан оширилган тўпни Давид Луиз қайтарди

12. Огоҳлантириш. Камерун.
Эйонг Эно

11. Камерун анча енгил ва осон ҳаракат қилмоқда.

9. Гуруҳдан чиқа олмаслиги аниқ бўлган Камеруннинг ҳужуми!!!! Тезкор ташкил этилган ҳужумни Муканжо зарба билан якунлади, Марсело тўп йўлига ўзини қалқон қилди!

7.
Марсело чап қанотдан олдинга ўтди, бироқ тўпни тўхтатишда хато йўл қўйди. Боз устига майдон ҳам тугаб қолди

5. ФредДДДДДДД!
Унинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси ҳимоячига тегиб майдондан чиқиб кетди

4. Навбат Камерунга.
Абубуакар бошчилигидаги ҳужумчилар икки бор олдинга ўтишди, бироқ тўп жарима майдони ичига ҳам киргани йўқ

2. Қандай вазияяяяят! Бразилия илк дақиқаларданоқ шамол тезлигида ҳужумга ўтмоқда. Бир дақиқанинг ўзида дарвоза томон уч марта зарба берилди, учала вазиятда ҳам ҳимоячилар тўпни қайтаришди!

1.
Халк ўнг қанотдан тезкорлик билан жарима майдонига кириб боришга уринди, уни рақиб ҳимоячилари йиқитишди. Жарима тўпи ёнида Неймар, унинг тўп узатишини ноаниқ

1. Учрашув бошланди!

- Ҳалиги нима эди дейишимни кутаяпсизми? Қани кеттик!


- Иккала жамоа мадҳиялари янграб ўтди.

- Бразилия кейинги босқичга чиқиши учун камида дуранг ўйнаши керак. Камерун эса 10:0 ҳисобида зафар қучса ҳам гуруҳдан чиқа олмайди.

- Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.

- Нариги хонада Шаҳбоз Беғамов ишлайди. Унга ҳам, Равшан Эрматовга ҳам омад тилаймиз!

- Ушбу баҳсни сизларга Нарзулла Сайдуллаев тақдим этади. Ухлаб қолмасак бўлди)

- Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари, тунни тун демай Жаҳон чемпионати ўйинларини кузатиб бораётган барчага салом! Бугун гуруҳ босқичининг охирги тур ўйинлари бошланди. Мусобақа мезбони Бразилия терма жамоаси Камерун билан ўйнайди.

- Учрашув соат 01:00да бошланади.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика