Кальехон Ла Лигага қайтади

Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport хабар берди.

Ярим ҳимоячи Хосе Кальехоннинг "Наполи" билан шартномаси жорий мавсум охирида якунига етади. Итальян клуби испаниялик футболчи билан ҳамкорлик муддатини узайтирмоқчи эмас. Таъкидланишича, 33 ёшли хавбек фаолиятининг кейинги қисмини "Валенсия"да давом эттиришга яқин турибди. "Кўршапалаклар" Кальехонга 3,5 миллион евро йиллик маош тўлашга тайёр.

Маълумот учун, Хосе Кальехон Неаполь клуби тарикибига 2013 йилда "Реал Мадрид"дан келиб қўшилганди.


Манба: La Gazzetta dello Sport