UZ

Сўнгги янгиликлар

10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  0 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  0 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  0 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  4 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6 01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  30 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  3 00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  23 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  3 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  4 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  16 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  31

"Кальчополи" — аср фирибгарлиги. "Интер" президенти "Ювентус"ни Б Серияга тушириб юборгани ҳақида Янгиликлар

"Кальчополи" — аср фирибгарлиги. "Интер" президенти "Ювентус"ни Б Серияга тушириб юборгани ҳақида

Бироз аввал "Кальчополи можароси" ҳақидаги материал эътиборингизга ҳавола қилинганди.

Кальчополи можароси 

Қуйида "ForzeJuve" блоги асосида тайёрланган мақола билан танишишингиз мумкин.

2006 йилда полиция томонидан очилган Италия футболидаги коррупция можароси спорт жамоатчилигига берилган тарихдаги энг катта зарбалардан биридир. 

Қурбонлар орасида "Ювентус", "Милан", "Фиорентина" ва "Лацио" сингари клублар ҳам бор эди. Тергов натижасида турли хил жазолар белгиланди: "Ювентус"нинг чемпионлиги бекор қилинди ва қуйи дивизионга тушириб юборилди, "Милан" ва "Фиорентина" маълум миқдорда очколардан маҳрум қилинди, "бинафшаранглилар" Чемпионлар Лигасидан четлаштирилди.

Бу жанжал "кекса синьора"га бошқаларга қараганда кўпроқ зарар келтирди. Б Серияга равона бўлишдан ташқари, клуб Чемпонлар Лигасининг 2006/2007 йилги мавсумида қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум қилинди ва сўнгги 2 йилги мамлакат чемпионлиги Миланнинг "Интер"ига олиб берилди. Шу пайтдан 2 томон мухлислари орасидаги ўзаро нафрат тарихи бошланди. "Нерадзуррилар" "Юве"нинг ҳакамлар билан ишини эслатишдан чарчамаса, туринликлар ўз навбатида "Интер"га "ҳадя қилинган" 2 та Скудеттони картон қоғози билан таққослашади.

"Интер"нинг ўша пайтдаги президенти Массимо Моратти "Ювентус" директори Лучано Моджининг барча музокараларини ОАВга сиздириб, кучли фирибгарликни тўхтатишга муваффақ бўлди гўё. У асосий рақиблардан бирини йўлдан чиқарди ва Апеннинда "қора-кўклар"нинг ҳукмронлигини ўрнатди. Бугун ҳеч кимга сир эмаски, айнан "Интер" раҳбари футбол тарихидаги энг катта жанжаллардан бирини қўзғаб, охир-оқибат ўзи сувдан бутунлай қуруқ чиқишни уддалаган. 

"Интер" раҳбари жамоани узоқ вақт давомида сақлаб қолиш учун катта миллионларни сарфлади, аммо совринлар масаласидаги "қурғоқчилик" уни таъқиб қила бошлади. Агар "Кальчополи" можароларидаги асосий айбдорни топмоқчи бўлсангиз, ким ундан кўпроқ фойда кўрганига эътибор қилинг. "Telecom Italia" компанияси, Италия футбол федерацияси (FIGC) ва "La Gazzetta dello Sport" билан ажойиб алоқалар жанжалдан бир неча йил ўтгач барчани бир хил фикрга олиб келди — Моратти бетакрор фирибгарликни амалга оширган.

Ҳаммаси мамлакатдаги энг машҳур кундалик нашрлардан бири — "La Gazzetta dello Sport"да Лучано Моджининг телефон суҳбатлари нашр қилиниши билан бошланди. (Маълумот учун, ушбу нашр бошқа клубларнинг фанатлари томонидан ҳазил тариқасида "La Gazzetta dello Inter", деб аталади) Бугунги кунда бу ҳаракат ноқонуний ҳисобланади ва нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан жосуслик сифатида қабул қилинади. Аммо ўшанда биринчи бўлиб шов-шув кўтарган нашр Карло Буора тегишли эди. Тасофдифни қарангки, айнан шу киши 2004 йилда "Интер" вице-президенти лавозимида ҳам кўриниш берган.

Моджининг бошқа рақиб клублар расмийлари билан суҳбатларининг ёзувлари аслида "Кальчополи"дан 2 йил олдин ёзилган, аммо уларни Турин, Рим ва Неаполь судларига юбориш Мораттига керакли эффектни бермаган. Ҳокимият вакиллари далиллар базаси жуда заиф деб ҳисоблаб, бунга аҳамият беришмаган.

Бу Массимо Мораттининг "А" режаси эди. Муваффақиятсизликдан кейин бошқа йўл танланди — матбуотда катта шов-шув кўтариш. Шунчаки эмас, омма эътиборсиз қолдиролмайдиган даражада. "La Gazzetta dello Sport"даги мақола ОАВнинг ғазабини қўзғади. Режа иш берди. Федерация текширув бошлашга мажбур бўлди, "Lega Calcio" раҳбари Адриано Галлиани истеъфога чиқди, чунки у бир пайтнинг ўзида "Милан"да ҳам фаолият юритар ва манфаатлар қарама-қаршилиги юзага келиши аниқ эди.

Гвидо Росси ("Интер" мухлиси сифатида танилган) фавқулодда тергов комиссиясининг раиси этиб тайинланди ва унинг биринчи қилган иши Массимо Мораттининг ўзини комиссияга олиб келиш бўлди. Росси "Ювентус"нинг қуйи дивизионга тушириб юборилиши билан боғлиқ можаролар якунлангач Моджи ва бошқаларнинг суҳбатларини ёзиб олган "Telecom Italia" компанияси  президенти сифатида иш бошлади. Телекоммуникацияга ихтисослашган компания директорлар кенгашининг яна бир аъзоси — Карло Буора. Унинг кимлигини такрорлашнинг ҳожати бўлмаса керак.

Қизиқарли алоқалар шу билан якунланмайди. Марко Тронкетти "Интер"нинг Мораттидан кейинги йирик акционерига айланган. Шунингдек, у "Telecom Italia" ва "нерадзурри"лар билан ҳомийлик шартномаларига эгалик қилувчи "Pirelli" компаниясининг раҳбари бўлган. Оддий қилиб айтганда, "Telecom Italia", "La Gazzetta dello Sport" ва "Интер" бир томонга тегишли бўлган ҳамда мазкур консорциум суд жараёнида ҳал қилувчи роль ўйнаган.

Мамлакат бош вазири лавозимида фаолият юритган Сильвио Берлусконининг таъсири "Милан"ни Б Серияга тушиб кетиш ва ЕЧЛдан четда қолиш хавфидан асраб қолди. "Ювентус" томони эса деярли ҳаракатсиз эди. Гарчи ўша йилги турнирга алоқаси бўлмаса-да, 2005/2006 йилги Скудетто "Интер"га олиб берилди. Чунки телефон суҳбатларини ёзиб олиш 2 йил олдин бошланган эди. Лекин нима учун "бьянконерилар" юридик воситаларни тўлиқ ишга солишмади?

Бу қарорнинг турлича сабаблари бўлиши мумкин, аммо молиявий бандлар асосийлир. Аньеллилар оиласига тегишли FIAT компаниясининг ўша пайтда TIM ("Telecom Italia") билан жиддий ҳомийлик шартномалари бўлган, "Юве" томони келишувларнинг бузилишини истамаган. Яна бир сабаб — TIM ва лиганинг ўзаро шартномаси. Бундан ташқари, "Ювентус"нинг апелляцияси Италияда футболни номаълум муддатга тўхтатиб қўйиши мумкин эди ва  ФИФАдан келаётган огоҳлантиришлар ҳам воқеалар ривожининг бошқача кўриниш олишига имкон бермайди. Боиси шундаки, Италия терма жамоасига халқаро мусобақалардаги иштирокини тақиқлаб қўйиш билан таҳдид қилинган.

"Кальчополи" мероси бутун итальян футболи учун оғир юк бўлгани кейинчалик исботини топди. "Интер"нинг устунлиги ва рақобатнинг йўқлиги клуб инқирозини тезлаштирди. Бу эса бутун Апеннин футболига жиддий таъсир қилди. "Нерадзурри"ларнинг собиқ ҳужумчиси Кристиан Вьери 2009 йилда "Интер"нинг фитнасига ойдинлик киритилишига ёрдам бериб, бутун воқеаларга Массимо Мораттининг алоқадорлиги тўғрисида айтди. Вьерининг сўзларига кўра, жамоа раҳбарияти ва футболчилар ўртасида ички сирларни оммага ошкор қилмаслик тўғрисида ҳужжат имзоланган.

"Мен одамларга воқеага алоқадор барча ҳужжатларни кўрсатишим мумкин, шундагина одамлар аслида нима бўлгани тўғрисида ҳақиқатни билиб олишади. Ўзим билмаган ҳолда хато қилганман. Мен "Интер" учун ўйнаганимда маошимнинг 70 фоизи клуб фонди, қолган 30 фоизи "Telecom Italia" фонди томонидан реклама тўловлари сифатида тўланган. Бу давлат хазинасига тўланадиган солиқ миқдорини камайтириш учун қилинган ҳийла эди. Мен "Ювентус" ва "Милан" учун афсусдаман. Ўшанда "Интер"га яхшилик қиляпман, деб ўйнаганман".

"Кальчополи" воқеаларига муносабат турлича. Баъзилар Массимо Моратти асрнинг энг катта фирибгарлигини амалга оширгани ва клубнинг улкан ютуғига айлангани учун уни қадрлашади. Қолганлар эса ахлоқ тамойилларига асосланиб содир бўлган ҳодисаларни тўлиқ қоралашади. Нима ҳам дердик, барча фиклар яшаш ҳуқуқига эга. Сирли ва мураккаб тергов жараёни ҳақидаги тортишувлар, муҳокамалар ҳали узоқ яшайди ҳамда кейинги "Дерби ди Италия"ни кескинроқ руҳда ўтишини таъминлайверади.

Афсуски, бундай ҳаракатлар нафақат футболда, балки катта пуллар жалб қилинган бошқа соҳаларда ҳам доимий учраб туради. Ўзингизни асранг, қадрли ўқувчи! Зеро, ҳаётда барчаси бизга кўринганидек эмас.

Муаллиф :
Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика