UZ

Сўнгги янгиликлар

10:55Қоил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  2 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  3 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  0 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  1 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  4 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6 01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  32 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  3 00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  23 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  3 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  4

Coca Cola Tour: "Сан Сиро"да "Милан" ва "Интер" музейидамиз, нега Жузеппе Меацца? Янгиликлар

Coca Cola Tour: "Сан Сиро"да "Милан" ва "Интер" музейидамиз, нега Жузеппе Меацца?

Италияга келганда иккита режамиз бор эди: биринчиси Туринда "Ювентус" стадионига кириш, иккинчиси Миланда "Сан Сиро"га кириш.

Афсуски душанба куни Турин жамоаси дам олар экан, шунга фақат стадион атрофида бўлдик холос, "Сан Сиро" эса сешанба куни бизни "қучоқ очиб" кутиб олди.




Улардан бири Италиядаги камдан кам янги ареналардан бири бўлса, иккинчиси "қария". Томошабинлар ташрифи бўйича Германиядан ортда қолиб кетган италияликларни асосий сабаби стадионларини эскилиги ва келаётган мухлисларга яратилган шароитнинг камлиги. Шунинг учун ҳам "Реал" ва "Барселона" бу ишларни тезлаштириб юбордилар, сабаби ЕЧЛда бошқа ареналарга бораётган мухлислар якунда ўз клубларидан чипта учун тўлаётган пулларига яхши савиядаги хизматни талаб қила бошлагандилар. Аммо бу нарса "Рома", "Лацио", "Милан" ва "Интер" учун бироз ёдроқ. Сабаби бу тўрт клубнинг уй учрашувлари бўлиб ўтадиган ареналардан бири Милан ҳокимлигига, иккинчиси Рим ҳукуматига тегишли. Бу икки тарихий стадионни реконструкуция қилиш тўлиқ тўрт клубнинг истаги билан ҳал бўлиб кетадиган иш эмас. Бири рози бўлса иккинчи томон йўқ деб қолиши, иккинчиси рози бўлганда клубнинг молиявий ҳолати пастроқ бўлиши мумкин. Яна асосий муаммо, "ремонт"дан кейин энг яхши жойлар икки клуб ўртасида талаш бўлиши мумкин.




"Трастбанк"дан "Милан" ёки "Интер" шарфини ютиб олинг. БАТАФСИЛ БУ ЕРДА



Масалан "Милан" ва "Интер" кийим алмаштириш хоналарига кириб кўрдимки, "Милан" хонаси мураббий учун ноқулай. Хона мажбурий тарзда иккига бўлинган, мураббий битта жойда туриб ҳамма футболчиларни бирдай кўра олмайди, буни видеода кўришингиз мумкин. "Интер"нинг ечиниш хонасини бокс ринг аренасига ўхшатдим, кичкинагина. Лекин шу ерда Роналдо, Ибрагимович, Мальдини, Роналдиньо, Занетти, ўз пайтида Баджо, Райкард, Гуллит, Ван Бастен каби юлдузлар ўтирган. Бир пайтлар Моставойнинг "Сельта"даги ҳаёти акс этган китобини ўқиганимда, виголикларнинг ечиниш хонасида бор йўғи иккита чўмилиш учун "душ" бўлгани ҳақида ёзганди. Қандай бўлишига қизиққандим, буни "Сан Сиро"да ўзим кўрдим.




Жузеппе Меацца 1927 йилдан 1940 йилга қадар "Интер"да 348 маротаба майдонга тушиб, 241 та гол урган. Кейинчалик у "Милан"да ҳам ўйнаган, лекин жуда оз фурсат, уруш бошланган йилларда, 37 та ўйин, 9 та гол. Фаолиятини эса "Интер"да тугатади, 1934 ва 1938 йилларда бўлиб ўтган, якунда Италиянинг ғолиблиги билан тугаган ЖЧда Италияга катта ёрдами теккан. Милан шаҳри раҳбарияти икки клуб билан келишган ҳолда, бир пайтлар "Милан" клубидан сотиб олинган "Сан Сиро"га Жузеппе Меацца номини беради. Лекин бугунга келиб кўпчилик бу аренани бари-бир "Сан Сиро" деб аташга ўрганиб қолишган.



Сафар бош ҳомийси: Alfraganus University
Ҳомийлар: Coca Cola, Trastbank, AKFA, Ucell







Бу стадион икки маротаба ЖЧ ўйинларига мезбон бўлган, биринчиси 1934 йил, иккинчиси Марадонанинг кўз ёшлари билан якунига етган ЖЧ-90. Сўнгги маротаба 2016 йил Европа чемпионлар лигасининг финал ўйини бўлиб ўтган. Ўшанда "Реал" Мадрид дербисида пенальтилар сериясида "Атлетико"ни мағлубиятга учратганди.




"Сан Сиро" музейига навбат жуда узун ва гуруҳларга бўлиниб ташкил қилинар экан. Ташрифчиларнинг оқими жуда юқори, биз кирган кун стадионни концертга тайёрлашаётгани туфайли майсасини кўра олмадик, қолган барча эшиклар очиқ эди. Лекин бир нарсани тан оламан, шу кунгача кирган музейларим ичида энг ёққани "Реал"ники бўлган, у ердаги экспонатлар ва анимацияларни ҳозирча ҳеч қайси клубда кўрмадим, бироз "Фенербаҳче"ники бойроқ.





Кейинги музейимиз ФИФАники бўлади.

Тур ҳомийси Coca Cola Company

Муаллиф : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика