UZ

Сўнгги янгиликлар

23:58ЖЧ-2022. Сербия – Швейцария 0:0 (матнли трансляция)  2 23:55ЖЧ-2022. Камерун – Бразилия 0:0 (матнли трансляция)  3 23:37Уругвай термаси 2002 йилдан бери илк марта Жаҳон чемпионатида гуруҳда қолиб кетди  3 23:18ЖЧ-2022. Сербия – Швейцария. Асосий таркиблар аниқ!  2 23:15ЖЧ-2022. Камерун – Бразилия: Жезус, Мартинелли ва Антони асосий таркибда  3 22:50Неймарнинг отаси ҳужумчи ЖЧ-2022 финалига қадар тикланишини айтди  2 22:31ЖЧ-2022. Қаҳрамонлик кўрсатиш навбати Жанубий Кореяга. Уругвай ва Гана уйга қайтади ("H" гуруҳи якунлари)  12 22:10ЖЧ-2022. Одатий ҳол, Осиё жамоаси Европа грандини мағлуб этди  128 22:10ЖЧ-2022. Уругвай Ганани мағлуб этган бўлса-да, плей-оффдан қуруқ қолди  34 22:05Olamsport: WBА рейтингидаги ўзбек боксчилари, Жасур Мирзамуҳаммедов жанг олдидан рақиби билан учрашди ва бошқа хабарлар  0 21:31Азар Бельгия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаши мумкин  1 21:14Криштиану Роналду жаҳон чемпионатида камида 20 та ўйин ўтказган 13-футболчига айланди  8 20:57Начо "Реал" билан янги шартнома борасидаги музокараларни тўхтатди  0 20:32Ван дер Варт немисларнинг Магурайри кимлигини айтди  3 20:08"Реал Мадрид" яна бир бразилиялик футболчини сотиб олади  0

"Ювентус"да барчаси ёмон. Майдонда ҳам, клубда ҳам (мутолаа учун) Янгиликлар

"Ювентус"да барчаси ёмон. Майдонда ҳам, клубда ҳам (мутолаа учун)

"Ювентус" ўтган ёзда жиддий трансфер кампаниясини ўтказган ҳолда, таркибни жиддий кучайтирди.

Турин клубига хавбеклар Филипп Костич, Поль Погба ва Леандро Паредес, ҳимоячилар Бремер ва Андреа Камбьяссо, вингер Анхель Ди Мария ва форвард Аркадиуш Милик келди.


"Бьянконери" итальян футболининг юқорисига қайтиш учун жамоани жиддий кучайтиришди. 2022/23 йилги мавсумдаги илк ўйинни "Сассуоло"га қарши 3:0 билан тугаган баҳс очиб берди. Аммо, туринликлар шундан сўнг "Сампдория" билан нурсиз дуранг қайд этишди, кейин эса "Рома" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнашди.


"Бьянконери" "Специя" (2:0)ни мағлубиятга учратди, шундан сўнг эса фақат очколар йўқотмоқда. Массимилиано Аллегри жамоаси Италия чемпионатидаги сўнгги ўйинларни "Фиорентина" (1:1) ва "Салернитана" (2:2)га қарши дуранг билан ўтказди. Терма жамоалар танаффуси олдидан "Ювентус" "Монца" (0:1)га мағлуб бўлди. Қайд этиш керакки, "бьянкоросси" ўзининг итальян футболи элитасидаги илк ғалабасини айнан Турин клубига қарши қўлга киритди.



"Ювентус" айни дамда А Серия турнир жадвалида 8-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа етакчи "Аталанта" ва "Наполи"дан 7 очко ортда бормоқда. Скудетто ҳақида эса ҳатто гап кетмаяпти — туринликлар бундай натижалар билан келаси мавсум Чемпионлар Лигасига чиқишса катта гап.


Айтганча, Аллегри шогирдлари ЧЛда ҳам муваффақиятсизликка учрамоқда. "Ювентус" икки турдан сўнг бирорта очко тўплай олмади. Туринликлар аввалига ПСЖга ютқазишди, сўнгра "Бенфика"га яна шундай ҳисобда таслим бўлишди — 1:2.


Аллегри жамоанинг майдондаги ишлари ўхшамаётганини тан олмоқда. Мутахассис бундай натижаларнинг бош сабабларидан бири этиб кадрлар муаммосини айтмоқда. "Ювентус"да ҳақиқатдан ҳам жароҳат олганлар кўп, аммо уларнинг деярли барчасини алмаштириш мумкин.



Туринликлар таркибига Чемпионлар Лигаси финалчиси, Европа Лигаси ғолиби ва А Сериянинг энг яхши ҳимоячиси келди, аммо натижа йўқ. "Ювентус" ҳар бир ўйинда гол ўтказишни бошлади, аммо шу билан бирга кам гол урмоқда.


Туринликларда шунингдек хавфли вазиятлар яратиш ва ҳужумни якунлашда муаммолар кузатилмоқда. "Бьянконери" ҳозирда 9та гол урди (ҳар бир ўйинда ўртача 1,29) — бу А Сериядаги 8-кўрсаткич. Тўғридан-тўғри рақобатчилардан фақатгина "Рома" кам гол урмоқда (8та гол, ҳар бир ўйинда ўртача 1,14).


"Ювентус" дарвоза томон аниқ зарбалар бўйича лигада 10-ўринни (25та зарба) эгаллаб турибди. Улардан ҳатто "Эмполи" (27), "Салернитана" (31) ва "Сассуоло" (35) яхшироқ тепмоқда. Туринликлар А Серияда тўпга эгалик қилиш бўйича ҳам 10-ўринда.



Жамоанинг савиясиз ўйини салбий натижалар билан уйғунлашган. "Ювентус"да ҳозирда ҳақиқатдан ҳам қийин кадрлар билан боғлиқ вазият бор, аммо бундай клубда ҳар мавсум 2та таркиб бўлиши керак ва уларда сифатли ўйинчилар етарлича.


Бошқа тарафдан, Аллегри жуда ҳам аниқ ижрочиларга таянмоқда. Мутахассисда доим ҳам Б режаси йўқ, бу нарса эса ҳозирги шароитларда керак. Италиялик унинг учун майдондаги гўзаллик ўзгача роль ўйнамайди, асосийси — натижа. Аммо, туринликларда ҳозирда на униси, на буниси бор.


Албатта, "Ювентус" натижалари учун Аллегри жавобгар. Аммо, барчасини мураббийнинг бўйнига илиб қўйиш адолатдан эмас. Клубда яна кўп нарса унга боғлиқ бўлган камида битта инсон бор. Бу президент. Андреа Аньелли сўнгги пайтларда кўплаб хато қарорлар қабул қилмоқда, у шу сабаб танқидларни қабул қилиб олмоқда.


Ундан мураббийлар билан боғлиқ муаммо бошланди. Аллегри кетганидан сўнг, у Маурицио Сарри ва Андреа Пирлони қўйди. Ҳар бир мутахассис жамоада бир йилдан ишлади. "Бьянконери" Сарри билан Италия чемпионига айланди, аммо Чемпионлар Лигасида муваффақиятсизликка учради. Пирло билан эса аранг Чемпионлар Лигасига чиқишди.


Агар мураббийни ҳар йили алмаштирса, қандай барқарорлик ҳақида гап кетиши мумкин. Аньелли шуни тушунди ва олдинги вақтларни қайтариш учун Аллегрини тайинлади. Аммо, бошқарувчи муваффақиятсизлик рўй беришини кафолатлаб қўймади. У мураббийга шундай шартнома бердики, энди уни истеъфога чиқариб бўлмайди.



Аллегрининг муддатидан олдинги истеъфоси Турин клубига шундай пулга тушадики, улар бундай пулни тўлай олишмайди. Клуб умид билан мураббийлар штабидаги кимнидир алмаштириши мумкин.


Кадрлар танлови — Аньеллининг кучли томони эмас. У 2018 йилда итальян футболидаги энг яхши бошқарувчилардан бири бўлмиш Жузеппе Маротта билан хайрлашди. У "Ювентус"да бош директор лавозимида ишлаганди.


3 йилдан сўнг туринликларни спорт директори Фабио Паратичи тарк этди. Маротта "бьянконери" билан 8, Паратичи эса 11 йил ишлади. Улар биргаликда шундай ишлашдики, "Ювентус" чемпион жамоа бўлди. Ҳозир эса бундай эмас.


Бунга қўшимча тарзда туринликларнинг катта молиявий йўқотишларини қўшиши мумкин. Клубнинг ўтган йилги зарари 254,3 млн еврони ташкил этди. Бу итальян футболидаги рекорд кўрсаткич. "Ювентус"да кетма-кет 5 йилдан бери молиявий ҳолат ёмонлашмоқда.



Туринликларнинг зарари 2017/18 йилги мавсумда 19 млн евро, 2018/19 йилги мавсумда 40 миллион, 2019/20 йилги мавсум 90 миллион, 2020/21 йилги мавсумда эса 210 миллион еврони ташкил этган. Клуб ҳалиям коронавирус оқибатларидан жабр чекмоқда. Аммо, бошқа клублар инқироздан чиқиш йўлидалар, "Ювентус" эса йўқ.


Аньелли клубнинг молиявий ҳолатини яхшилаш умидида Европа Суперлигасини ташкил этиш ғоясини сақлаб турибди. Назарияда ушбу лойиҳа унинг иштирокчиларига кўплаб пулларни олиб келади, аммо бу қачондир амалга ошадими ёки йўқ, буни ҳеч ким билмайди. Бошқарувчи ҳозирча УЕФА президенти билан фақатгина жанжаллашади.


Аньелли ўз қарорларининг гаровига айланди, ҳозирда буни ўзгартириш осон эмас. Туринликларда инқироз барча жабҳаларда бор: ўйинда, бошқарувда ва иқтисодиётда. Ҳозирча "Ювентус"нинг қандай йўллар билан бу чуқурликдан чиқмоқчи эканлиги кўринмаяпти.


Алишер Остонов таржимаси

Муаллиф : Alisher Ostonov
Рейтинг: +4   

Фикрлар

+1   
01 окт 15:42:55
Рахматилло Исманов
A.Qosimov AC Milan фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Xaqiqiy muhlislari bor odnoklasnikida bittasi yozgandi Shahrixonlik CHLga chiqmaguncha kommentariyani olmayman deb 3 yil turgan kommenti.
Уша мен эдим. Ювентусни ЧЛда курмагунимча ушбу СТСни олмайман деб ёзгандим! Никим JUVENTUS - DEL PERO
   
02 окт 14:59:14
Рахматилло Исманов
A.Qosimov AC Milan фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ha Milan.Real.ManYu degan guruh bo'lardi.Nima bo'sayam jamoangiz tezroq o'zini o'nglab olsin!
Рахмат. Милангахам омад. Кечаги галаба билан табриклеман кеч булсахам!
   
02 окт 01:59:26
A.Qosimov AC Milan
Рахматилло Исманов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Сизни таниганман. Каментарияларда куп ёзардиз! Куп тортишувлар буларди! Барибир А серия биз учун мухимрок ва жозибали саналади!
Ha Milan.Real.ManYu degan guruh bo'lardi.Nima bo'sayam jamoangiz tezroq o'zini o'nglab olsin!
   
02 окт 00:16:42
Рахматилло Исманов
A.Qosimov AC Milan фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Aniq siz hurmatim baland sizga Del Pero nikim deganizdan keyin shubxa yo'q.Hamma jamoada pasayish bo'ladi muhimi sodiqlik.Meni eslasez Abdulaziz Qosimovman
Сизни таниганман. Каментарияларда куп ёзардиз! Куп тортишувлар буларди! Барибир А серия биз учун мухимрок ва жозибали саналади!
   
01 окт 20:54:09
A.Qosimov AC Milan
Рахматилло Исманов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Уша мен эдим. Ювентусни ЧЛда курмагунимча ушбу СТСни олмайман деб ёзгандим! Никим JUVENTUS - DEL PERO
Aniq siz hurmatim baland sizga Del Pero nikim deganizdan keyin shubxa yo'q.Hamma jamoada pasayish bo'ladi muhimi sodiqlik.Meni eslasez Abdulaziz Qosimovman
   
01 окт 10:43:14
A.Qosimov AC Milan
САИД БУРХОН! фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Узи ювентусни бирортаям мухлиси комади шекили
Xaqiqiy muhlislari bor odnoklasnikida bittasi yozgandi Shahrixonlik CHLga chiqmaguncha kommentariyani olmayman deb 3 yil turgan kommenti.
   
01 окт 09:23:55
САИД БУРХОН!
Узи ювентусни бирортаям мухлиси комади шекили
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика