Калабрия "Милан"ни тарк этади
07 авг 2020 19:22
Янгиликлар
Калабрия "Милан"ни тарк этади
Итальян матбуоти "Милан" ҳимоячиси Давиде Калабриянинг жамоани тарк этишга тайёрлиги тўғрисида хабар қилмоқда.
"Россонерилар" раҳбарияти футболчини сотишни режалаштираётгани оммага ошкор бўлгач, Калабрияга Испаниянинг "Бетис" ва "Севилья" клублари қизиқиш билдираётган эди. Миланда етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаётган 23 ёшли футболчининг ўзи ҳам бошқа жамоа таркибига ўтиб, тажриба орттиришга қарор қилган.
Эслатиб ўтамиз, Давиде Калабрия "Милан" тарбияланувчиси ҳисобланади. 2006 йилда клуб академиясига қабул қилинган ўйинчи 2015 йилдан бери асосий жамоа футболчисидир.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар