Кака: "Ҳар доим ҳам Моуриньонинг гапига қўшилмас эдим, аммо кейин мени мақтади"

Aslanov Jasurbek
19 сен 2015, 14:16
Ҳозирда "Орландо Сити" сафида ўйнаётган "Реал"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Кака "қаймоқранглилар" сафида Жозе Моуриньо билан муносабатлари қандай бўлгани ҳақида сўзлаб берди.

"Реал"да менга барқарорлик етишмас эди. Аввалига жароҳатлар туфайли, кейин эса мураббий. Аммо доимо профессионал бўлиб, унинг қарорларини ҳурмат қилганман. Муносабатларимиз ёмон бўлмаган. Тўғри, баъзида унинг фикрларига қўшилмас эдим, аммо ишлашда давом этишдан бошқа йўл йўқ эди. Натижада у мени профессионал деб мақтади. Одамлар мени айнан шундай эслаб қолади деган умиддаман. "Реал"да қўлимдан келган барча ишни қилганман" - дейди Кака.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›