Жозе Моуринью: "Мен шижоатга тўламан"

Alisher
30 июл 2019
"Манчестер Юнайтед", "Челси" ва "Реал" собиқ устози Жозе Моуринью ишсиз ҳаётдан завқлана олмаётганлигини айтди.

- Менда ўйлаб олиш учун ва таҳлил қилиш учун вақт бўлди. Мен шижоатга тўлганимни англадим. Дўстларим менга ҳаётдан завқланишим кераклигини айтишди. Имкониятимни кутишим кераклигини билсамда, мен футболсиз ҳеч нарса қила олмайман.

56 ёшли португалияликнинг охирги иш жойи "Манчестер Юнайтед" бўлган эди.

Жозе МЮдан ташқари "Бенфика", "Униан Лейрия", "Порту", "Челси", "Интер" ва "Реал" каби клубларда ҳам ишлаган.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/SkySportsNews