Жозе Моуриньо “Вест Хэм” устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди?

24 июн 2020, 08:27
“Тоттенхэм” устози “Вест Хэм”га қарши ўйиндан (2:0) сўнг фикрлари билан бўлишди.

“Ҳарри Кейнга қойил! Унинг учун хурсандман. У гол уриш учун жуда кўп меҳнат қилди. У ижобий сарлавҳаларга мос ўйин кўрсатди. Ҳарри карантин вақтида ўзини профессионалларча тутди. Энди у ҳар ҳафта жамоага ёрдам беришга тайёр. Ғалабадан мамнунман. Биз тажрибали мураббийга эга, яхши ташкил этилган жамоага қарши ҳаракат қилдик. Қийин бўлишини билардик, аммо жамоам ғалаба қозонишнинг уддасидан чиқди”, — дейди Моуриньо.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: BBC Sport