

30 ёшли футболчи январь ойида "Стэмфорд Бриж" эгалари билан шатрномасининг сўнгги олти ойлигига киради. Шу туфайли Англия Премьер-лигаси ташқарисидаги даъвогарларга у билан келишувга эришиш учун дастлабки музокараларга киришиш имконига эга бўлади.
Маълум бўлишича, ўйинчининг ўзи Ла Лигага йўл олишни истамоқда. Испаниянинг "Барселона" клуби Италиянинг "Милан" жамоаси билан бир қаторда ярим ҳимоячини қўлга киритишга асосий номзодлар бўлиб турибди.
Италиялик футболчи ушбу мавсум "кўклар" сафида 17 та ўйинда иштирок этди ва 3 та гол урди.



