UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  2 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  15 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  29 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  164 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

"Жон сақлаш учун курашмаймиз, "Қўқон-1912"нинг мақсади фақат юқорига интилиш" - Жасурбек Ёқубов Янгиликлар

"Жон сақлаш учун курашмаймиз, "Қўқон-1912"нинг мақсади фақат юқорига интилиш" - Жасурбек Ёқубов

Суперлигага қайтган "Қўқон-1912" жамоаси янги мавсумга қизғин ҳозирлик олиб бормоқда.

"Шунқорлар" яқинда мудофаа чизиғидаги муаммоларни бартараф этиш мақсадида Жасурбек Ёқубовни таклиф қилди ва томонлар расман шартнома имзолади. Биз эса унинг янги жамоасидаги фикрларини тингладик. 

"Жамоадагилар менга бегона эмас. Баҳром Ҳайдаров, Рустам Арипов билан бирга "Сурхон"да ишлаганмиз. Уларнинг таклифини ўйлаб ўтирмадим. Сабаби Қўқон ўзимни уйим. Бир неча йил олдин тўп тепиб кетганман. Ўшандан кейин "Пахтакор", "Бунёдкор", "Сўғдиёна" каби жамоаларда ўйнадим. Ўйлайманки, ҳаммаси яхши кечди. Фақат ўтган йили иккинчи даврада жароҳат олдим. Ҳозирда жамоа билан машғулотларни бошладим. Шу бироз қийинчилик туғдирди. Насиб қилган экан яна Қўқондаман. 

Жамоамиз Суперлигага қайтди. Лекин бу дегани жон сақлаш учун курашади дегани эмас. Мақсадимиз фақат олдинга интилиш. Юқори ва муносиб ўринларга ҳаракат қиламиз. Жамоа ёмон эмас, аҳил оила йиғилган. Мавсум стартигача бир-биримизни тушуниб оламиз. Ҳозир асосан жисмоний юклама оляпмиз. Ҳар томонлама тайёр бўламиз",- дейди Жасурбек Ёқубов. 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика