UZ

Сўнгги янгиликлар

00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  1 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5

Жоэль Кожо масаласи нима бўлди? "Динамо" вакиллари жавоб беришди Янгиликлар

Жоэль Кожо масаласи нима бўлди? "Динамо" вакиллари жавоб беришди

Самарқанднинг "Динамо" клуби ва Қирғизистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Жоэль Кожо бу мавсум Суперлига кашфиётларидан бири бўлди.

Сўнгги пайтларда Кожонинг Эроннинг "Истиқлол" клубига ўтиши ҳақида хабарлар кўпайиб қолди. Масалага ойдинлик киритиш мақсадида "Динамо" бош директори Дилшод Шарофетдинов билан боғландик: 


"Ростини айтаман, Теҳроннинг "Истиқлол" клуби Кожони сотиб олишни сўраб бизга расмий таклиф юборди. Лекин ҳозиргача биз бу борада ҳеч қандай жавоб берганимиз йўқ, чунки ҳали чемпионат тугагани йўқ. Ҳужумчининг биз билан 2025 йил охиригача шартномаси бор ва агар шу йил қишда "Динамо"ни тарк этса албатта қанчадир сумма эвазига кетади. Бепул кетади деган нарса йўқ. Кожо "Динамо" ҳисоб рақамига пул тушириб кетади, агар кетса. Олдимизда иккита ўйин бор ва мана шу учрашувлардан кейин барчасини кўриб чиқамиз", - деди Шарофетдинов championat.asia сайтига.



"Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамов эса Кожо "Истиқлол"га кетадими деган саволимизга қисқа жавоб берди: "Менимча, ҳа".  


Маълумот учун, Кожо 2024 йил ҳозирга қадар "Динамо" таркибида барча мусобақаларда 25 та ўйинда майдонга тушиб 10 та гол урган ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика