Жесси Лингард барча агентларини ишдан бўшатди

Mirjalol Normatov
14 янв 2024, 16:13
Ёзги трансферлар ойнаси вақтида бирор жамоага ўта олмаган Жесси Лингард барча агентларини ишдан бўшатди.

Лингард музокараларни яхши олиб бора олмаган вакилларидан мамнун бўлмаган. "Sky Sports" маълумотига кўра, агентларининг катта қисми унинг оила аъзолари ҳисобланишган.

Ярим ҳимоячининг сўнгги жамоаси "Ноттингем Форест" бўлганди. Сўнгги ойлар давомида у жисмоний ҳолатини ушлаб туриш ва кўрикдан ўтиш учун "Ал Иттифоқ" таркибида машғулотлар олиб борди.

Ёзги трансферлар ойнаси вақтида унинг хизматлари "Барселона"га таклиф қилинди, бироқ томонлар келишувга эриша олишмади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Mail Sport