UZ

Сўнгги янгиликлар

18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   0 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  1 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  0 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   1 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  7 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  11 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  6 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  4 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  2 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  5 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  2 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0

"Жепаровни Суперлигада ўйнашига рухсат бермаслик қонунан инсон ҳуқуқларини поймол қилиш билан баробар" — Шипилов Янгиликлар

"Жепаровни Суперлигада ўйнашига рухсат бермаслик қонунан инсон ҳуқуқларини поймол қилиш билан баробар" — Шипилов

"Металлург" бош мураббийи Андрей Шипилов жамоа ярим ҳимоячиси Сервер Жепаровни мавсумолди норматив тестлардан ўтолмаганига изоҳ берди.

Кечаги Суперлиганинг янги мавсуми қуръа маросими якунлангач "Металлург" бош мураббийи Андрей Шипиловнинг мазкур жараён ва кутилмаган ўзгариш ҳақидаги фикрлари билан қизиққанимиздан сўнг, жамоанинг янги трансферига айланган Сервер Жепаровнинг мавсум олдидан топширган норматив тестлардан ўтолмагани ҳақида сўрадик. Андрей Шипилов мазкур масала бўйича қуйидаги фикрларни билдирди:

"Биласизми, агарда футболчи тез югуриб қандайдир норматив тестни топшира олмаслиги ҳеч нимани англатмайди. Бу ҳеч қандай кўрсаткич эмас.

Яхшиси, барча унинг ўйинларини томоша қилсин! Жепаровга Суперлигада ўйнашга рухсат беришадими? Биз шунга умид қиламиз. Унинг Суперлигага ўйнашига рухсат бермаслик қонунан инсон ҳуқуқларини поймол қилиш билан баробар! Ҳуқуқий жиҳатдан ҳеч ким Жепаровга футбол ўйнашни тақиқлашга ҳаққи йўқ!

Биз ҳозирга қадар 9 назорат учрашувини ўтказдик. Шу баҳсларда Жепаров ўртача ҳар бир ўйинда 11-13 км масофани босиб ўтмоқда. Масалан, охирги "Бунёдкор"га қарши беллашувда Жепаров 11 км масофани босиб ўтди. Футболчи футбол ўйнаши керак, қуруқ югуришдан нима наф?", - дея гапириб ўтди Андрей Шипилов.

Рейтинг: +52   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика