UZ

Сўнгги янгиликлар

23:45Европа Лигаси. "Краснодар" тор-мор этилди, "Арсенал", "Севилья" меҳмонда йирик ғалабага эришди ва бошқа натижалар  5 23:40U-16 Осиё чемпионатига саралаш. "I", "J", "K" гуруҳларидаги вазият  0 23:26U-16 Осиё чемпионатига саралаш. "E", "F", "G", "H" гуруҳларидаги вазият  0 23:15Европа Лигаси. МЮ – "Остона", "Рома" – "Истанбул" ва қолган учрашувларнинг асосий таркиблари эълон қилинди   2 23:12U-16 Осиё чемпионатига саралаш. "A", "B", "C", "D" гуруҳларидаги вазият  5 22:50Ёшлар ўртасидаги ЕЧЛ. ПСЖ – "Реал" ўртасидаги тўқнашувда Симонс гол урди   5 22:30Олтин тўп-2019. Янги номинация … Даъвогарларнинг номи қачон эълон қилиниши ҳамда тақдирлаш маросими ўтказиладиган сана маълум бўлди  22 21:50Кака: "Неймар ПСЖ етакчиси бўлиши мумкин. У ажойиб мавсум ўтказмоқда"  2 21:10Европа лигаси. 11 та учрашувнинг бошланғич таркиблари эълон қилинди  1 20:56Европа лигасининг янги мавсуми бошланмоқда, "Айнтрахт" - "Арсенал" учрашувининг асосий таркиблари маълум  2 20:50Бербатов футболчилик фаолиятини якунлади  6 20:25Карикатура: "Барселона" қутқарувчиси  7 20:05Фернандиньо: "Мавсум бошидан бери ҳимоячи сифатида ўйнашга тайёрланяпман"  3 19:45Сурат биздан изоҳ сиздан!  29 19:30Колашинац "Айнтрахт Ф"га қарши ўйиндан олдин нималар деди?  1

"Жепаровни Суперлигада ўйнашига рухсат бермаслик қонунан инсон ҳуқуқларини поймол қилиш билан баробар" — Шипилов Янгиликлар

"Жепаровни Суперлигада ўйнашига рухсат бермаслик қонунан инсон ҳуқуқларини поймол қилиш билан баробар" — Шипилов

"Металлург" бош мураббийи Андрей Шипилов жамоа ярим ҳимоячиси Сервер Жепаровни мавсумолди норматив тестлардан ўтолмаганига изоҳ берди.

Кечаги Суперлиганинг янги мавсуми қуръа маросими якунлангач "Металлург" бош мураббийи Андрей Шипиловнинг мазкур жараён ва кутилмаган ўзгариш ҳақидаги фикрлари билан қизиққанимиздан сўнг, жамоанинг янги трансферига айланган Сервер Жепаровнинг мавсум олдидан топширган норматив тестлардан ўтолмагани ҳақида сўрадик. Андрей Шипилов мазкур масала бўйича қуйидаги фикрларни билдирди:

"Биласизми, агарда футболчи тез югуриб қандайдир норматив тестни топшира олмаслиги ҳеч нимани англатмайди. Бу ҳеч қандай кўрсаткич эмас.

Яхшиси, барча унинг ўйинларини томоша қилсин! Жепаровга Суперлигада ўйнашга рухсат беришадими? Биз шунга умид қиламиз. Унинг Суперлигага ўйнашига рухсат бермаслик қонунан инсон ҳуқуқларини поймол қилиш билан баробар! Ҳуқуқий жиҳатдан ҳеч ким Жепаровга футбол ўйнашни тақиқлашга ҳаққи йўқ!

Биз ҳозирга қадар 9 назорат учрашувини ўтказдик. Шу баҳсларда Жепаров ўртача ҳар бир ўйинда 11-13 км масофани босиб ўтмоқда. Масалан, охирги "Бунёдкор"га қарши беллашувда Жепаров 11 км масофани босиб ўтди. Футболчи футбол ўйнаши керак, қуруқ югуришдан нима наф?", - дея гапириб ўтди Андрей Шипилов.

Рейтинг: +52   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг