Жепаров: "Ўзбекистон - Россия ўйини зерикарли ўтди"
21 ноя 2022 20:43
Янгиликлар
Жепаров: "Ўзбекистон - Россия ўйини зерикарли ўтди"
- Ўзбекистон ва Россия терма жамоалари ўртасидаги ўйин сизга қандай ёқди?
- Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, зерикарли кўриниш олди. Жамоалардан бири ҳимоявий тактикани танлаганида шундай ҳодиса содир бўлади. Ўзбекистон тўп йўқотилганда бор эътиборини тезкор қарши ҳужумларга қаратди, Россия терма жамоасига эса зич ҳимояни ёриб ўтиш қийин бўлди.
- Россия терма жамоаси таркибида қайси футболчини алоҳида кўрсатиб ўтган бўлардингиз?
- Менга ҳимояда Жикиянинг ҳаракатлари ёқди. У яккакурашларда жуда яхши ўйнади. Шу билан бирга, Соболев, Захарян ва Кузяевни ажратиб кўрсатган бўлардим.
- Ушбу ўйин Ўзбекистон терма жамоасига нима берди?
- Ўйлайманки, терма жамоамиз аъзолари кучли футбол нафасини ҳис қилишди. Чунки улар Россия термаси каби тезкор ва кучли жамоаларига қарши ҳар доим ҳам ўйнамайди. Ҳар қандай ўртоқлик ўйини биз учун тез орада бошланадиган расмий турнирга тайёргарлик ҳисобланади”, - деди Жепаров.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар