UZ

Сўнгги янгиликлар

08:37Ниҳоят бугун старт оладиган Суперлиганинг 7-турида ишлайдиган ҳакамлар эълон қилинди  1 08:24Килиан Мбаппе кетиш олдидан нималар деди?  1 08:00Суперлига. Бугун 7-тур бошланади  5 07:38«Ал Иттиҳод» ўз уйида «Ал Иттифоқ»қа йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 07:05Саудия чемпионати. "Ал Иттиҳод" - "Ал Иттифоқ" 0:5   0 06:55Серия А. "Фрозиноне" - "Интер" 0:5   0 02:19Англия. Муҳаммадали Ўринбоев "Брентфорд B" таркибида гол урди ва жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди  3 01:18"Бавария" Тухелнинг ўрнини эгаллаши кутилаётган номзод билан музокараларни бошлаб юборди  4 00:52Икер Касильяс ЕЧЛ финалида "Реал" дарвозасида ким туриши кераклигини айтди  3 00:30Чемпионларни сақлаб қолиш: "Байер" ёзда кимларни йўқотиши мумкин? (мутолаа учун)  0 00:11"Реал" Мбаппе трансферини Чемпионлар лигаси финалидан сўнг эълон қилади!  7 23:30Ривалдо ЕЧЛ финали ҳақида: "Боруссия Д" ғалаба қозонади"  20 23:22Расман: Килиан Мбаппе июнь ойида ПСЖни тарк этишини эълон қилди  16 23:09Бразилия термаси Америка кубоги учун қайдномасини эълон қилди. Рўйхатда Каземиро йўқ  8 22:42Хуммельс ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди. Матс Винисиусни ортда қолдирди  5

"Женоа" Шомуродовнинг кейинги сотувидан 20% улуш олади Янгиликлар

"Женоа" Шомуродовнинг кейинги сотувидан 20% улуш олади

"Рома" агар ўзбекистонлик ҳужумчини сотса, унинг собиқ клуби бўлмиш "Женоа" ушбу битимдан 20% ини ўзиники қилади.

"Рома" ҳафта бошида 26 ёшли Шомуродовни 17,5 миллион еврога харид қилганини эълон қилди. Рим клуби шунингдек кейинги сотувдан "Женоа" улуш олишини хабар қилди.

"Трансфер бўйича келишувга ўтган ҳафтадаёқ эришилганди. Ижара ва кейинчалик харид қилиш асосий вариант эди. Ўйинчини ижарага олишлари, "Рома" таркибидаги илк расмий ўйинидан сўнг тўлиқ ўйинчини харид қилиш амалга ошиши керак эди. Аммо, якунда тўлиқ трансфер ва кейинги трансфердан 20% атрофидаги бонусга тўхталишди", - дейди вазиятдан хабардор манба.

"Рома"даги суҳбатдошнинг қўшимча қилишича, шунингдек генуяликлар учун Шомуродовнинг "бўрилар" таркибидаги иштироки билан бонуслар ҳам кўзда тутилган.

"Шартномада бонуслар зинапояси кўрсатилган - 5 йил давомида клуб таркибидаги 15, 30 ва 45та ўйин учун. Умуман олганда, "Женоа" ўйинчининг иштироки орқали яна 2 млн евро атрофида олиши мумкин", - дейди у.

Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика