"Женоа" президенти Шомуродовга "Ювентус"нинг қизиқиши ҳақида гапирди

Alisher
22 янв 2021, 18:18
"Женоа" президенти Энрико Прециози форвард Элдор Шомуродовга "Ювентус" қизиқиш билдираётгани ҳақида гапирди.

"Мен уни сақлаб қолмоқчиман. Шомуродов - "Женоа" ўйинчиси, у яқинда бизга келиб қўшилди. Бундан ташқари "Ювентус" у ҳақида биз билан алоқача чиқмади.

Жадвалдаги ўрнимизни ҳисобга олсак, ҳозир сотувлар бўйича мулоқотлар қилиш вақти эмас деб ҳисоблайман", - дейди Прециози.

Шомуродов А Серияда 12та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассист қайд этди. "Женоа" эса жадвалда 16-ўринда бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: football-italia.net