UZ

Сўнгги янгиликлар

12:17"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига чипталар 2 соатда сотиб бўлинди  7 12:04U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёдан учта жамоа қолди  2 11:43Жалолиддин Машарипов: "Каннаваро менга қўнғироқ қилди ва жамоага кераклигимни таъкидлади"  17 10:45ПСЖ Аргентина терма жамоаси футболчиси учун 120 миллион евро беришга тайёр  1 10:07U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги рақибимиз – Италия: улар мусобақани қандай ўтказяпти?  12 09:40Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради  2 09:13ФИФА президенти табрик йўллади  2 08:45"Андижон"нинг асосий футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  4 08:18Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 34 таси маълум бўлди  5 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Ўсмирларимиз чорак финал йўлланмаси учун майдонга тушади  15 07:22Бугун ФИНАЛ  13 04:38ЖЧ-2026 саралаши. Германия ва Нидерландия мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Польша ва Словакия саралашни давом эттиради  1 00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   6 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  20

"ЖЧдаги чемпионлик Роналдунинг фаолияти учун ажойиб якун бўларди" Янгиликлар

"ЖЧдаги чемпионлик Роналдунинг фаолияти учун ажойиб якун бўларди"

Бруну Фернандеш Криштиану Роналдуни ЖЧ-2026дан кейин ҳам терма жамоада қолади деб ўйлайди.

"Мен бунга шунчаки ишонибгина қолмайман, балки амалда ҳам шундай бўлади. Криштиану Роналду терма жамоа билан Жаҳон чемпионлигини қўлга киритиб, ўз орзусини амалга оширса зўр бўларди. Ва бу нафақат унинг ўзи учун, балки бутун португалияликлар учун.

Биз чиндан ҳам ўз мамлакатимизга соврин туҳфа этишни хоҳлаймиз. Бу нарса у учун, футболимиздаги энг асосий шахс сифатида фаолиятининг ажойиб якуни бўларди.

Ҳатто Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган тақдирда ҳам, у тўхтайдими ёки яна маълум вақт терма жамоада қоладими, билмайман.

Криштиану ҳар йили кўпроқ ва кўпроқ нарса хоҳлайди, янада яхшироқ бўлишни истайди. Унинг маҳоратига шубҳа қиладиганлар учун янада кўпроқ голлар уриб бораверади. Биз учун энг муҳими - Жаҳон чемпионатига бориш ва ғалаба қозониш. Бу Криштиану Роналду ва ватанимизни яхши кўрадиган ҳар биримизнинг орзуимиз.

Криштиану учун терма жамоадаги фаолиятини иккита энг катта соврин билан тугатиш улкан ютуқ бўларди - Евро ва Жаҳон чемпионлиги. Португалия олдин бу мусобақаларда ғолиб чиқмаган. Мундиалда ғолиб бўлсак, Португалияда буни бир кун эмас, бир ҳафта байрам қилишса керак деб ўйлайман", - деди Бруну.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика