UZ

Сўнгги янгиликлар

09:55Элдор Шомуродовга Франциядан ҳам таклиф бор  7 09:27“Манчестер Сити“ Ҳусановни Франция клубига ижарага беришни истамади  7 08:58Расман. Аббосбек Файзуллаев жамоасига янги бош мураббий тайинланди  0 08:28“Истанбул Башакшехир“ Элдорнинг трансфери учун “Рома“га қанча таклиф қилгани маълум  7 08:01Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  4 07:31Суперлига. Бугун 13-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  11 07:20Суперлига. Захирадан тушган Жокичнинг голи "Нефтчи"га уч очко тақдим этди, "Насаф" эса Қашқадарё дербисида "Машъал"ни енгди  2 01:16Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария"дан 10та гол қабул қилган "Окленд Сити" "Бенфика" билан ўйинда ҳам кўп гол ўтказиб юборди  7 01:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. Жексон туғилган кунида 4 дақиқадаёқ қизил карточка олган ўйинда "Челси" мағлубиятга учради  17 00:58Асрор Алиқулов: "Айрим футболчиларимиз Суперлига даражасига тайёр эмас"  2 00:38Виртц бу рейтингда учинчи бўлди  4 00:08Рўзиқул Бердиев: "Ёзда камида 2-3 футболчини олиб келамиз"  2 23:49Виталий Левченко: "Бухоро" ўзига муносиб бўлмаган жойда"  16 23:28Расман: "Ливерпуль" Виртцни 136 млн эвазига сотиб олди  14 23:12"Бухоро" ёрдамчи мураббийи: "Ҳакам нега футболчиларимизни сўкади? Ҳакамнинг "Нефтчи"га ёрдам бериши шарт эмасди"  18

ЖЧ олдидан. Италия-1934 Янгиликлар

ЖЧ олдидан. Италия-1934

Теглар :  Италия-1934
ЖЧ бошланишига ҳам оз вақт қолмоқда. Биз ўтган жаҳон чемпионатлари ҳақида маълумотлар билан ўртоқлашамиз.

Футбол тарихидаги иккинчи жаҳон чемпионати 1934 йилнинг 27 май-19 июнь кунларида Италия яшил майдонларида ўтказилди. Унда яна мезбонлар ғолибликка эришди.

САРАЛАШ БОСҚИЧИ

Илк жаҳон чемпионати яхши ўтгани учун Италиядаги турнирда қатнашиш истагини билдирган жамоалар анчагина кўпайиб кетди. ФИФА турнирни 16 терма иштирокида ташкиллаштирмоқчи бўлганди, бироқ режалар ўзгариб, 32 терма билан мундиал ўтадиган бўлди. Шу боисдан ўша турнирда илк марта саралаш босқичи бўлиб ўтди.

Илк жаҳон чемпионатида Европа термалари қатнашмагани учун уругвайликлар Боливия ва Парагвай билан биргаликда Италияга боришни рад этишган. Шу боисдан Аргентина ва Бразилия саралашларсиз турнирда қатнашиш ҳуқуқига эга чиқишган. Ўшанда илк (ягона) марта амалдаги чемпион навбатдаги мундиалда қатнашмаганди.

Европадаги саралаш баҳслари анчагина шиддатли кечди. ЖЧ мезбони Италия Грецияга қарши баҳсда ғолибликка эришди. Жамоа "Сан-Сиро"да 4:0 ҳисобида рақибини доғда қолдирди. Греклар йирик ҳисобдаги мағлубият туфайли жавоб учрашувида қатнашишдан бош тортди. Ушбу турнирда илк (ягона) марта мезбон терма вакиллари саралашда қатнашиши керак бўлганди.

Шунингдек, яна бир неча қизиқарли воқеликлар ҳам содир бўлган. Саралашнинг бош бир гуруҳида Европанинг икки энг кучли термалари Австрия ва Венгрия ўзаро кураш олиб боришни исташмади. Улар ўзларидан кўра бироз кучсизроқ бўлган болгарлар билан баҳс олиб боришди. Венгерлар икки, австрияликлар эса бир марта ушбу рақиб билан учрашув олиб боришди.

СТАДИОНЛАР

Болонья, "Литториале". 38,279
Флоренция, "Жованни Берта". 47,290
Генуя, "Луижи Феррарис". 36,703
Милан, "Сан-Сиро". 55,000
Неаполь, "Жоржо Аскарелли". 40,000
Рим, "Национале ПНФ". 47,300
Триест, "Литторио". 8,000
Турин, "Бенито Муссолини". 28,140

ЎЙИНЛАР

Биринчи раунд
Германия - Бельгия 5:2
Аргентина - Швеция 2:3
Голландия - Швейцария 2:3
Чехословакия - Руминия 2:1
Австрия - Франция 3:2
Венгрия - Миср 4:2
Бразилия - Испания 1:3
Италия - АҚШ 7:1

Чорак финал
Германия - Швеция 2:1
Швейцария - Чехословакия 2:3
Австрия - Венгрия 2:1
Испания - Италия 1:1 (такр. ўйин. 0:1)

Ярим финал
Германия - Чехословакия 1:3
Австрия - Италия 1:3

3-ўрин учун
Германия - Австрия 3:2

Финал
Чехословакия - Италия 1:2

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика