

Нигерия Габонни 4:1 ҳисобида мағлуб этди ва плей-оффнинг финал баҳсига йўлланмани қўлга киритди.
ЖЧ-2026 саралаши. Африка
Плей-офф. Яримфинал
13 ноябрь, Марокаш
Нигерия — Габон 4:1
Голлар: Адамс (78), Эжуке (98), Осимҳен (102, 110) — Лемина (89).
Иккинчи ярим финал баҳсида эса Камерун терма жамоаси кутилмаганда Конго ДРга 1:0 ҳисобида мағлуб бўлди.
ЖЧ-2026 саралаши. Африка
Плей-офф. Яримфинал
13 ноябрь, Марокаш
Камерун — Конго ДР 0:1
Гол: Мбемба (90+1).
Шу тариқа, энди Конго ДР ва Нигерия терма жамоалари 16 ноябрь куни финал баҳсида тўқнаш келади. Ғалаба қозонган жамоа қитъалараро плей-офф мусобақасига йўлланма олади ва ушбу кичик турнирдаги ғалаба уларга ЖЧ йўлланмасини тақдим этади.



