ЖЧ-2022 саралаши. Япония ва Саудия Арабистони муддатидан олдин мундиаль йўлланмасини қўлга киритишди

Alisher
24 мар 2022, 16:13
ЖЧ-2022 3-саралаш раунди "B" гуруҳи 9-тур доирасидаги Австралия - Япония ўйини бўлиб ўтди.

Захирадан тушган Митома 89 ва 90+4-дақиқаларда гол уриб, Японияга Австралияга қарши меҳмондаги ўйинда ғалабани тақдим этди.

Шундай қилиб Япония ва Саудия Арабистони терма жамоалари ЖЧга йўлланма олишди. Қайд этиш керакки, ҳали олдинда саудияликларнинг захирасида иккита ўйин мавжуд.

Австралия эса "A" гуруҳда учинчи ўринни олган жамоа билан ўйнайди ва ғолиб Жанубий Американинг 5-жамоаси билан куч синашади.


Австралия - Япония 0:2

Голлар: Митома (89, 90+4)

Австралия: Райан - Кинг, Дегенек, Сэйнсбери, Грант - Мабил, Меткалф, Стенснесс, Бойл - Дьюк, Хрустич

Захира: Редмэйн, Вукович, Бехич, Карачич, Уилкинсон, Дугалл, Жанро, Жегго, Фолами, Форнароли, Макларен, Тилио

Япония: Гонда - Нагатомо, Йосида, Итакура, Ямане - Минамино, Эндо, Морита, Танака, Ито - Асано

Захира: Кавасима, Шмидт, Хатате, Накаяма, Сасаки, Танигути, Уэда, Харагути, Кубо, Сибасаки, Митома, Уэда



Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia