UZ

Сўнгги янгиликлар

10:25Артем Дзюба: "Психология — заиф нуқтамиз, босим остида ўйнашни билмаймиз. Европаликлар бундан завқланади, биз эса..."  12 10:12"Брайтон" мураббийи Поттер "Тоттенхэм"ни бошқариши мумкин  2 09:48Евро-2020. Энг қиммат таянч ярим ҳимоячилар  0 09:24Мартинес Азарнинг Евро-2020даги ўйинидан мамнун  2 09:00"Аталанта" "Лилль" ҳимоячисининг трансфери борасида музокаралар олиб бормоқда  0 08:38"Милан" Себальосга қизиқмоқда  1 08:18Америка Кубоги. Аргентина Парагвайни ютди, Уругвай ва Чили эса дуранг ўйнади  12 07:40Америка Кубоги-2021. Уругвай - Чили 1-1   0 07:30Америка Кубоги-2021. Аргентина - Парагвай 1-0  0 07:06"Барселона" юқори нарх сабаб Гозенснинг трансферидан воз кечди  3 07:00Евро-2020. Финляндия - Бельгия 0-2  1 06:55Евро-2020. Россия - Дания 1-4  7 06:50Евро-2020. Украина - Австрия 0-1  0 06:45Евро-2020. Ш.Македония - Нидерландия 0-3  0 02:00Olamsport: Бектемирнинг ҳозирги ҳолати, Фазлиддин Ғoибназаровнинг жанги бекор қилинди ва бошқа хабарлар  2

ЖЧ-2022 саралаши. Ўзбекистон Яманни пенальти эвазига мағлуб этди Янгиликлар

ЖЧ-2022 саралаши. Ўзбекистон Яманни пенальти эвазига мағлуб этди

ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Яман - Ўзбекистон учрашуви матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

ЯМАН - ЎЗБЕКИСТОН 0:1

23:00, "Қирол Фахд" стадиони, Ар Риёд, Саудия Арабистони.

Гол: пенальти Жалолиддин Машарипов 19'

Гол урилмаган пенальти: Одил Аҳмедов 82'

Ҳакамлар
: Муҳаммад Абдулла, Муҳаммад Алҳаммади, Муҳаммад Ҳасан (учаласи БАА), Али Ҳасан Алсамаҳежи (Баҳрайн).

Ўзбекистон:
12.Санжар Қувватов, 2.Исломжон Қобилов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 7.Одилжон Ҳамробеков, 8.Икром Алибоев (6.Аброр Исмоилов, 62), 9.Одил Аҳмедов, 10.Жалолиддин Машарипов, 14.Элдор Шомуродов (21.Игорь Сергеев, 90), 15.Умарбек Эшмуродов (5.Рустамжон Ашурматов, 46), 19.Санжар Қодирқулов (18.Вагиз Галиулин, 75), 23.Иброҳимҳалил Йўлдошев (13.Олег Зотеев, 90),
Захира: 1.Абдувоҳид Неъматов, 16.Валижон Раҳимов, 4.Фарруҳ Икромов, 11.Темурхўжа Абдуҳолиқов, 17.Достонбек Ҳамдамов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Санжар Шоаҳмедов.

Яман:
22.Муҳаммад Хайралаҳ, 4.Мудир Ал Радаеи, 5.Алаа Алдин Маҳди, 6.Жиҳод Аҳмад, 8.Жалол Ал Жалол, 10.Муҳсин Муҳаммад Ҳасан (18.Али Абдуллоҳ Ҳафиз, 90+2), 13.Аҳмед Абдулвоҳид, 16.Носсир Ал Гахваши, 17.Муфид Жамол (9.Умар Ал Даҳи, 72), 19.Муҳаммад Али Боқшан, 20.Эмад Мансур Тавфиқ (12.Аҳмед Маҳер, 70).
Захира: 1.Муҳаммад Ал Айаш, 23.Салим Ал Харш, 2.Салим Матран, 3.Абдулмуаин Ал Жарши, 7.Аҳмед Ал Сарори, 11.Муҳаммад Абдуллоҳ Ал Даҳи, 14.Манаф Саад, 15.Мазин Ҳасан Абдо, 21.Муҳаммад Ал Важиҳ.

Огоҳлантириш: 13.Аҳмед Абдулвоҳид (18), 8.Икром Алибоев (45+2), 19.Муҳаммад Али Боқшан (64), 14.Элдор Шомуродов (77), 10.Муҳсин Муҳаммад Ҳасан (79).

Баҳс якунланди!  Ўзбекистон кичик ҳисобда ғалабага эришди. 

90+4. Яман жарима зарбасини ўйинга киритди ва офсайд кузатилди. 

90+3. Зотеев сал қолса жамоага панд бериб қўярди. 

90+2. Яманда ўзгариш: Муҳаммад Ҳасан ўрнига Ҳафиз тушди. 

Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

90. Ўзбекистонда 2 та ўзгариш: Йўлдошев ўрнига Зотеев, Шомуродов ўрнига Сергеев тушди.  

89. Жарима майдони ичида Машарипов йиқитилди, бироқ ҳакам учинчи пенальтини бермаслигини маълум қилди. 

87. Саудия Арабистони иккинчи голни урди, Сингапур 84 дақиқа чидади. 

86. Аҳмедовнинг ичкарига узатмасидан кейин Шомуродов тўпга эмас, 13-рақамли Аҳмед Абдулвоҳиднинг оёғига тепди. 

84. Биз пенальтини уролмаган бир пайтда Саудия Арабистони Сингапур дарвозасини ишғол этди. 

82. Уууух!  Одил Аҳмедовнинг пенальтидан йўллаган зарбасини Муҳаммад Хайраллаҳ қайтарди. Даҳшат!  

81. Пенальти!  Муҳаммад Али Боқшан Вагиз Галиулинни қўполлик эвазига тўхтатди. 

79. Тирсаги билан қўполлик қилган Муҳаммад Ҳасанга сариқ карточка берилди.  

78. Бу гал Ашурматов ва  Муҳаммад Ҳасан ўзаро тўқнашишди, ҳар икки ўйинчига тиббий ёрдам зарур. 

77. Ал Радаеи билан тўқнашган Элдор Шомуродвога сариқ карточка берилди. 

76. Эҳ, Исмоилов ва Аҳмедовнинг ўзаро комбинацияси фойда келтиришига оз қолди, сўнгги паллада Аҳмедов тўпни бўйсундиришга қийналди, сал мураккаб вазият эди. 

75. Ўзбекистонда ўзгариш: Қодирқулов ўрнига Галиулин ўйинни давом эттиради. 

74. Санжар Қодирқуловга тиббий ёрдам намойиш этилмоқда. 

72. Яманда ўзгариш: Жамол ўрнига Ал Даҳи майдонга тушди. 

70. Яманда алмаштириш: Тавфиқ ўрнига Аҳмед Маҳер туширилди. 

68. Қодирқулов тўп учун охиригача курашди ва Аҳмед Абдулвоҳид у орқали "аут" ишлади. 

66. Йўлдошевнинг кучли зарбаси Яман аъзоси Алаа Алдин Маҳдига тегди, унга тиббий ёрдам кераклиги боис ҳакам ўйинни тўхтатди. 

64. Муҳаммад Али Боқшан Алижонов билан тўқнашди ва қоидани бузгани боис огоҳлантирилди.

62. Ўзбекистонда алмаштириш: Алибоев ўрнига Исмоилов ўйинга қўшилди. 

60. Зарба! Алижоновнинг олис масофадан йўллаган зарбаси сал ноаниқ кетди. 

57. Уууух!  Алижоновнинг қойилмақом пасидан кейин Машарипов қулай имкониятдан фойдалана олмади, жарима майдони ичидан йўлланган зарбани Муҳаммад Хайраллаҳ қайтаришга эришди.  

56. Иброҳимҳалил Йўлдошев чап қанотдан олдинга ўтиб кетмоқчи бўлди, бироқ Яман вакили бунга йўл қўйишни истамади, "аут".

54. Уууух!  Машариповнинг ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан сўнг Аҳмедов бош билан дарвозани нишонга олди, дарвозабон жамоаси жонига ора кирди. 

53. Терма жамоамиз ҳимояда ўралашиб қолди, тезроқ олдинга ўтиш ва гол уриш керак.

52. Зарба!  Муҳсин Муҳаммад Ҳасаннинг тахминан 19 метрдан берган зарбасини Қувватов ушлаб олди.  

49. Зарбааа!  Жалолиддин Машариповнинг чап оёқдаги зарбасини Хайраллаҳ қайтара олди.

47. Зарба!  Аҳмед Абдулвоҳиднинг "тўққизлик" томон зарбасини Қувватов қайтарди. Офарин! 

46. Ўзбекистонда ўзгариш: Эшмуродов ўрнига Ашурматов тушди. 

Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 0:1. Танаффус!

45+2. Алибоев Алаа Алдин Маҳдига нисбатан қўпол ўйнади ва сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди. 

45. Мудир Ал Радаеи нима қилмоқчи?  У Шомуродовнинг устига чиқиб кетишига оз қолди, Ал Радаеи яққол Шомуродовнинг оёғига зарба беряпти.  

44. Термамиз ўйини мухлислар кутганчалик эмас, ўйинни янада кучайтириш шарт ва зарур. 

42. Ҳозирча бурчак зарбалари бизга самара келтирмаяпти, ҳозирги ҳолатда тўп Шомуродов орқали майдондан чиқиб кетди.  

41. Машарипов қанот орқали марказга пас бермоқчи бўлди, аммо ҳимоячилар бунга қарши чиқишди, бурчак тўпи. 

40. Зарбаааа!  Алижоновнинг зарбасини рақиб посбони қайтаришга эришди.

40. Алибоев чап қанот орқали Машариповни олдинга бошлашни хоҳлади, аммо бунга Мудир Ал  Радаеи тўғаноқ бўлди. 

38. Одил Аҳмедовнинг олдинга, Шомуродов томон амалга оширган узатмасини Элдор бош билан ўзига тўғрилашга уринди, бироқ тўп Яман вакилларига насиб қилди. 

35. Зарба!  Қодирқуловнинг пасидан кейин Шомуродов ноаниқ зарба йўллади. 

33. Давом этамиз. Алаа Алдин Маҳди майдон марказига яқин жойда Машариповга нисбатан қўполлик ишлатди. 

31. Ҳакам футболчиларги тин олиш имкониятини берди. 

29. Одил Аҳмедов тўпни олдирди, Яман футболчисининг олдинга узатмаси эса муваффақиятли чиқмади. 

28. Ўзбекистон терма жамоаси тўпни йўқотди, Яман тўпни бергиси йўқ. 

26. Қувватов тўпни Алибоевга узатиб берди, у эса тўпни йўқотишига оз қолганида рақиб ёрдам бериб юборди, Ўзбекистон фойдасига "аут". 

24. Ҳожиакбар Алижонов ўнг қанот орқали олдинга борди ва ҳимоячини чалғитиб, ичкарига пас узатишни истади, бироқ тўп ҳимоячига тегиб майдондан чиқиб кетди, бурчак тўпи.

22. Ўзбекистон МТЖ аъзолари тўпни ўзларида сақлаб туришибди. 

19. ГООООООООООООООООООООООЛ!  Жалолиддин Машарипов пенальтини муваффақиятли ижро этди – 0:1! 

18. Пенальти!  Иброҳимҳалил Йўлдошев йиқитилди. Аҳмед Абдулвоҳид эътироз учун сариқ олди. 

17. Термамиз тўпга эгалик қилган пайтда Яман босим уюштирди, Алибоевнинг ўнг қанотга узатмаси сал кучли чиқиб қолди. 

14. Уууух!  Яман футболчисининг яқин масофадан берган зарбасини Қувватов қайтарди!  Ҳимоячилар томошабин вазифасини бажаришди. 

11. Шомуродов пресингга ўтди ва дарвозабондан тўпни олиб қўйиши мумкин эди. Афсуски, ушбу вазиятда дарвозабон Шомуродовни тепиб юборган экан, Элдор бироз лат еди. 

9. Муҳаммад Али Боқшан ўнг қанотда Санжар Қодирқуловга нисбатан жуда қўпол ўйнади, ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди. 

8. Тўп Сандар Қувватовда. Посбон тўпни қўли билан ҳимоячиларга узатиб берди ва бу орқали ҳужум бошланмоқда. 

6. Муҳаммад Абдулла жарима майдони яқинида Шомуродовга нисбатан ҳимоячи қоидани бузмаган деб топди, бироқ ҳужумчимиз қўпол равишда тўхтатилган эди. 

5. Икром Алибоев майдона марказида Носсир Ал Гахвашини қўполлик билан тўхтатиб қолди, ҳакам ваҳимали тарзда ҳуштагини чалди. 

3. Одил Аҳмедов рақиб футболчисига нисбатан қоидани бузди, сардоримиз ва бош ҳакам бир-бирларига жилмайиб қўйишди. 

2. Юртимиз фахри, "Женоа" вакили Элдор Шомуродов ўйинни бошлаб берди.  

1. Ўйин бошланди!  

- Учрашув Тошкент вақти билан 23:00 да бошланади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари!  Бугун Ўзбекистон терма жамоаси ўзининг ЖЧ-2022 ҳамда ОК-2023 қўшма саралаш босқичи доирасидаги Яманга қарши ўйинини ўтказади. Ушбу баҳсни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз. 

Рейтинг: -10   

Фикрлар

+45   
11 июн 23:29:50
Шахобиддин Мухаммад
Нимага бўлар бунча довдирайди, яхшиямки рақиб Яман, 14 июнда Саудия билан қанақа ўйнаркан ўзи тасаввур қиляпман...
+42   
11 июн 23:28:18
alisherfw
zashita teshilib yotibdiyu
+38   
11 июн 23:37:22
Uilsher
Men vatanimni yaxshi ko'raman.Negativ fikr bildiryapti demanglar.Lekin meni bir savol qiziqtiryapti.Taktika,murabbiyni so'zi,o'yinda ma'no degan narsa nimaga yo'q.Yaman bizdan ko'ra yaxshiroq o'ynayapti.Odam xafa bo'lib ketyapti boru
+36   
11 июн 23:50:08
Ulug'shajara
Odiljon xurmatni yoqotmang sizdan zor Mirjalol xam jon berib oynagan sizxam yuguring ja xamma yoqni qoyil qilmafansiz yoqsa oynamayman deb ayting blatnoyli qimasdan
+35   
11 июн 23:41:14
Sherzod Abdullayev
Holis fikr bildiraman. Bizni terma jamoada taktika yoʻq. Murabbiy ''imzosi" bilinmaydi. Bu oʻyin bilan biz ishonsakda jahon chempionatiga chiqish tugul,Saudiyani yutish ham qiyin.
+28   
11 июн 23:26:06
ArsaBarsa
Penalti yo'q edi. Osiyo hakamlarini darajasi bilindi. Man mana shundan qo'rqamanda. Keyingi o'yinda bizni darvoza oldida ham shunaqa harakat bo'lsa osiyo hakamlari so'zsiz penalti beradi(((((
+27   
11 июн 23:23:38
Fanat Barca
Очигини айтганда бу уйин билан Саудияни ютишини кутиш бу кулгули!!!
+26   
11 июн 23:40:08
Ибод Асадов
Санжар кодиркулов бор детсатка болачалар билан уйна бу нима деган гап телба патар патар нима килаетганини хам билмайди
+26   
11 июн 23:29:58
Bebeto 81
Bu uyini bn saudiyani yutish muammo shekilli
+24   
12 июн 00:54:40
Firdavs Mirzayev
Odil Ahmedov butunlay sharmanda, bir necha vaziyatni enasinikiga tiqdi, obroʻying borida termadan ket, sani yo'qligini foydali terma uchun
+24   
12 июн 00:50:07
Пис, кутингни кис
Одилни даври утган. ТАМОМ
+24   
12 июн 00:49:38
Man United Andijon
Одил даппа пеналтини уролмади сука
+24   
11 июн 23:57:34
Xotambek Odilov
Kuper bekorga ximoyaga urg'u qaratmagan ekan chunki ximoyamiz zaifligini bilgan.Shu murabbiyga ko'proq imkoniyat berish kerak edi.Mo‘ylovni xujumkor o'yin qiloshadi degandi.O‘yin vobshe dabdalaku
+24   
11 июн 23:18:53
Forever
Saudiya bu latta zashitamizga qancha gol ursa xujumchilarimiz shundan koproq gol urishi kerak
+23   
11 июн 23:57:19
Bexruz Holmirzaev
chL D11Natan фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Narigi tomonda singapur saudiya 0-0oynavotti futbolni robotlar uynamiydi har uyinda bir xil harakat qiladigan qolaversa yamanam jonini bervotti ,qollaw kere tamom, chelsiyam ChL finalidan oldin lesterga yutqizgandi bu futbol har narsa boliwi mumkin
ФУТБОЛ ПРОФЕССОРИ ЕКАНСТЗКУ))))НАРГИ ЁКДА САУДИА 0 0 МИШ....УЛАР ЯРИМ КУЧ БИЛАН ХАМ ЮТАДИ СИНГАПУРНИ КЕРАКЛИ ВАХТДА ГАЗНИ КОША ОЛАДИ УЛАР КЕЙИН АСОСИЙ ТАРКИБМИ УЛАРДА????УЛАР ХОТИРЖАМ АСОСИЙ КУЧНИ БИЗГА АСРАБ КОЙГАН ШУНГА БЕМАЛОЛ....БИЗ ЕСА АФСУСКИ ЕНГ КУЧЛИ ТАРКИБИМИЗ БИРИНЧИ БОЛИМДА ГУРУХ АУТСАЙДЕРИНИ ХАКАМ ЁРДАМИДА АРАНГ ЮТДИК ОЙИН ТАКТИКА РАСВО... ....ЕРОН 10 КИРГИЗ КАРДОШЛА 8 ТАЛАБ УРИБ ЮРГАН БИР ВАХТДА БИЗ ЮРАК ХОВУЧЛАБ БИР ГОЛГА ЗОР БОЛИБ ОТИРИБМИЗ.....
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика