UZ

Сўнгги янгиликлар

08:55Моуринью Трубиннинг голи ҳақида: "Ғалаба учун хавфли қарор қабул қилдик"  2 08:40"Хоразм" спорт дирекори Хурсандбек Маткаримов: "1-2 турларда барча рақибларнинг даражаси бир хил бўлади"  1 08:15Ислом Исмоилов: "Зич тақвим бизга баҳона бўлолмайди. "Нефтчи" ўз мақсадидан чекинмайди"  1 07:53Умар Эшмуродов: "Бу йилги мавсум ҳам қизиқарли ўтишини кутмоқдаман"  0 03:38ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум  19 03:25ЕЧЛ. "Арсенал", "Бавария", "Челси", "Ливерпуль" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди (сўнгги турнинг барча натижалари)  27 03:20ЕЧЛ. "Барселона" ўз уйида "Копенгаген"ни мағлубиятга учратиб, умумий гуруҳ босқичини 5-ўринда якунлади  32 03:10ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"  74 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Галатасарой"ни мағлубиятга учратиб, тўғридан-тўғри кейинги босқичга йўл олди!  15 00:59ФИФА 2025 йилда трансфер учун энг кўп пул ишлатган клублар номини маълум қилди  3 00:38Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди  0 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  4 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  9 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1

ЖЧ-2022 саралаш. "D" гуруҳи жамоалари Янгиликлар

ЖЧ-2022 саралаш. "D" гуруҳи жамоалари

Бугун Осиё минтақасида ЖЧ-2022 саралаш босқичининг иккинчи раундига старт берилади.

Маълумки, саралашнинг ушбу босқичида 40та жамоа қатнашади. Жамоалар бештадан 8 гуруҳга бўлинган. Гуруҳ ғолиблари ҳамда энг яхши тўртта иккинчи ўрин эгаси кейинги босқичга йўл олиш билан бирга Осиё Кубоги-2023 йўлланмасини ҳам қўлга киритади. 

Қуйида "D" гуруҳи жамоаларига тўхтатиб ўтамиз. Бу гуруҳда Саудия Арабистони, Ўзбекистон, Фаластин, Яман ва Сингапур ўзаро баҳс олиб боради. 


САУДИЯ АРАБИСТОНИ

ФИФА рейтингидаги ўрни: 68

Осиё Кубогидаги энг яхши натижаси: Чемпион (1984, 1988, 1996) 

Жаҳон чемпионатидаги энг яхши натижаси: 1/8 финал (1994)

Бош мураббий: Эрве Ренар (Франция)


Саудия Арабистони ЖЧ-2022 саралаш баҳсларини янги мураббий қўл остида ўтказади. Чунки июль ойидан бу жамоани Эрве Ренар қабул қилиб олди. Франциялик мутахассис бунгача Африкада фаолият юритиб келди ва Осиёда биринчи бор ўзини синаб кўради. Маълумот учун, Эрве Ренар 2012 йил Замбия ва орадан уч йил ўтиб Кот-Д'Ивуар терма жамоаси билан Африка Миллатлар Кубогида олтин медалларни қўлга киритган.


ЎЗБЕКИСТОН

ФИФА рейтингидаги ўрни: 84

Осиё Кубогидаги энг яхши натижаси: 4-ўрин (2011) 

Жаҳон чемпионатидаги энг яхши натижаси: Ҳали чиқмаган 

Бош мураббий: Эктор Купер (Аргентина)


Терма жамоамиз ҳар гал жаҳон чемпионатига яқин келади-ю, бироқ ҳал қилувчи паллада доим нимадир етишмай қолади. Футболчиларимиз бу сафар Эктор Купер қўл остида манзил сари йўлга чиқишади. 28 йиллик танаффусдан сўнг Миср терма жамоасини жаҳон чемпионатига олиб чиққан аргентиналик мураббийдан мухлисларимизнинг умиди катта. 


ФАЛАСТИН

ФИФА рейтингидаги ўрни: 102

Осиё Кубогидаги энг яхши натижаси: Гуруҳ босқичи (2015, 2019) 

Жаҳон чемпионатидаги энг яхши натижаси: Ҳали чиқмаган

Бош мураббий: Нуриддин Оулд Али (Жазоир)


Ўзбекистон терма жамоаси саралаш босқичини бугун Фаластинга қарши баҳс билан бошлайди. Жазоирлик мураббий жамоани кучайтиришга ҳаракат қилмоқда. Нуриддин Оулд Али асосий мақсад кетма-кет учинчи марта Осиё Кубогига йўл олиш эканини айтиб ўтди. Бу эса гуруҳдан биринчи ё иккинчи ўрин билан чиқишни мақсад қиляпти дегани. 


ЯМАН

ФИФА рейтингидаги ўрни: 142

Осиё Кубогидаги энг яхши натижаси: Гуруҳ босқичи (2019) 

Жаҳон чемпионатидаги энг яхши натижаси: Ҳали чиқмаган

Бош мураббий: Самси Ҳасан Ал Наш (Яман)


Яман термасини маҳаллий мураббий бошқармоқда. Бу жамоа яқинда ўтказилган Ғарбий Осиё чемпионатида Сурия билан 1:1 ўйнаб ҳаммани ҳайрон қолдирди. Ўз тарихида биринчи бор шу йил Осиё Кубогида ўйнаган яманликлар ҳам илиқ таассурот қолдиришга ҳаракат қилишади. 


СИНГАПУР 

ФИФА рейтингидаги ўрни: 162

Осиё Кубогидаги энг яхши натижаси: Гуруҳ босқичи (1984) 

Жаҳон чемпионатидаги энг яхши натижаси: Ҳали чиқмаган 

Бош мураббий: Татсума Йошида (Япония)


Япониялик мураббий Татсума Йошида қўл остида Сингапур терма жамоаси яхши ўйин кўрсатиш истагида. Сингапур 1984 йилдан бери Осиё Кубогида қатнашмай келмоқда, бу эса терма жамоа футболчиларини янада руҳлантириши аниқ. 


Сентябрь ойида бўладиган ўйинлар: 


1-тур. 5 сентябрь 

Фаластин - Ўзбекистон 

Сингапур - Яман


2-тур. 10 сентябрь

Яман - Саудия Арабистони

Сингапур - Фаластин

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика