UZ

Сўнгги янгиликлар

01:15Роналду ва "Ал Наср" Саудия Арабистони Суперкубоги учун курашдан чиқди  26 00:58"Эвертон" футболчиси "Челси"га рад жавобини берди  0 00:43"Ювентус"нинг яна бир қанча қинғир ишлари очиқланди. Клубдан яна 15 очко олиб ташланиши мумкин!  6 00:29Италия клуби бугуноқ Шомуродов ишини якунламоқчи!  13 23:53Испания Кубоги. "Реал" - "Атлетико". Асосий таркиблар маълум!  15 23:25"Хўжанд" бош мураббийи: "Жамоамизда бир неча нафар ўзбек футболчилари кўрикдан ўтишмоқда"  1 23:00⚡️ “Ал Насср” Осиёнинг 2019 йилдаги энг яхши футболчиси билан келишувга эришди. Трансфер ҳафта охирида эълон қилиниши кутилмоқда  21 22:53Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-20 термаси Саудия Арабистони ёшларини ишончли тарзда мағлуб қилди  6 22:47"Навбаҳор" йиғинига черногориялик футболчи бориб қўшилди  6 22:31"Пахтакор" Файзуллаевнинг голи эвазига "Младост"ни мағлуб этди  10 22:17Саудия Арабистони Суперкубоги ярим финали. "Ал Наср" - "Ал Иттиҳод". Асосий таркиблар маълум!  20 21:59Беш нафар "Ман Сити" футболчиси Гвардиоладан норози  4 21:37"Атлетико" Ферран Торреснинг вазиятини кузатиб бормоқда  1 21:17Расман: Александар Станисавлевич "Бухоро" футболчисига айланди  6 20:57"Металлург" "Динамо" билан муроса кўчасини танлаган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

ЖЧ-2022. Муросасиз кечган баҳсда Португалия Ганани мағлуб этди Янгиликлар

ЖЧ-2022. Муросасиз кечган баҳсда Португалия Ганани мағлуб этди

ЖЧ-2022нинг 1-туридан ўрин олган Португалия – Гана баҳси якунланди.

Португалия – Гана 3:2

24 ноябрь, 21.00, "Stadium 974"

Гол: 1:0 – 65, пенальти Роналду, 1:1 – 73 Айю, 2:1 – 78 Жоау Феликс, 3:1 – 80 Рафаэл Леау, 3:2 – 89 Букари.

Португалия – Диогу Кошта, Жоау Канселу, Данилу Перейра, Рубен Диаш, Геррейру, Отавио (Вильям Карвалью, 56), Бернарду Силва (Пальинья, 88), Рубен Невеш (Рафаэл Леау, 77), Бруну Фернандеш, Роналду (Гонсалу Рамуш, 88), Жоау Феликс (Жоау Мариу, 88).

Гана – Ати-Зиджи, Сейду (Лэмпти, 66), Джику (Семеньо, 90), Амарти, Салису, Баба, Парти, Кудус (Букари, 77), Абдул-Самед (Кьере, 90), Айю (Айю, 77), Уильямс.

Огоҳлантиришлар: Кудус (45), Айю (49), Сейду (57), Уильямс (90), Данилу Перейра (90), Бруну Фернандеш (90).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+10. Гананинг сўнгги ҳужуми жуда хавфли чиқди, яна омад португалларга кулиб боқди. Кошта қўпол хатога йўқ йўқганди бу вазиятда.

90+8. ЗАРБА! Букаре кутилмаганда тўпни дарвозага тепди, Коштанинг бахтига мўлжал аниқ бўлмади.

90+7. Рамушга нисбатан қўполлик ишлатилди. Тўп европаликларда.

90+5. Леаонинг паси шеригига ўтмади, акс ҳолда европаликлар ўйин масаласини ҳал қиларди.

90+2. Уильямс огоҳлантирилди, шунингдек, ганаликлар 2 та ўзгариш амалга ошриди.

90. Иккинчи бўлимга 9 дақиқа қўшиб берилди.

89. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Букаре ҳисобни қисқартирди ва голни ҳозиргина майдонни тарк этган Роналду услубида нишонлади!


87. Португалияда биратўла учта ўзгариш амалга оширилди: Роналду, Бернарду ва Феликс майдонни тарк этди, Мариу, Рамуш ва Пальинья ўйинни якунлаб қўяди.

83. Роналду рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, зарба берди, аммо ҳакам ўйиндан ташқари ҳолат деб топди.

80. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Захирадан майдонга тушган Леао биринчи уринишида дарвозани ишғол қилди, яна Брунудан ассист!


78. ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Феликс рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва дарвозабон қўллари орасидан тўпни ўтказди. Брунудан ажойиб ассист.


73. ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Айю ҳисобни тенглаштирди! Чап қанотдан олдинга, сўнгра марказга узатилган тўпни Андре осонгина дарвозага йўллади.


70. Яна Феликсни йиқитишди, бугун унинг неча марта кўкси майдонга текканини санай олмай қолдик.

65. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Роналду пенальтидан ҳисобни очди! Криштиану Роналду бешта Жаҳон чемпионатида гол урган илк футболчи!


63. Пенальти! Роналдуни ганалик футболчилар йиқитишди, ҳакам 11 метрли нуқтага ишора қилди.

59. Феликсга нисбатан қўполлик ишлатилди. Бу ҳолатда Гана футболчиси четлатилиши ҳам мумкин.

51. Португалия гол уршига ҳаракат қилмоқда, аммо уларнинг ҳужумлари ўхшамаяпти.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди!

45. Канселуни Кудусни "чопди" ва сариқ карточка билан жазоланди.

45. Оттавионинг узатма аралаш зарбаси ўхшамади.

42. Роналдунинг чап оёқда йўллаган зарбаси рақиб футболчисига тегиб қайтди, кейинги ҳаракатлардан сўнг португаллар ҳужумда фоль қайд этди.

38. Роналду иккинчи бурчак зарбасидан сўнг ўзидан яхши ҳимоячи чиқиши мумкинлигини кўрсатди.

37. Ниҳоят Гана ҳужум уюштирди. Бурчак зарбасидан сўнг Невеш тўпни қайтарди. Иккинчи узатмадан сўнг иккинчи бурчак зарбаси ишлаб олинди.

36. Отавионинг зарбаси кучсиз чиқди, натижада Гана посбони тўпни қийинчиликсиз эгаллаб олди.

33. Фернандешнинг стандартдан узатмасини рақиб ҳимоячилари қайтарди. Бурчакдан узатилган тўпни эса Ати-Зижи ушлаб олди.

31. Роналду гол урди, аммо ҳакам ҳуштагини илгарироқ чуриллатгани учун инобатга олинмади.

30. Бруну рақибининг айтишга ноқулай оёқлари орасидан тўпни ўтказди, ганалик футболчи эса бунга чидолмасдан қўполлик ишлатди.

28. Феликс Бернардунинг пасини чиппакка чиқарди, Жоау чапақай эмаслиги шу ерда кўриниб қолди.

25. Бруну ўзига оширилган тўпга етиши учун Роналду каби сакраши талаб этиларди.

Лирик чекиниш: Роналду ўйиндан аввал йиғлади

23. Феликснинг узатмаси португалларни хурсанд қиладиган даражада бўлмади, натижада эркин зарба белгиланди.

13. Яна Роналду! Гирреронинг узатмасидан сўнг Криштиану бош билан зарба йўллади, ноаниқ.

10. Роналду рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, Гана посбони тўпни қайтарди. Тўп Криштианудан майдон ташқарисига чиқиб кетди.

6. Феликс рақиб жарима майдонига ёриб кирди, бироқ сўнгги ганалик ҳимоячи тўпни қайтарди.

4. Португалия бурчак зарбаси ишлаб олди. Ҳимоячилар бартараф этди, қайтган тўпга Отавио зарба берди, ноаниқ кўриниш олди. 

1. Учрашув бошланди!


Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

Гуруҳнинг дастлабки ўйинида Уругвай Жанубий Корея билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.

Футбол мухлис(а)лар билан гўзал...

Бу эса ҳақиқийси

Фанатду!

Стадиондаги мухлислар ҳам ажойиб муҳит ҳосил қилишган.

Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Умримизнинг навбатдаги тўрт гули очилганидан сўнг навбатдаги мундиални қарши олдик. Бугунги эътибор иштирокчилар орасида ягона клубсиз қолган футболчига қаратилса, ажабмас. Нима бўлган тақдирда ҳам, бугун 90, балки 100 ва ундан кўпроқ дақиқа давомида бирор марта эснашга улгурмайсиз.

Рейтинг: +26   

Фикрлар

+25   
24 ноя 23:02:13
otang
King of football.GOAT????⣴⣿⣦ ⠀⠀⠀⠀⠀⠀⠀⠀⠀⠀⠀ ⠀⠀⠀⠀⠀⠀⠀⠀⠀⠀⢻⣿⣿⠂⠀⠀⠀⠀⠀⠀⠀⠀⠀⠀ ⠀⠀⠀⠀⠀⠀⠀⠀⠀⢀⣴⣿⣿⣀⠀⠀⠀⠀⠀⠀⠀⠀⠀⠀ ⠀⠀⠀⠀⠀⠀⠀⢠⣾⣿⣿⣿⣿⣿⣿⣦⠀ ⠀⠀⠀⠀⠀⠀⣴⣿⢿⣷⠒⠲⣾⣾⣿⣿ ⠀⠀⠀⠀⣴⣿⠟⠁⠀⢿⣿⠁⣿⣿⣿⠻⣿⣄⠀⠀⠀⠀⠀⠀ ⠀⠀⣠⡾⠟⠁⠀⠀⠀⢸⣿⣸⣿⣿⣿⣆⠙⢿⣷⡀⠀⠀⠀⠀ ⣰⡿⠋⠀⠀⠀⠀⠀⠀⢸⣿⣿⣿⣿⣿⣿⠀⠀⠉⠻⣿⡭⡀⠀ ⠀⠀⠀⠀⠀⠀⠀⠀⠀⣾⣿⣿⣿⣿⣿⣿⣆⠀⠀⠀⠈⠉⠂⠀ ⠀⠀⠀⠀⠀⠀⠀⠀⣼⣿⣿⣿⡿⣿⣿⣿⣿⡄⠀⠀⠀⠀⠀⠀ ⠀⠀⠀⠀⠀⠀⠀⢠⣿⣿⠿⠟⠀⠀⠻⣿⣿⡇⠀⠀⠀⠀⠀⠀ ⠀⠀⠀⠀⠀⠀⢀⣾⡿⠃⠀⠀⠀⠀⠀⠘⢿⣿⡀⠀⠀⠀⠀⠀ ⠀⠀⠀⠀⠀⣰⣿⡟⠀⠀⠀⠀⠀⠀⠀⠀⢸⣿⣷⡀⠀⠀⠀⠀ ⠀⠀⠀⠀⢠⣿⠟⠀⠀⠀⠀⠀⠀⠀⠀⠀⠀⠻⣿⣧⠀⠀⠀⠀ ⠀⠀⠀⢀⣿⠃⠀⠀⠀⠀⠀⠀⠀⠀⠀⠀⠀⠀⠘⣿⣆⠀⠀⠀ ⠀⠀⠠⢾⠇⠀⠀⠀⠀ CR7 ⠘⣿⣆
+19   
24 ноя 22:51:05
Sayte bavariya )
Ayrimlaki saudiyadan yegani achigani xaliyam bosilmapti))
+17   
24 ноя 22:41:50
Нодирбек
MrKINGLeo фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
1 на 1 уромади афсайд босаям
Одамлар пенальтидан уролме ЧЛ дан кувилганда бу хечнима эмас )
+15   
24 ноя 21:25:30
FIFA...
CR7 gol ursa 5 JCh gol urgan Dunyodigi N1 fudbolchi boladi ...
+14   
24 ноя 22:39:39
Хамес19
Акиллаб ётган итлар нима булди энди 3-1 мана. Минус босасанми бошка нарсами 3 та гол кетларингга мурч каби кириб кетти
+9   
24 ноя 23:03:20
Toldone
Sharxga gap yo. D.FAYZIYEV nomer adin. "Maydonda shundo òyin bòpturganda yalangoch muhlisi kòrsatip nma qlasan " shu joyiga dumaladm boru
+9   
24 ноя 22:58:09
Хамес19
Playmaker фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Dinfurushlarga Assalomu aleykum!!! Argentina uynaganda musulmon birodarlarimiz bular deb yotvolib din orqali Argentina muxlislarini yerga urishga edi. Bugun nima bulyapti hayronman!!!
Саудия 100% мусулмонларку пастда ёздику Ганада купчилик христиан экан. Шаманлар купу африка давлатларида
+9   
24 ноя 22:54:42
Sayte bavariya )
M-citi✓As Milan фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Musulmonlar oynayotganda olga arabla olga degan dinni niqob qilib ogan chala mullala bugun ganalik musulmonlarnimas otasi ranalduni tik turib qarsak cholib qopol qilib aytganda musulmonlarga tupurib qoydi osongina vijdonni shaytonga sotgan kotla
22 ноя 14:38:36Erve Renar
Ha tan olaman men bugun juda xoxlayapman Saudiya yutishini . Dindoshlarimiz shunga yarasha mehnat qilishdi. Renar tamoman 0 dan qurdi jamoani. Qanchadan qancha òyinlarda charxladi. Insoniyatga har qanday mehnatning mevasi albatta bor bòlishini isbotlash un ham bugun Saudiyaga muxlislik qilaman.
Ular shunga munosib òynashmoqda
Va ular birodarlarimiz.
Olģa dindoshlar !!! Wu dindi niqob qiliw busa san deme mesini uglikansan xaliyam kutin achiganidan dam dafronga dam mulalaga osilyapsan sanam xoxlasen ganaga muxlisli qilaman chunki brodarlarim dip yozsen xech kimda etiroz bumedi aqli pas
+8   
24 ноя 23:27:09
McFaden8991
Ronalduni bugungi qo'ygan rekordini takrorlashni ayrimlarni dadasi bo'lmish Messi kamida 4 yil orzu qilib yuradi)))
+8   
24 ноя 23:04:42
Хамес19
Playmaker фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Dinni niqob qilib bunaqa qilish yaxshimasda baribir. Agarda Portugaliya va Senegal finalda uynasa Ronalduchilar Senegalga balet qiladi deb uylaysizmi? Inson Futbolda xolis bolish kerak. Omad tilab quyish kerak vsyo. Bunaqa qilib jar solish kk emas
Бу сайт Казим пайдо булгандан буён битта нарсаси чикиб булган. Аникки Аргентина юткизганда купчилик Казимни едириш учун хар хил гап ёзди. Чугки бу гвидон хаммани асабига тегиб булган
+8   
24 ноя 23:01:48
Хамес19
Бернарду билан Бруно ганадан Мухаммад Куддус энг яхши уйинчилар. Даврон Файзиевгаям рахмат ажойиб шарх учун. Даврон акс шархлаган уйинларда голлар куп булаяпти
+8   
24 ноя 23:00:17
.
Ikkinchi goldi urgan futbolchini ismi Buxoriy ekan :)
+7   
24 ноя 22:59:22
UzBekistanTEAMFCCC
Иккала жамоага рахмат 2-тайимдаги ўйин учун.
+7   
24 ноя 22:14:18
Ravshan Raxmon
Portugaliya darvozasi ortida OʻZBEKISTON bayrogʻi qoyil,
+6   
24 ноя 23:16:35
Футбол.
Динни аралаштириб нима қиласизлар бу диний сайт эмаску футбол сайти.Тарихда натижа қолади тамом.Ўйин тугади Португалия ютди табриклайман. Португалия мухлиси эмасман аммо ЖЧ ни деярли ҳамма ўйинларини кўриб боряпман ҳеч қайси жамоага мухлислик қилмасдан нейтрал позицияда (аммо кеча Германияни қилиғидан кейин чин юракдан Японияга мухлислик қилдим).
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика