ЖЧ-2022. Кечаги ўйинларнинг энг яхши футболчилари маълум

Eldor Akmurzayev
23 ноя 2022, 08:30
Қатардаги мундиалнинг дастлабки 4 гуруҳида баҳслар якунланди.

Кеча, 22 ноябрь куни тур доирасида 4 та учрашув бўлиб ўтди.

Аргентина – Саудия Арабистони 1:2

Учрашувда бир нечта вазиятда жамоасини голлардан қутқариб қолган ва тўпга чиқишларда аниқ ҳаракат қилган Муҳаммад Ал Овайс “man of the match” совринини қўлга киритди.

Мексика – Польша 0:0

Роберт Левандовскининг пенальтисини қайтарган Гильермо Очоа ўйиннинг энг яхши футболчиси бўлди. 37 ёшли кипер 5-жаҳон чемпионатида қатнашмоқда.

Дания – Тунис 0:0

Тунисликлар таянч ярим ҳимоячиси Аисса Лайдуни фаол ҳаракатлари учун баҳснинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Франция – Австралия 4:1

Ўйинда тўп киритган ва Оливье Жирунинг иккинчи голига ҳаммуаллиф бўлган Килиан Мбаппе “man of the match” соврини соҳибига айланди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›