ЖЧ-2022. Кечаги 4 учрашувнинг энг яхши футболчилари

Eldor Akmurzayev
30 ноя 2022, 07:45
Қатардаги мундиалнинг дастлабки 2 квартетида гуруҳ босқич баҳслари якунланди.

Эквадор – Сенегал 1:2

Учрашувда ғалаба голи муаллифига айланган Калиду Кулибали “man of the match” совринини қўлга киритди;

Нидерландия – Қатар 2:0

Ўйиндаги дастлабки голга ҳаммуаллифлик қилган ярим ҳимоячи Дэви Классен учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди;

Уэльс – Англия 0:3

Дублга эришган Маркус Рэшфорд “man of the match” номига лойиқ кўрилди. У 50-дақиқада ҳисобни очди ва 2-тайм ўрталарида ҳисобни йириклаштирди;

Эрон – АҚШ 0:1

Кристиан Пулишич ғалаба голи муаллифига айланди ва баҳснинг энг зўри мақомини қўлга киритди. Пулишич жароҳати туфайли 2-тайм стартида захирага олинди. 

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›