UZ

Сўнгги янгиликлар

18:01Фирдавс Норсафаров: "Намангандаги пенальти бўйича фикрим ўзгармаган"  1 17:42Амрабат "Барселона"га ўтиш учун текинга ўйнашга тайёр бўлган  1 17:23Olamsport: "Ҳумо" сўнгги ўйинида ҳам ғалаба қозонди, жароҳат ҳам қирол Лебронни тўхтата олмади ва бошқа хабарлар  0 17:13Смоллинг "Рома"да қоладими?  0 16:51Анчелотти Бразилия терма жамоасини бошқариш учун таклиф олди  0 16:31ЎФА раҳбарияти Алёша Асанович ва Гайоз Дарсадзе билан учрашди  2 16:10Акобирхўжа Шукуруллаев: "Ҳакамлар ўйин натижасига таъсир қилишдан қўрқишади"  0 15:42Бензема клублар ўртасидаги ЖЧ финалида ўйнайдими?  4 15:39Бундеслига фикридан қайтди: АҚШ ва Осиёдан инвестиция – аммо 50+1 қоидасини бузмасдан. Қандай режа?  1 15:20"Барса", "Реал" ва "Юве" Суперлигани қайта ишга туширишга тайёрланмоқда. Унда 60-80 та жамоа бўлади  3 15:00Ривожланиш Кубоги-2023. Ўзбекистон ўсмирлар термаси бу гал россиялик тенгқурлари олдида ожиз қолди  10 14:44Ўртоқлик ўйини. "Бухоро" Россия клуби устидан ғалабага эришди  8 14:20"Ливерпуль" Нико Уильямс учун товон пули тўламоқчи  3 13:59"Бавария" январда Паварни "Интер"га сотишдан бош тортган  0 13:43Неаполликлар чемпионлик сари дадил одимламоқда: 21-тур якунлари   2

ЖЧ-2022. Одатий ҳол, Осиё жамоаси Европа грандини мағлуб этди Янгиликлар

ЖЧ-2022. Одатий ҳол, Осиё жамоаси Европа грандини мағлуб этди

Жаҳон чемпионатининг 3-туридан ўрин олган Жанубий Корея — Португалия учрашуви бўлиб ўтди.

Жанубий Корея – Португалия 2:1
"Education City Stadium"
Голлар
: 0:1 – 5 Рикарду Орта, 1:1 – 27 Ким Ен Гвон, 2:1 – 90 Хван Хи Чхан.

Жанубий Корея – Ким Син Гю, Ким Мун Хван, Ким Ен Гвон (Сон Жун Хо, 81), Квон Ген Вон, Ким Жин Су, Жон У Ен, Хван Ин Бом, Ли Кан Ин (Хван Ий Чо, 81), Ли Жэ Сон (Хван Хи Чхан, 66), Сон Хён Мин, Чо Гю Сон (Чжо Ю Мин, 90).

Португалия – Диогу Кошта, Диогу Далот, Пепе, Антониу Силва, Жоау Канселу, Рубен Невеш (Рафаэл Леау, 65), Витинья (Бернарду Силва, 81), Матеуш Нунеш (Пальинья, 65), Жоау Мариу (Вильям Карвалью, 82), Роналду (Андре Силва, 65), Рикарду Орта.

Огоҳлантириш: Ли Кан Ин (36), Хван Хи Чхан (90).



Южная Корея

Ким Ён Гвон - 27', Хван Хи Чхан - 90'

Чемпионат Мира. Группа Н . 3-тур

02/12/2022, 20:00

1
:
2
Тугади

Португалия

Рикардо Орта - 5'

Стадион: Education City Stadium, 44097 томошабин

Бош ҳакам: Facundo Tello

45'
90'
27'  Ким Ён Гвон
36'  Ли Кан Ин
65'  Ли Джэ Сон (Хван Хи Чхан)
81'  Ли Кан Ин (Сон Чжун Хо)
81'  Ким Ён Гвон (Хван Ый Чжо)
90'  Хван Хи Чхан
90'  Сон Хын Мин
90'  Хван Хи Чхан
90'  Чо Гё Сун (Чо Ю Мин)
5'  Рикардо Орта
5'  Диогу Дало
65'  Матеус Луис (Жуан Палинья)
65'  Криштиану Роналду (Андре Силва)
65'  Рубен Невеш (Рафаэл Леау)
81'  Витинья (Вильям Карвалью)
81'  Жуан Мариу (Бернарду Силва)


Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.

ЯНГИЛАШ


90+7-дақиқа. Бўлди, ҳакам финал ҳуштагини чалди ва Жанубий Корея Португалияни енгиб, плей-офф йўлланмасини қўлга олди. Агар параллель ўйинда Уругвай яна гол уролмаса, чўнтагига солиб, меҳмонхонага кетаверади.    

90+2-дақиқа. Огоҳлантириш! Голни нишонлашда футболкасини ечиб ташлаган Хван Хи Чанга сариқ кўрсатилди. 

90+1-дақиқа. ГОООООООООООЛ! Жанубий Корея ҳисобда олдинга, жадвалда 2-ўринга чиқмоқда.

90-дақиқа. Учрашувнинг асосий вақтига * қўшиб берилди.

82-дақиқа. Ўзгаришлар! Витинья ва Жоау Марио ўрнига Бернарду Сильва ҳамда Вильям Карвалью ўйинга қўшилди.

81-дақиқа. Ўзгаришлар! Сон Жун Хо ва Хван Ий Жо — Ким Ён Гвон ва Ли Кан Инни алиштирди. 

Жанубий Корея футболчиси тиббий ёрдамга мухтож бўлиб майдонда ётибди. 

77-дақиқа. Диогу Далот ўнг қанотдан ёриб кириб кетди ва узатмани амалга оширди, лекин рақиб футболчилари бунга тайёр бўлиб чиқди.

74-дақиқа. Жарима зарбасини Ли Кан Ин амалга оширди, бироқ тўп дарвозадан анча юқорилаб ўтиб кетди.  

72-дақиқа. Леау қарши ҳужумни ўзи зарба бериб якунлашга қарор қилди. 

66-дақиқа. Ўзгариш! Кореяда ҳам ўзгариш. Ли Же Сон ўрнига Хван Хи Чан ўйинга қўшилди.

65-дақиқа. Ўзгаришлар! Криштиану Роналду, Рубен Невеш ва Матэус Луис ўрнига Рафаэль Леау, Палинья, Андре Сильва туширилди.

60-дақиқа. Сон индивидуал маҳоратига керагидан ортиқ ишониб юборди ва тўпни йўқотди.

58-дақиқа. Осиёликлар яна бир стандарт вазият ишлади, узатмадан кейин эса зарба берадиган футболчи топилмади. 

56-дақиқа. Сон Хён Миннинг зарбаси йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди.  

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!

Бўлди, ҳакам бўлим якунланини билдирувчи ҳуштагини чалди.

45+2-дақиқа. Португалия бурчак зарбасини амалга оширди.  

45+1-дақиқа. Узатмадаги хато туфайли корейсларнинг ҳужуми зарба билан якунланмади.

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.

42-дақиқа. Витиньянинг яхши зарбасини посбон қайтарди, тўпга Роналду биринчи бўлиб етиб борди ва боши билан ўта омадсиз зарба берди.

41-дақиқа. Матеус Нуньеш узоқ масофадан зарба берди, лекин "Вулверхэмптон" футболчиси йўллаган тўп анча баланддан ўтиб кетди.

36-дақиқа. Огоҳлантириш! Ли Кан Ин Витиньяга нисбатан фол учун огоҳлантирилди. 

34-дақиқа. Кутилмаганда ҳужумда пайдо бўлган Диогу Далот зарба беришга ҳам имкон топди, бироқ дарвозадаги Ким сейв ижро этди.  

27-дақиқа. ГОООООЛ! Жанубий Корея ҳисобни тенглаштирди! Роналдудан ассист! 

24-дақиқа. Португалия тўпни назорат қилмоқда. Сантуш жамоаси ҳеч қаерга шошмаяпти. 

17-дақиқа. ГОООЛ! Корея ҳисобни тенглаштирганди, аммо... Тўпни дарвозага йўллаган футболчи ўйиндан ташқари ҳолатда бўлгани маълум бўлди. 

15-дақиқа. Канселу чап қанотдан олдинга ўтиб борди, бир рақибини чалғитиб, кутилмаганда дарвоза томон зарба йўллади.  

9-дақиқа. Сон Хён Мин тўпни эгаллаб олди, жамоаси учун бурчак зарбаси ишлаб бермоқчи бўлди, лекин ниятига ета олмади.  

5-дақиқа. ГОООООООЛ! Португалия ҳисобни очди! Диогу Далотнинг узатмасидан кейин Рикардо Орта тўпни тўрга йўллади. 

2-дақиқа. Корейсларнинг биринчи ҳужуми охирига етмай қолди.

1-дақиқа. Демак, учрашув бошланди!

Ўйин бошланишига барчаси тайёр.

Жамоа аъзолари майдонга тушиб келишди. 

Рейтинг: +17   

Фикрлар

+20   
02 дек 20:26:27
Ахрорхўжа Шамсиддинов
Тошкент ш. Шайхонтохур тумани свет учди янги Уз...
+18   
02 дек 20:19:49
Рахимжон Суюнов
ЭЛЕКТРОСЕЕЕЕЕЕТ
+18   
02 дек 20:01:53
A.Xaджаев.
Фаргона Олтиарик свет учди рахмат катта
+16   
02 дек 20:54:25
leva8989
Ex do'stlar 2022-yilda svet o'chiq, Jahon Chempionatini ko'rolmay telefonda ssilka yoki prilojeniya qidiryapmiz...Achinarli holat a! 50yilda ham bizda svet o'chaversa kerak...O'zi bizga svet nega kerak??? Chetga sotib yoki ekonom qilib soqqa qilgan yaxshiku a janob Qorinboylar...
+16   
02 дек 20:40:35
====T===== ////////
Fergana. QUVADA SVET OʻCHDI RAXMAT KOTTAKON
+15   
02 дек 21:13:34
FIFA...
Antila uchun Achinarlisi Portugal yutqisayam keyingi bosqichga chiqadi , shunisi Alam qiladi ...
Portugal 8 - 2 yutsayam CR7 gol urmasa boldi bulaga ... )))
+15   
02 дек 21:01:23
Azizjon Abrorov
Тошкент каналида свет тугрисида курсатув бувотди бошловчи богдан кеса специалист тогдан кевотди
Хуллас свет учишлар энди куп буларкан
+14   
02 дек 20:48:02
leva8989
Svet o'chdi va o'yin tugagach yonsa kerak,Elektr Energiya Rahbarlari sog' bo'linglar(((((
+14   
02 дек 20:29:32
Менинг исмим КЕН
Молодец, Роналдудан ассист
+13   
02 дек 21:38:38
Ózga sayyoralik
Tayyor turinglar! Hali oradan yillar õtib yap-yangi Õzbekistonda umuman gaz-svet bõlmasmish!)))
+12   
02 дек 21:41:29
FIFA...
J Karea Gurihdan chiqan Osiyoni 3 jamosi bolaqosin ...
+12   
02 дек 21:14:52
Мехриддин Умаров
Худога шукур бизда хам свет ӯчди. Бухоро, Ромитан
+12   
02 дек 20:59:03
FC_BARCELONA_UZ
Farg'ona Dang'arada ham svet o'chdi, yashanglar.
+12   
02 дек 20:41:10
====T===== ////////
Fergana. QUVADA SVET OʻCHDI RAXMAT KOTTAKON
+12   
02 дек 20:40:34
====T===== ////////
Fergana. QUVADA SVET OʻCHDI RAXMAT KOTTAKON
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика