UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45"Камп Ноу"нинг очилиш санаси маълум бўлди  2 18:41Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ – Ўзбекистон (матнли трансляция)  2 18:25Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  17 18:20АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар  0 17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  17 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0 16:56"Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" — Жанни Инфантино  9 16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  2 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  3 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  2 14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  14 14:15Ўзбекистон клублари нега доим футболчилардан қарз бўлаверади? Камолиддин Мурзоев билан интервью  5 14:07Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги 2-турига тайинланди  0

ЖЧ-2018. Бельгия мундиалда Россиянинг натижасини такрорлаган илк жамоа - йирик ғалаба! Янгиликлар

ЖЧ-2018. Бельгия мундиалда Россиянинг натижасини такрорлаган илк жамоа - йирик ғалаба!

Жаҳон чемпионатининг "G" гуруҳи 1-туридан ўрин олган Бельгия - Панама учрашуви якунланди.

         ЯНГИЛАШ


- Ассалому алайкум! Ниҳоят кўпчилик кутган "G" гуруҳида ҳам 1-тур ўйинларига старт берилмоқда. Бельгия Сочида мундиал дебютанти бўлган Панама билан куч синашади. Учрашувда фаворит аниқ. Лекин Россияда ўтаётган мундиал доим ҳам фаворитлар ғолиб бўлмаслигини кўрсатмоқда. Ушбу беллашувдан матнли онлайн трансляцияни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Ўйин соат 20:00да бошланади.

- Бельгия устози Роберто Мартинез бугунги баҳсда ўта ҳужумкор тактикани танлаган: 3-4-3. Панама бош мураббийи эса табиийки ҳимоявий схемани маъқул кўрмоқда: 4-5-1.

Панама ярим ҳимоячиси Годойнинг махсус "шитка"си

- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

- Бельгия мадҳияси жарангламоқда. Ундан кейин эса Панама давлати мадҳиясига навбат берилади.

Ажойиб кадр

Танидингизми, бу ким?

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

3. Панама ўйинни анча агрессив бошламоқда. Дебютант осонликса таслим бўлмоқчи эмас.

4. Жарима зарбасини ишлаб олган Панама ушбу стандарт вазиятидан унумли фойдалана олмади. Бельгия энди ўйин тизгинини ўз қўлига олишга уринмоқда.

6. Каррасконинг ажойиб ва кучли зарбасини Пенедо хотиржам ушлаб олди!

7. Пенедодан ажойиб сейв! Мертенснинг кучли зарбасини Пенедо ажойиб сейви орқали бартараф этди! Қойил! Панама кипери дастлабки дақиқаларданоқ ишга киришди. Ишини эса ҳозирча аъло даражада бажармоқда!

8. Бельгия ўз статусига монанд ташаббусни ўз қўлига олди ва ҳужумкорликни намойиш этмоқда. Кисқа паслар ва комбинацион ўйин орқали Панама ҳимояси ёриб ўтилди икки маротаба. Аммо Пенедо катта саҳнага чиқиб ўзини кўрсатди.

Бельгия сардори ва мудофаа чизиғи қурғони Венсан Компани жароҳати боис ўйинни захира ўриндиғида томоша қилмоқда

11. Панама сардори Роман Торрес ҳимояда жуда қўпол хатога йўл қўйди ва тўпни Азарга "совға" қилди. Бельгиянинг бугунги сардори Панама сардорини туҳфасидан унумли фойдалана олмади. Азар тўпни мўлжалга йўллашда адашди.

14. Менье Родригесга нисбатан қўпол ўйини туфайли огоҳлантирилди.

17. Панама ҳимояга ётиб олмаяпти. Кези келганда Бельгияга кураш таклиф этмоқда. Бельгия эса нисбатан хотиржам ўйнамоқда.

19. Ҳозирча Бельгиянинг ҳимоя чизиғи учлиги: Вертонген, Бойата ва Алдервейрелдга кўп ҳам иш топилмаяпти.

21. Бельгиядан ҳужумлар кетма-кетлиги. Де Брюйненинг ажойиб узатмасидан кейин Роман Торрес хавфни бартараф этди. Акс ҳолда Лукаку бўш дарвозани ишғол этарди. Кейинчалик бурчак зарбасидан эса бельгияликлар унумли фойдалана олишмади.

24. Тўп назорати тўлиқлигича Бельгияда. Панама эса иккинчи рақамда, қарши ҳужумларга таянган ҳолда ўйнамоқда.

Ўйинни кўриб зерикиб қолаётганлар учун: ВИДЕО. Азизбек Ҳайдаров ўзбек футболи ҳақида қўрқмай, дангал гапирди (трейлер)

30. Бельгия рақиб дарвозаси қулфини ечиш учун "калит" қидирмоқда.

36. Азардан супер зарба ва Пенедодан навбатдаги сейв! Қойил Пенедо!

Панама учун "девор" вазифасини бажараётган - Пенедо

41. Де Брюйне жарима зарбасидан Мертенсга ажойиб узатмани амалга оширди. Мертенс эса ҳаводан келаётган тўпни ерга туширмасдан зарба берди. Ноаниқ.

42. Панама ҳам имкон бўлиши билан ҳужумга ўтмоқда ва узоқдан бўлсада рақиб дарвозасини "пойлаш"га ҳаракат қилмоқда.

43. Биринчи бўлим юқори темпда ўтмади.

45. Биринчи таймда ҳисоб очилмади. Танаффус!

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Бугунги баҳсни 43257 нафар мухлис стадионда томоша қилишмоқда

47. ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! ЙЎҚ, СУПЕРОЛ!!!! ДРИС МЕРТЕНС! Бельгиянинг ҳужуми бир қарашда бартараф этилганди. Аммо рақиб ҳимоячисининг бош билан қайтариб юборган тўпига ҳавода ажойиб ва кучли зарба берган Мертенс дарвозани юқори бурчагини аниқ нишонга олди - 1:0. Супергол!

49. Панамага энди осон бўлмайди.

52. Де Брюйне жарима зарбасидан гол урмоқчи бўлди. Аммо унинг зарбаси кучли, аммо ноаниқ чиқди.

55. Панама!!!!! Мурильо ҳимоячи бўлишига қарамасдан рақиб жарима майдончаси ичида қулай имкониятга эга бўлди. Аммо Куртуа қутқарди! Панама нафақат Куртуани, балки стадионга келган ўз мухлисларини ҳам "уйғотиб" юборди.

57. Панама ҳужумкорликни оширди. Бошқа чора ҳам йўқ. Буёғига Панама ўз омадини фақат Бельгия дарвозаси олдидан қидириши лозим.

61. Бельгия энг яхши ҳимоя бу ҳужум иборасига амал қилмоқда. Жамоа ўйин тизгинини яна ўз қўлига олди. Иккинчи голни уриш учун ҳужумга чоғланмоқда. Панама эса яна вақтни ҳимояланиш ва рақибдан тўпни олишга сарфламоқда.

- Россиялик машҳур журналист, шарҳловчи Георгий Черданцев Бельгия манзилига, аниқроғи бош мураббий Роберто Мартинесга тош отмоқда: "Қандай қилиб бу қадар кўплаб истеъдодлар билан футбол ўйнамаслик мумкин", дея киноя билан твит ёзмоқда.

66. Де Брюйне навбатдаги жарима зарбасини кўкка совурди.

Дрис Мертенснинг Жаҳон чемпионатибоп ажойиб голини кўролмаган учун махсус манзил -"CA" телеграм канали

69. ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Манчестерча" гол! "Сити" вакили узатган тўпга "Юнайтед" ҳужумчиси "лаббай" дея жавоб қайтарди! Лукаку! Де Брюйненинг узатмасидан сўнг ниҳоят Лукаку яқин масофадан тўпни боши дарвозага аниқ йўллади - 2:0.

75. ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! ЛУКАКУ! РОМЕЛУ ЛУКАКУ! Дубль! Бу сафар "Челси" аъзоси Азар Лукакуни дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқарди ва ҳужумчи ўз ишини аъло даражада уддалади - 3:0.

77. Панама энди таслим бўлди. Бельгия эса анча енгил тин олди. Буёғига жамоалар ўйинни анча хотиржам тугатиб қўйишади. Барча масала амалда ҳал этилди. Қолган дақиқалар расмиятчилик.

- Гуруҳдаги нариги ўйинда Англия ҳам Бельгия каби ишончли ўйнай оладими?

82. Ўйин темпи анча тушиб кетди.

85. Панама ҳеч бўлмаса биргина гол уриш учун ўйнамоқда. Аммо Бельгия ҳимояси мустаҳкам турибди.

89. Панама ҳужумчиси Торрес жарима зарбасидан Куртуани синаб кўрди. Лекин Тибо ўз ўрнида ишончли турибди.

90. Ўйин тугади. Бельгиядан йирик ғалаба!

Бельгия

Дрис Мертенс - 47', Ромелу Лукаку - 69', Ромелу Лукаку - 75'

Чемпионат Мира. Группа G . 1-тур

18/06/2018, 20:00

0
:
3
Тугади

Панама

Стадион: Fisht Olympic Stadium, 43257 томошабин

Бош ҳакам: Janny Sikazwe

45'
90'
14'  Тома Менье
47'  Дрис Мертенс
59'  Ян Вертонген
69'  Ромелу Лукаку
69'  Кевин Де Брёйне
74'  Янник Феррейра-Карраско (Мусса Дембеле)
75'  Ромелу Лукаку
75'  Эден Азар
83'  Дрис Мертенс (Торган Азар)
88'  Кевин Де Брёйне
90'  Аксель Витсель (Насер Шадли)
18'  Эрик Дэвис
45'  Йоэль Барсенас
49'  Армандо Купер
51'  Майкл Мурильо
57'  Энибал Годой
63'  Йоэль Барсенас (Габриэль Торрес)
63'  Хосе Луис Родригес (Исма Диас)
73'  Блас Перес (Луис Техада)


ЖЧ-2018
18.06.2018, 20:00
"G" гуруҳи

Бельгия - Панама 3:0

"Фишт" стадиони.

Бош ҳакам
: Жанни Сиказве (Замбия)

Голлар: Мертенс (47), Лукаку (69, 75)

Бельгия – Куртуа, Боята, Вертонген, Менье, Алдервейрелд, де Брюйне, Феррейра Карраско (Дембеле, 74), Витцель (Шадли, 90), Азар, Мертенс (Азар, 83), Лукаку.

Панама – Пенедо, Торрес, Дэвис, Мурильо, Эскобар, Годой, Гомес, Купер, Барсенас (Торрес, 63), Родригес (Диас, 63), Перес (Техада, 73).

Огоҳлантиришлар: Менье (14), Дэвис (18), Барсенас (45), Купер (49), Мурильо (51), Годой (57), Вертонген (59), де Брюйне (88).

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика