UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50U-20 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Баҳрайнни ўта йирик ҳисобда таслим қилди  0 00:42Отабек Нарзуллаев: "Бугун айниқса ҳимояда кўп хато қилдик"  2 00:25Вадим Абрамов : "Ғалабадан хурсандман, лекин бундай ўйнаш керак эмас"  1 23:31"Милан" "Брюгге"дан салкам 40 млнлик трансферни амалга оширди  0 23:25Сергей Лушчан: "Тенг кучли жамоалар кураши гувоҳи бўлдик"  2 23:15Расман: Томас Мюллер Канада клуби сафига бориб қўшилди  0 22:50Иван Бошкович: "Асосийси жамоамизда ўйин бор"  1 22:25"Бавария" Emirates билан 7 йиллик шартнома имзолади  0 22:00Суперлига. Дарвозаларга 6 та гол урилган оқшомда "Динамо" камбэк эвазига "Машъал"дан устун келди   29 21:30"Челси" ўз ярим ҳимоячисини таҳминан 30 млн фунтга сотди  0 21:10Суперлига. "Навбаҳор" ўз уйида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади  41 20:49Нуньес "Ал Ҳилол" билан 2028 йилгача шартнома имзолайди. Трансфер суммаси ҳам маълум  3 20:25"Ўзимизнинг "тобуткаш" Кападзега имконият бериш керак" - Миржалол Қосимов МТЖга хорижлик мураббий олиб келиниши ҳақида  33 19:38ПСЖ Сафоновга у асосий дарвозабон бўлмаслигини маълум қилди  3 18:51Исак "Ньюкасл" машғулотларидан четлатилди. Нега?  3

ЖЧ-2018. Аргентина – Хорватия 0:3 Янгиликлар

ЖЧ-2018. Аргентина – Хорватия 0:3

ЖЧ-2018 "D" гуруҳидан ўрин олга марказий учрашув Аргентина ва Хорватия терма жамоалари ўртасидаси бўлиб ўтади.

ЖЧ-2018. 

«D» гуруҳи.

Аргентина – Хорватия

«Стадион Нижний Новгород»

Бошҳакам: Равшан Эрматов.

Аргентина – Кабальеро, Отаменди, Меркадо, Тальяфико, Маскерано, Перес, Сальвио, Меса, Акунья, Месси, Агуэро.

Хорватия –   Субашич, Ловрен, Стринич, Врсалько, Вида, Модрич, Брозович, Перишич, Ракитич, Ребич, Манджукич.


Диққат қилинг! Равшан Эрматов бугунги учрашувни бошлашга рухсат берди.

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!!!

Томонлар беллашувни эҳтиёткорлик билан бошлашди....

УҲҲ!!! Хорватия терма жамоасининг илк ҳавфли ҳужумчи гол билан якунланшига бир баҳя қолди. Вилли Кабальеро Перишичнинг ерлатиб йўллаган кучли зарбасини майдон ташқарисига чиқариб юборди....

Беллашувнинг дастлабки 10 дақиқаси ортда қолди. орватияликлар ҳозирча рақибдан яхшироқ кўринишмоқда. Месси ва унинг жамоадошлари европаликлар дарвозаси олдида хавфли вазият ярата олишгани йўқ.

13-дақиқа. Аргентинаикларнинг илк хавфли ҳужуми. Ўнг қанотдан жарима майдончасига узатиб берилган тўпни хорватияликлар бартараф этишди. 

Аргентиналик мухлислар....

Хорватия терма жамоаси мухлисаси....

Учрашувга қайтамиз. Майдон марказида Ракитичга нисбатан қўполлик ишлатилди ва "Барселона" футболчисига ўрнидан туришига ёрдам бериб юборди... Учрашув майда фолларга бой бўлаяпти. Бир вазиятда Маскерано ва Месси "синхрон" тарзда Равшан Эрматовга эътироз билдиришди. Ҳакамимиз хотиржам тарзда уларнинг "оғзини ёпди".

22-дақиқа. Маркус  Акуньянинг чап қанотдан ҳаволатиб хорватияликлар жарима майдончасига узатиб берган тўпи кутилмаганда тўсин билан "кўришиб" майдонга қайтди...

31-дақиқа. Хорватиялик ҳимоячилар қўпол хатога йўл қўйишди. Перес деярли бўш қолган дарвозани аниқ нишонга ола билмади. Месси жамоадошлари ҳисобни очиш учун қулай имкониятга эга бўлишган эди.

33-дақиқа. Ўнг қанотдан Аргентина жарима майдончасига узатилган тўпни Манжукич яқин масофадан дарвозага йўллашга уринди. Аммо тўп дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди... 

Ҳа, учрашув ростан кескин курашларга бой бўлаяпти. Футболчилар умуман ўзлариниям, рақибниям аяб ўтиришаётгани йўқ. Равшан Эрматов эса хотиржамлик билан ўйинни бошқариб бормоқда... Ҳозирча...

Дарвоқе, Аргентина афсонаси Диего Марадона доимгидек бугунги учрашувни стадиондан томоша қилаяпти. Эмоция билан... 

БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ! ҲИСОБ ОЧИЛГАНИ ЙЎҚ 0:0

Иккинчи бўлим бошланди!

52-дақиқа. Серхио Агуэро ажойиб имкониятга эга бўлди ва чап оёқда кучли зарба йўллади. Аммо хорватиялик посбон тўпни эгаллаб олди...

ГОООООЛЛЛЛ!!!!! Кабльеро нималар қилаяпсан.......... Ребич ажойиб зарбаси билан Кабальеронинг "совға"сини ерга туширмасдан дарвозана аниқ йўллади -0:1.

64-дақиқа. Субашич аргентиналикларнинг кетма-кет дарвоза йўллаган зарбаларини бартараф этди. Қойил!

66-дақиқа. Хорватларнинг жавоб ҳужуми. Манджукич ҳисобни оширишига бир баҳя қолди. Унинг яқин масофадан йўллаган зарбаси дарвоза тўрига орқа тарафдан бориб тушди...

Аргентина терма жамоаси ташаббусни ўзи қўлига олиб кема-кет ҳужумлар уюштирмоқда. Хорватия эса қарши ҳужумни пойламоқда...

ГООООООЛЛЛЛЛ!!!! Лука Модричдан супер-мупер гол! Ёрворди бола! 2:0


86-дақиқа. Ракитичнинг жаримадан йўллаган кучли зарбаси дарвоза тўсинига билан "кўришиб" қайтди. Браво, Иван!

Учрашувга тўрт дақиқа қўшиб берилди...

ГООООЛЛЛЛ!!!!!! Иван Ракитич-3:0. Хорватлар "хўрлашди". Узр, Месси. Эҳ, Аргентина!

Рейтинг: +76   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика