UZ

Сўнгги янгиликлар

13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  0 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  1 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  8 11:53ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026 йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  0 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  12 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  4 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  3 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  1 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  6 08:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқмоқда  6 08:25"Атлетико" устидан қозонилган ғалабадан сўнг Флик нима деди?  4 07:55Пўлатхўжа Холдорхонов "Шўртан" билан хайрлашди  3 07:21"Бунёдкор" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0

ЖЧ-2010нинг энг яхши ўйинчиси Диего Форлан Фергюсонни ғазаблантиргани ва МЮдан кетишига сабаб бўлган омил ҳақида гапирди Янгиликлар

ЖЧ-2010нинг энг яхши ўйинчиси Диего Форлан Фергюсонни ғазаблантиргани ва МЮдан кетишига сабаб бўлган омил ҳақида гапирди

"Манчестер Юнайтед" ва Уругвай терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси, ЖЧ-2010 нинг энг яхши ўйинчиси Диего Форлан бир пайтлар МЮдан кетишига сабаб бўлган сўнгги омил нима бўлгани ҳақида гапириб ўтди.

"Сэр Алекс Фергюсон "Челси" билан ўйинимизда майдон намлиги сабаб ёмғирга мўлжалланган бутсаларни кийишни маслаҳат берди. Лекин мен бошқа бутса кийишга қарор қилдим ва унга: "Мендан нима хоҳласангиз, ҳаммасини қиламан", - дедим.

Ўйин давомида мен бир нечта қулай вазиятларни қўлдан чиқардим ва бутсаларим туфайли сирпаниб кетдим. Шундан кейин оёқ кийимларимни тезда алмаштириб олиш учун майдон четига бордим, лекин сэр Алекс барча бутсаларни олиб қўйди ва менга майдонга қайтишимни айтди. Бу менинг "Манчестер Юнайтед" сафидаги сўнгги ўйиним бўлди...

Фергюсоннинг "Юнайтед"да узоқ вақт муваффақият қозонишининг сабабларидан бири унинг майда деталларга ҳам эътибор қаратиши эди", - дея сўзлаб берди Форлан.


Эслатиб ўтамиз, Диего Форланнинг МЮ сафидаги сўнгги ўйини 2004 йилнинг 15 август санасида "Челси"га қарши "Стэмфорд Бридж" стадионида бўлиб ўтган. Ўшанда Жозе Моуринью бошчилигидаги "аристократлар" Эйдур Гудйонсеннинг ягона голи эвазига ғалаба қозонишган. Форлан эса "қизил иблислар" сафида 73-дақиқада Эрик Жемба-Жембанинг ўрнига майдонга тушган.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика