UZ

Сўнгги янгиликлар

01:25ЕЧЛ. "Реал Мадрид" – "Бавария" 0:1 (матнли трансляция)  99 01:07Жанни Инфантино: "Ўзбекистондаги Жаҳон чемпионатида юқори сифатли ўйинлар бўлишини кутяпман"  0 00:26ЕКЛ. "Фиорентина" икки ўйин натижасига кўра "Брюгге"дан устун келди ва илк финалчига айланди!  0 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  2 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  4 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  39 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  2 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  4 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  17 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  9 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  6 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  7 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  1 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  6

Жавоҳир Илёсов: "Жорий мавсум совринли ўринлар билан "Қизилқум" тарихига киришни истаймиз" Янгиликлар

Жавоҳир Илёсов: "Жорий мавсум совринли ўринлар билан "Қизилқум" тарихига киришни истаймиз"

Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси 2022 йилги мавсумга ҳозирликни давом эттиряпти.

Жамоа ўз олдига юқори мақсадларни қўйган ҳолда таркибни ҳам кескин кучайтирмоқда, десак муболаға бўлмайди. Дарвоза чизиғида рақобатни ошириш мақсадида "Локомотив"дан Жавоҳир Илёсов таклиф қилинди. "Темирйўлчилар" сафидаги ажойиб мавсумлардан сўнг янги жамоага ўтишига нима сабаб бўлди? Шу ва бошқа саволлар билан Илёсовга юзландик. 


- Аксарият ҳолларда футболчилар пойтахт клубига янада ўсиш, юқори ўринларни эгаллаш, халқаро майдонда тўп тепиш учун келади. Шундай экан "Локомотив"даги фаолиятингиз давомида кўзлаган мақсадларингизга эришдингизми?

- Албатта бу жамоага чемпионлик учун келган эдим. Ўша йили "Локомотив" ОЧЛда иштирок этарди. Шу орқали янги поғонага чиқишни ният қилгандим, дея оламан. Ўша вақтларда мени илиқ қабул қилиб олишди. Умуман олганда тез киришиб кетдим. Ушбу жамоада ўтган уч йил давомида ҳаммаси ажойиб бўлди. Афсусланадиган ҳолат юз бергани йўқ. Бунинг учун "Локомотив" клубига раҳмат айтаман. 

- "Локомотив"даги уч йил давомида Пётр Гизимчук, Даниэль Чабрера, Алишер Аҳмедов сингари дарвозабонлар билан ишладингиз...

- Мазкур мутахассислар билан ишлаш мен учун катта бахт, деб ўйлайман. Ҳар бир мураббийнинг ўз услуби бор. Билганларини биз билан баҳам кўришган. Улардан кўп нарса ўргандим.   

- Жамоани тарк этишингиз ҳақида...

- "Локомотив"ни тарк этиш - ўзимнинг фикрим. Сўнгги йилларда бир жойда туриб қолдим. Ўсиш бўлмади. Кўп хатолар қилдим. Ниманидир ўзгартиришим керак эди. Бир қадам орқага, икки қадам олдинга деганларидек, бу йил яхши ҳаракат қилиб терма жамоадан чорлов олишга ҳаракат қиламан. 

- "Қизилқум"дан таклиф қачон келиб тушди? Бу жамоага ўтиш ривожланишми ёки таваккал?

- "Қизилқум" варианти мавсум тугаганидан бери бор эди. Ўйлаб ўтирмай гаплашиб олдик. Ҳамиджон Актамов билан келишдик. 

- Янги мавсумдан нима кутмоқдасиз?

- Мақсадимиз совринли ўринлар билан "Қизилқум" тарихига кириш. Шунингдек, мухлисларни яхши натижалар билан хурсанд қилишни ният қилганмиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика