UZ

Сўнгги янгиликлар

00:10Суперлига. "Андижон" – "Пахтакор" 2:6  0 00:02Акмал Рустамов: "Юзага келган вазиятлардан фойдаланганимизда 3-4та тўп фарқи билан ютишимиз мумкин эди"  0 23:46Илёс Зейтуллаев: "Бунёдкор" ПФЛ тақдим этаётган тақвимни ҳурмат қилади"  0 23:28Байиндирнинг хатосидан кейин МЮнинг режалари ўзгарди  2 23:15АПЛ. "Вест Хэм" - "Челси". Лондон дербиси учун асосий таркиблар маълум!  3 22:59Абдурауф Бўриев: "Мураббийлар берган тактикани яхши бажардик"  3 22:30Ҳожимат Эркинов: "Андижонлик мухлисларга раҳмат, яхши атмосфера яратиб беришди"  6 22:08Максим Шацких: "Жамоамизда "Андижон" даражасига мос бўлмаган футболчилар бор"  49 21:58Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ва гол инобатга олинмаган ўйинда "Қизилқум" ва "Бунёдкор" муросага келди  23 21:47Камолиддин Тожиев: "Майдонда ўн киши қолиб ҳам ўзимизни кўрсата олдик"  11 21:03Суперлига. "Бобур Арена"да дарвозаларга 8 та гол урилган оқшомда "Пахтакор" "Андижон" устидан ғалаба қозонди  250 20:10Бу йил Супелигада ким чемпион бўлади? Сунъий интеллект жавоб берди  20 19:51"Реал" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисига кўз тикди  6 19:22"Эвертон" "Манчестер Сити" ҳимоячисига даъвогар  0 18:49МЮ ҳужумчисини "Наполи"га қўйиб юборишга тайёр  1

Жасур Жалолиддинов тақдирланди Янгиликлар

Жасур Жалолиддинов тақдирланди

«Бунёдкор» академияси ёш иқтидорларга бой.

Оддий мисол, ушбу мавсум "Бунёдкор"нинг асосий таркибини академия тарбияланувчилари ташкил қилмоқда. Хусусан, Суперлиганинг 3-турида «Навбаҳор» дарвозасига биринчи голни урган Жасурбек Жалолиддинов нафақат жамоанинг, балки Суперлиганинг ҳам энг ёш ўйинчиларидан биридир.

2002 йилнинг 15 май санасида таваллуд топган футболчи Фарғонадаги баҳсда Суперлигадаги илк голини киритди. Бу ёшда «Бунёдкор»дек жамоанинг асосий таркибидан жой олиш ва гол уриш ҳар қандай футболчига ҳам насиб қилавермайди. Жасурбекдек ўйинчиларнинг Суперлигада ўйнаши академиянинг фаолияти тўғри йўлдалиги, мураббийлар штабининг эса, ёш иқтидорларни ўз вақтида кўра олаётганидан дарак беради.


«Бунёдкор» бугун тушдан сўнг «Навбаҳор»га қарши ўйиндан кейинги илк машғулотини ўтказди. Машғулотдан аввал «Бунёдкор» мухлислар клуби етакчилари Жасурбек Жалолиддиновни Суперлигадаги биринчи голи билан ўзига хос тарзда тақдирлаб унга БААда ўтган Осиё Кубоги расмий тўпи Molten ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида тўп суришини тилаб рамзий футболка топширилди. Кутилмаган эътирофдан хурсанд бўлган Жасурбек мухлислар, мураббийлар ва жамоадошларига ўз миннатдорчилигини билдириб, бундан кейин ҳам ўз устида тинмай ишлашда давом этишини, янада яхшироқ ҳаракат қилиб, «Бунёдкор»нинг муваффақиятига ўз ҳиссасини қўшишини таъкидлади.

Биз ҳам Жасурбек Жалолиддиновнинг фаолиятига омад тилаймиз!, - деб ёзади "Бунёдкор" матбуот хизмати. 



Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика