Жасур Ҳасанов ва Зоҳир Пиримов АГМК билан шартнома тузди

Narzulla Saydullayev
18 июн 2018, 23:07
Бугун АГМК ўз таркибини бир қатор тажрибали футболчилар билан тўлдирди.

Давралар оралиғида юзага келган трансфер ойнасидан жамоа ҳам унумли фойдаланишга ҳаракат қилмоқда. Жамоа раҳбарияти бугун бир қатор футболчилар билан келишувга эришди. Мавсумни Қаршининг "Насаф" жамоасида ўтказган таниқли ярим ҳимоячи Жасур Ҳасанов АГМК аъзосига айланди.

Шунингдек, олмалиқлик мухлисларга қадрли бўлган, АГМК шарафини элитада энг кўп ўйинда ҳимоя этган Зоҳир Пиримов ҳам фаолиятини яна жонажон жамоасида давом эттиради. Пиримов бу йилги мавсумни Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасида бошлаганди.

Жамоа таркибига яна икки футболчи Алишер Саматов ва Азамат Исроилов ҳам таклиф этилган. Томонлар ўртасида келишув амалга ошса улар ҳам АГМК шарафини ҳимоя этишлари мумкин. Саматов Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасида тўп суриб келаётганди. Исроилов эса Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси аъзоси эди. Азамат ҳам Зоҳир каби бундан бир неча йил аввал жамоа аъзоси бўлган.

Жамоа таркибини кучайтириш ишлари трансферлар ойнаси ёпилгунга қадар давом эттирилади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fc-olmaliq.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›