UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10Про лига. "Локомотив" – "Олимпик-MobiUz". Таркиблар маълум  0 15:39"Насаф" аламли тарзда мағлубиятга учраган муҳташам "Қирол Абдуллоҳ" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  1 15:05"Реал" умидли ҳимоячи билан шартномани узайтирди  0 14:38"Арсенал" "Атлетик" билан ўйинда икки асосий ўйинчисидан фойдалана олмайди  2 14:04Лизаразю "Ал Насср"га трансфер бўлган Команни танқид қилди  1 13:35Беллингем ва Камавинга "Реал"нинг ЕЧЛ учун қайдномасига киритилган ҳамда "Қайрат"га қарши ўйнаши мумкин  1 13:08Гвардиола мураббий сифатида топ-лигалардаги 600-ўйинида қатнашди. Ғалабалар фоизи сизни ҳайратда қолдиради  9 12:40"Насаф"нинг халқаро майдондаги мағлубиятли серияси давом этмоқда  11 12:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли"нинг мағлубиятсиз серияси 19 та ўйинга етди  1 11:56"Насаф"нинг асосий ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га қарши ўйнай олмайди  6 11:38Гол ўтказмаган посбон, "Нефтчи"ни ютган мураббий ва 30 ёшли легионер — Суперлигада 21-турнинг энг яхшилари​  3 11:20Дориев, Норчаев, Яшин, Йўлдошев ва бошқалар... Суперлига 21-тур рамзий терма жамоаси  2 11:04Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиёнинг номдор жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 10:38Жаҳон чемпиони 31 ёшида фаолиятини якунлади  5 10:12Goal АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши ҳужумчисини эълон қилди  10

Жасур Абдураимов: "Легионер бундай ўйнамаслиги керак" Янгиликлар

Жасур Абдураимов: "Легионер бундай ўйнамаслиги керак"

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги мусобақасининг гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган "Металлург" - "Янгиер" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Жасур Абдураимов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Биз кўпроқ ишлашимиз ва ўйин амалиётини кўпайтиришимиз зарур. "Янгиер" яхши жамоа экан, бугун улар яхши ўйин намойиш этишди. Улар олдинги турда "Қўқон-1912" жамоасини мағлуб этишганди. 

Биз ўйинимизни кучайтириш учун ҳаракат қилаяпмиз, хурсанд қиладиган томони йигитлар охиригача курашишаяпти. Сифат озгина етишмаяпти, лекин ҳаракат қилишда давом этаяпмиз. Ҳамма нарсага ҳам вақт талаб этилади. 

- Евгений Чумак нега биринчи бўлимда алмаштирилди?

- Легионер бир бош устун бўлиши керак. 50/50 га холатда биз уни алмаштирдик. Ёшларга кўпроқ имконият беришга ҳаракат қиламан. Легионер шундай ўйин намойиш этмаслиги керак.

- Кейинги турда "Қўқон-1912"ни ўз майдонларингда қабул қиласизлар. Шу ўйин ҳақида фикрингиз?

- "Қўқон-1912" жамоасининг ўйини манга ёқади. Яхши жамоа, ҳар бир чизиқда яхши футболчилар жам бўлган. Зўр ўйин бўлади. 

- Иккита мажбурий ўзгариш футболчиларнинг жисмоний тайёргарлиги билан боғлиқми?

- Йўқ, бу жисмоний тайёргарлик билан боғлиқ эмас. Иван Нагаев жароҳат олди, уни алмаштирдик. Футбол шунақа ўйин, жароҳат ёки қандайдир вазиятларга тайёр туришимиз керак. 

- Кўп йиллар давомида "Пахтакор"да фаолият олиб боргансиз. Жамоага ОЧЛдаги ғалабага нима етишмаяпти деб ўйлайсиз?

- "Пахтакор"да 16 йил ишлаганман. Бу жамоа юрагимда қолган ва шу боис бу борада бирон фикр билдира олмайман.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика